Бухгалтерия балансида акс эттирилишилозим бўлган ахборот.Хўжалик юритувчи субъектнинг бухгалтерия баланси молиявий ҳолатнинг таркибини ташкил этувчи турли жиҳатларни акс эттирадиган тарзда тақдим этилиши лозим. Қуйидагилар бухгалтерия балансининг мажбурий унсурлари ҳисобланади:
-моддий активлар;
-номоддий активлар;
-молиявий активлар;
-захиралар;
-дебиторлик қарзи;
-пул маблағлари ва пул эквивалентлари;
-кредиторлик қарзи;
-ажратмалар;
-фоиз тўлашни талаб қилувчи мажбуриятлар;
-ўз сармояси ва захиралари.
-жадвал
Бухгалтерия баланси унсурлари
Баланс унсурлари
|
Таснифий унсурлари
|
Моддий активлар
|
Асосий воситалар, моддий активларга қўйилмалар, моддий активларга фойдали сармоялар, узоқ муддатли инвестициялар, материаллар, товарлар, тайёр махсулотлар
|
Номоддий активлар
|
Моддий-ашёвий мазмунга эга бўлмаган мол-мулк объектлари
|
Молиявий активлар
|
Узоқ муддатли инвестициялар, узоқ муддатли дебитор қарзлар, узоқ муддатли кечиктирилган харажатлар, дебиторлик мажбуриятлари
|
Захиралар
|
Келгусида муайян харажатларга сарфланиши мумкин бўлган хусусий сармоянинг бир қисми
|
Дебиторлик қарзи
|
Харидор ва буюртмачиларнинг қарзи, ажратилган бўлинмаларнинг қарзи, шўъба ва қарам хўжалик жамиятларнинг қарзи, ходимларга берилган бўнаклар, мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга берилган бўнаклар,бюджетга солиқ ва йиғимлар бўйича бўнак тўловлари, мақсадли давлат жамғармалари ва суғурталар бўйича бўнак тўловлари, таъсисчиларнинг устав капиталига улушлар бўйичақарзи, ходимларнингбошқа операциялар бўйичақарзи, бошқа дебитор қарзлар
|
Пул маблағлари ва пул эквивалентлари
|
Кассадаги пул маблағлари, хисоб рақамидаги пул маблағлари, чет эл валютасидаги пул маблағлари, бшка пул маблағлари ва эквивалентлари
|
Кредиторлик қарзи
|
Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга қарз, ажратилган бўлинмаларга қарз, шўъба ва қарам хўжалик жамиятларга қарз, кечиктирилган даромадлар, солиқ ва мажбурий тўловлар бўйича кечиктирилган мажбуриятлар, бошқа кечиктирилган мажбуриятлар, олинган бўнаклар, бюджетга тўловлар бўйичақарз, суғурталар бўйичақарз, мақсадли жамғармаларига тўловлар бўйичақарз, таъсисчиларга бўлган қарзлар, меҳнатга ҳак тўлаш бўйичақарз
|
Ажратмалар
|
Қонунда белгиланган тартибда амалга оширилувчи (амортизация, бюджет ва бюджетдан ташқари фондларга ва ҳ.к.) ажратмалар
|
Фоиз тўлашни талаб қилувчи мажбуриятлар
|
Кредитлар, қарзлар, ссудалар, дивидендлар бўйича юзага келувчи мажбуриятлар
|
Ўз сармояси ва захиралари
|
Ўз сармояси – субъектнинг мажбуриятларни чегириб ташлагандан кейинги активларидир.
Захиралар –зарар оқибатларидан қўшимча муҳофаза қилиш юзасидан барпо этилган фондлар
|
Тахминий баҳолашнинг кўпгина даражасидан фойдаланиш йўли билангина баҳолаш мумкин бўлган мажбуриятлар захира ҳисобланади. Субъектни ва кредит берган ташкилотларни зарар оқибатларидан қўшимча муҳофаза қилишни таъминлаш учун қонун ёки уставда захираларни барпо этиш кўзда тутилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |