1-Мавзу. Бухгалтерия баланси таҳлили мазмуни ва вазифалари


-жадвал “Ўзбекистон темир йўллари”АЖнинг қисқартирилган бухгалтерия баланси


Download 181.38 Kb.
bet14/23
Sana28.01.2023
Hajmi181.38 Kb.
#1136315
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   23
Bog'liq
1 Mavzu

-жадвал
Ўзбекистон темир йўллари”АЖнинг қисқартирилган бухгалтерия баланси

Кўрсаткичлар

Давр бошига

Давр охири

Фарқи, (+,-)

АКТИВ










1. Узоқ муддатли активлар

10 219 731 945

12 593 199 960

2373468015

Асосий воситалар бошланғич қиймати

10 527 417 487

14 773 593 626

4246176139

Асосий воситалар эскириш қиймати

3 423 307 367

4 320 658 666

2991241501

Асосий воситалар қолдиқ қиймати

7 104 110 120

10 452 934 960

3348824840

Номоддий активлар қолдиқ қиймати

417 151

345 379

71772

Капитал қўйилмалар

2 834 711 892

1 572 602 311

1262109581

Бошқа узоқ муддатли активлар

280 492 782

567 317 310

6331746

2.Жорий активлар

2 978 372 713

11 683 693 105

8705320392

Ишлаб чиқариш захиралари

819 530 511

1 047 437 972

227907461

Келгуси давр харажатлари

1 366 091 169

8 441 062 224

7074971055

Пул маблағлари

171 917 383

468 669 767

296752384

Бошқа жорий активлар

117 495 315

160 480 738

42985423

Дебиторлар, жами

503 338 335

1 566 042 404

1062704069

Шу жумладан:










Харидор ва буюртмачилар билан ҳисоб-китоблар

163 855 350

268 038 094

104182744

Бюджетга аванс тўловлари

7 740 384

5 252 951

2487433

Баланс актив бўйича жами

13 198 104 658

24 276 893 065

11078788407

ПАССИВ










1.Ўз маблағлари манбаси

7 745 794 466

10 124 233 076

2378438610

Устав капитали

614 384 306

828 202 670

213818364

Резерв капитали

5 737 851 427

8 121 422 920

2383571493

Тақсимланмаган фойда

507 693 607

223 400 675

284292932

Бошқа манбалар

885 865 126

951 206 811

65341685

2. Мажбуриятлар

5 452 310 192

14 152 659 989

8700349797

Узоқ муддатли банк кредитлари ва қарзлари

4 675 490 146

12 304 013 149

7628523003

Бошқа мажбуриятлар

14 744 216

8 878 479

5865737

Кредиторлик мажбуриятлари, жами

762 075 830

1 839 768 361

1077692531

Шу жумладан:










Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга мажбуриятлар

219 818 890

514 650 184

294831294

Бюджетга мажбуриятлар

20 798 130

62 317 043

41518913

Баланс пассиви бўйича жами

13 198 104 658

24 276 893 065

11078788407

Корхонанинг жами активлари давр бошига нисбатан 11 078 788 407 минг сўмга ортган. Шундан узоқ муддатли активлари 2 373 468 015минг сўмга, жорий активлар ҳажми 8 705 320 392минг сўмга ортган.
Капитал ва мажбуриятлар ҳажми давр бошига нисбатан мос равишда 2 378 438 610минг сўм ва 8 700 349 797минг сўмга ортган.
Корхонада жами пассивлар таркибида ўз маблағлари (хусусий капитал) даражаси давр бошида 58,6 фоизни ташкил этган бўлса, давр охирига келиб 41,7 фоизга тушган. Жорий даврдаги ушбу ўзгариш асосан узоқ муддатли қарз капиталининг кескин равишда ортиши ҳисобига рўй берган.
Корхонанинг яшовчанлигини таъминлаш учун корхоналарнинг бухгалтерия баланси ва молиявий ҳисоботларни иқтисодий жиҳатдан ўқиш лозим.
Корхонанинг молиявий ҳолати унинг мол-мулки, молиявий ресурслар билан таъминланганлик даражаси, молиявий барқарорлиги ва тўловга лаёқати, давлат ва бошқа хўжалик субъектлари олдидаги мажбуриятларини бажаришга қодирлиги,рақобатбардошлик ва банкротлик даражаси каби кўрсаткичлар мажмуини ўз ичига олади.
Корхонанинг молиявий ҳолати ҳақида янада тўлиқ маълумотлар олиш учун уларнинг тўлиқ комплекс таҳлилини ўтказиш мақсадга мувофиқ.
Молиявий ҳолат таҳлилининг ўзига хос хусусиятларида молиявий аналитиклар қуйидаги муҳим жиҳатларга аҳамият беришлари лозим: операцон жараёнларнинг ташкил этилишига; нақд маблағларнинг ҳаракатига; бошқарув мақсадлигига; тармоқ рискларини баҳолашга;бозорни; фаолият кўламини; юридик мақомини ўрганишга ва ҳ.к.
Молиявий ҳолат таҳлилини қуйидаги кетма кетликда ўрганиш мақсадга мувофиқ:
-бухгалтерия балансини ўқиш, горизонтал, вертикал ва тренд таҳлили;
-бухгалтерия баланси ликвидлиги ва хўжалик юритувчи субъектнинг тўлов лаёқатини таҳлили;
-хўжалик субъектининг молиявий барқарорлигини таҳлили;
-молиявий ҳолат қа унинг келгусидаги ўзгаришларини башоратлаш;
-молиявий ҳолат ва уни янада яхшилашнинг амалий чора-тадбирларини кўриш.
Таҳлил учун зарур бўлган маълумотларни бухгалтерия баланси, унга изоҳлар, қайдлар ва тушунтиришлардан олиш мумкин. Шунингдек, ички молиявий таҳлилни кенг қамровли ўтказиш юзасидан бош китоб, ҳисоб регистрларидан ва бошқа қўшимча манбалардан фойдаланиш мумкин.


Бухгалтерия балансини “ўқиш”

Корхоналарнинг молиявий ҳисоботларини ўқиш ундаги пул муносабатларига, молиявий ҳолатига баҳо бериш учун муҳимдир.


Молиявий ҳисобот ва молиявий ҳисоботларни “ўқиш”га олимлар томонидан турлича тавсифлар берилади.
Молиявий ҳисоботларни “ўқиш” сўзи жуда кенг маъноли тушунча.
Балансни қандай “ўқиш” мумкин? Уни “ўқиш” орқали нималар ўрганилади?“Ўқиш” таҳлил усулими ёки таҳлил ўқишнинг усулими?Бу каби саволларга жавоб топиш юзасидан унинг луғавий маъносини тушуниб олиш лозим.
“Ўқиш”га матнни тушунишга қаратилган мураккаб кодлаш жараёни деб қаралади. Лекин молиявий ҳисоботларда матнлар йўқ,унда фақат кўрсаткичлар, қаторлар ва уларга тегишли рақамлар мавжуд.
“Ўқиш” – тил, мулоқот, ахборот ва ғояларни алмашиш воситасидир.
“Ўқиш” ижодий ёндашувни ва танқидий таҳлилни талаб этади.
“Ўқиш”га қонунлар йўқ, ўқиш пайтида ҳеч нарса чекланмади.
“Ўқиш” молиявий ҳисоботлар, молиявий таҳлилнинг муҳим ва дастлабки усули ҳисобланади.
Ўқиш деганда адабий тилда матнни ўқиш ва товушларда ифода этиш тушунилади. Молиявий ҳисоботда эса ёндашув бироз мураккаблашади.
“Ўқиш” сўзи молиявий ҳисоботлар ва уларнинг шаклларига нисбатан ишлатишнинг моҳияти шундаки, ушбу ҳисоботлар фақат рақамлар ифодасидаги кўрсаткичларни тартибли жойлаштиришдан иборат матнга ўхшайди. Матндаги рақамлар нимани ифода этишини билган ҳолдагина,матнни ўқиш мумкин. Содда қилиб айтганда,молиявий ҳисоботларни ўқиш деганда корхона молиявий аҳволини, молиявий натижаларини, пул маблағлари ва хусусий капиталини молиявий ҳисобот шаклларида рақамларда яширинган сўзлар орқали билиш, тушуниш, англаштушунилади.
Молиявий ҳисоботни “ўқиш”ни мазмунини нима ташкил этади. Бизнингча, молиявий ҳисоботни ўқиш деганда кўрсаткичларни арифметик ҳисоб-китобларсиз уни мантиқий тавсифлаш тушунилади.
“Ўқиш” учун алифбо асосларини билиш лозим. Молиявий ҳисоботларни ўқишда бундай асос бўлиб, молиявий ҳисобот қаторларида акс этган тушунчалар ҳисобланади. Уларнинг бир қисми барча учун тушунарли бўлиши мумкин, лекин айрим қаторларини фақат махсус билимга ва касб малакасига эга бўлганлар томонидангина тушунилади. Бунда тушунчалар сифатида молиявий ҳисоботнинг, баланснинг исталган қаторини келтириш мумкин. Масалан: молиявий қўйилмалар, инвестициялар, мажбуриятлар, капитал, пул эквивалентлари, захиралар ва ҳ.к. Шу сабабли, балансни ўқишдан олдин унинг барча моддаларини тушуниб олиш талаб этилади. Нафақат уларни тушуниш балки, баҳоланиши, фаолиятдаги ролини, бошқа тушунчалар билан алоқасини, иқтисод ва молиявий жиҳатдан унинг ўзгаришларини аҳамиятини ҳам англаш талаб этилади.
Бухгалтерия балансини ўқиш орқали:
-корхона тўғрисида муҳим маълумотларни олиш;
-айланма маблағлар таъминланиш даражасини баҳолаш;
-ўз айланма маблағлари билан таъминланганлиги билиш;
-корхонанинг молиявий ҳолатини дастлабки баҳолаш имкони туғилади.
Бухгалтерия балансини дастлабки ўқишда молиявий жиҳатдан қуйидагилар ўрганилади:
-активларнинг умумий суммаси ва унинг йил давомида ўзгариши;
-хусусий сармоя ва мажбуриятларнинг суммаси, уларнинг йил давомида ўзгариши;
-узоқ муддатли ва жорий активларни молиялаштириш ҳолати ва уларнинг ўзгариши;
-дебиторлик ва кредиторлик қарзлари таркиби, ҳолати ва ўзгариши;
-асосий воситалар ва номоддий активларнинг таркиби, ҳолати ва ўзгариши;
-жорий активларнинг таркибий тузилиши ва ўзгариши.
Бухгалтерия баланси асосида молиявий ҳолат баҳоланади. Шу сабабли молиявий ҳолат таҳлили деганда кўпинча бухгалтерия баланси таҳлили тушунилади. Унинг муҳим йўналишларига қуйидагилар киради:

  1. Қисқа муддатга молиявий ҳолат таҳлили;

  2. Узоқ муддатга молиявий ҳолат таҳлили;

  3. Корхона иш активлиги таҳлили.

Молиявий ҳисоботни таҳлил этиш деганда – корхонанинг муайян санага бўлган молиявий аҳволи, фаолияти, молиявий аҳволидаги ўзгаришлар ҳақидаги ахборотларни аналитик қайта ишлаш жараёнлари тизими тушунилади.
Молиявий ҳисоботни ўқишда, бир хил ҳолатнинг ҳар хил жиҳатларини акс эттирувчи ҳисобот шаклларидаги маълумотларнинг ўзаро мослигига ҳам аҳамият қаратилади. Масалан, бухгалтерия балансида айрим қаторлар бошқа молиявий ҳисобот шаклининг тегишли қаторлари билан мос келиши лозим.
Бухгалтерия балансини ўқиш ва таҳлил этиш орқали корхона молиявий ҳолатига баҳо беришда ўрганиладиган масалалар кенглиги сабабли уларни бир тизимга солиб олиш талаб қилинади.
Бу ҳолатни қуйидаги ўрганиладиган мавзулар бўйича тузиб чиқиш мумкин.

Download 181.38 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   23




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling