1-Мавзу. Бухгалтерия баланси таҳлили мазмуни ва вазифалари


Download 181.38 Kb.
bet1/23
Sana28.01.2023
Hajmi181.38 Kb.
#1136315
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   23
Bog'liq
1 Mavzu


1-Мавзу. Бухгалтерия баланси таҳлили


Бухгалтерия баланси таҳлили мазмуни ва вазифалари.
Бухгалтерия баланси ва унинг таркибий тузилиши: активлар, капитал вамажбуриятлар.
Баланс моддалари ва унинг бошқа молиявий ҳисоботлар маълумотларига мослиги.
Бухгалтерия балансини “ўқиш”.
Бухгалтерия балансининг горизонтал (даврий) таҳлили.
Бухгалтерия балансининг вертикал (таркибий) таҳлили.
Корхона молиявий ҳолатининг таҳлили.
Корхоналар иқтисодий салоҳияти: таркиби, кўрсаткичлар тизими ва самарадорлигинитаҳлили.
Корхоналар молиявий салоҳияти: таркиби, кўрсаткичлар тизими ва самарадорлигини таҳлили.
Бухгалтерия баланси моддаларининг ликвидлилик бўйича туркумланиши. Бухгалтерия балансининг ликвидлилиги ва корхона тўлов лаёқатининг таҳлили.


Бухгалтерия баланси таҳлили мазмуни ва вазифалари

Бухгалтерия баланси молиявий ҳисоботнинг таркибий қисмларидан бири ҳисобланади, хўжалик юритувчи субъектнинг мулкий ва молиявий аҳволи ҳақидаги ахборотни тўплайди ҳамда ошкор қилади.


Бухгалтерия балансида узоқ муддатли ва жорий активлар, ўз сармояси, узоқ муддатли ва жорий мажбуриятлар ҳамда уларни ошкор қилишда, хўжалик юритувчи субъектнинг молиявий аҳволини таҳлил қилишда молиявий ҳисоботдан фойдаланувчилар учун ёрдам бера оладиган ахборотдан иборат бўлади.
Бухгалтерия балансидаги барча ахборот тўғри ошкор қилиниши ва фойдаланувчиларга тушунарли бўлиши керак. Зарур ҳолларда бухгалтерия балансига киритиладиган моддалар уларни тушунтириб берадиган ахборотлар билан тўлдирилади.
“Баланс” атамаси лотинча “bis”– икки марта, “banx”– тарози палласи сўзларидан таркиб топган бўлиб, икки палла деган маънони англатади. У тенглик, мувозанат тушунчаси сифатида ишлатилади.
Бухгалтерия балансини турли таснифий белгилари (тузилиш вақти, ахборот ҳажми, акс эттириш объекти, тозалаш усули) бўйича турларини таркиблаш мумкин.

Download 181.38 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   23




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling