1-Мавзу. Бухгалтерия баланси таҳлили мазмуни ва вазифалари
-жадвал “Ўзбекистон темир йўллари”АЖнинг қисқартирилган бухгалтерия баланси
Download 181.38 Kb.
|
1 Mavzu
- Bu sahifa navigatsiya:
- Кўрсаткичлар Давр бошига Давр охири Фарқи, (+,-)
- 1. Узоқ муддатли активлар 10 219 731 945 12 593 199 960
- 2.Жорий активлар 2 978 372 713 11 683 693 105
- Баланс актив бўйича жами 13 198 104 658 24 276 893 065
- 1.Ўз маблағлари манбаси 7 745 794 466 10 124 233 076
- 2. Мажбуриятлар 5 452 310 192 14 152 659 989 8700349797
- Баланс пассиви бўйича жами 13 198 104 658 24 276 893 065
- Бухгалтерия балансини “ўқиш”
-жадвал
“Ўзбекистон темир йўллари”АЖнинг қисқартирилган бухгалтерия баланси
Корхонанинг жами активлари давр бошига нисбатан 11 078 788 407 минг сўмга ортган. Шундан узоқ муддатли активлари 2 373 468 015минг сўмга, жорий активлар ҳажми 8 705 320 392минг сўмга ортган. Капитал ва мажбуриятлар ҳажми давр бошига нисбатан мос равишда 2 378 438 610минг сўм ва 8 700 349 797минг сўмга ортган. Корхонада жами пассивлар таркибида ўз маблағлари (хусусий капитал) даражаси давр бошида 58,6 фоизни ташкил этган бўлса, давр охирига келиб 41,7 фоизга тушган. Жорий даврдаги ушбу ўзгариш асосан узоқ муддатли қарз капиталининг кескин равишда ортиши ҳисобига рўй берган. Корхонанинг яшовчанлигини таъминлаш учун корхоналарнинг бухгалтерия баланси ва молиявий ҳисоботларни иқтисодий жиҳатдан ўқиш лозим. Корхонанинг молиявий ҳолати унинг мол-мулки, молиявий ресурслар билан таъминланганлик даражаси, молиявий барқарорлиги ва тўловга лаёқати, давлат ва бошқа хўжалик субъектлари олдидаги мажбуриятларини бажаришга қодирлиги,рақобатбардошлик ва банкротлик даражаси каби кўрсаткичлар мажмуини ўз ичига олади. Корхонанинг молиявий ҳолати ҳақида янада тўлиқ маълумотлар олиш учун уларнинг тўлиқ комплекс таҳлилини ўтказиш мақсадга мувофиқ. Молиявий ҳолат таҳлилининг ўзига хос хусусиятларида молиявий аналитиклар қуйидаги муҳим жиҳатларга аҳамият беришлари лозим: операцон жараёнларнинг ташкил этилишига; нақд маблағларнинг ҳаракатига; бошқарув мақсадлигига; тармоқ рискларини баҳолашга;бозорни; фаолият кўламини; юридик мақомини ўрганишга ва ҳ.к. Молиявий ҳолат таҳлилини қуйидаги кетма кетликда ўрганиш мақсадга мувофиқ: -бухгалтерия балансини ўқиш, горизонтал, вертикал ва тренд таҳлили; -бухгалтерия баланси ликвидлиги ва хўжалик юритувчи субъектнинг тўлов лаёқатини таҳлили; -хўжалик субъектининг молиявий барқарорлигини таҳлили; -молиявий ҳолат қа унинг келгусидаги ўзгаришларини башоратлаш; -молиявий ҳолат ва уни янада яхшилашнинг амалий чора-тадбирларини кўриш. Таҳлил учун зарур бўлган маълумотларни бухгалтерия баланси, унга изоҳлар, қайдлар ва тушунтиришлардан олиш мумкин. Шунингдек, ички молиявий таҳлилни кенг қамровли ўтказиш юзасидан бош китоб, ҳисоб регистрларидан ва бошқа қўшимча манбалардан фойдаланиш мумкин. Бухгалтерия балансини “ўқиш” Корхоналарнинг молиявий ҳисоботларини ўқиш ундаги пул муносабатларига, молиявий ҳолатига баҳо бериш учун муҳимдир. Молиявий ҳисобот ва молиявий ҳисоботларни “ўқиш”га олимлар томонидан турлича тавсифлар берилади. Молиявий ҳисоботларни “ўқиш” сўзи жуда кенг маъноли тушунча. Балансни қандай “ўқиш” мумкин? Уни “ўқиш” орқали нималар ўрганилади?“Ўқиш” таҳлил усулими ёки таҳлил ўқишнинг усулими?Бу каби саволларга жавоб топиш юзасидан унинг луғавий маъносини тушуниб олиш лозим. “Ўқиш”га матнни тушунишга қаратилган мураккаб кодлаш жараёни деб қаралади. Лекин молиявий ҳисоботларда матнлар йўқ,унда фақат кўрсаткичлар, қаторлар ва уларга тегишли рақамлар мавжуд. “Ўқиш” – тил, мулоқот, ахборот ва ғояларни алмашиш воситасидир. “Ўқиш” ижодий ёндашувни ва танқидий таҳлилни талаб этади. “Ўқиш”га қонунлар йўқ, ўқиш пайтида ҳеч нарса чекланмади. “Ўқиш” молиявий ҳисоботлар, молиявий таҳлилнинг муҳим ва дастлабки усули ҳисобланади. Ўқиш деганда адабий тилда матнни ўқиш ва товушларда ифода этиш тушунилади. Молиявий ҳисоботда эса ёндашув бироз мураккаблашади. “Ўқиш” сўзи молиявий ҳисоботлар ва уларнинг шаклларига нисбатан ишлатишнинг моҳияти шундаки, ушбу ҳисоботлар фақат рақамлар ифодасидаги кўрсаткичларни тартибли жойлаштиришдан иборат матнга ўхшайди. Матндаги рақамлар нимани ифода этишини билган ҳолдагина,матнни ўқиш мумкин. Содда қилиб айтганда,молиявий ҳисоботларни ўқиш деганда корхона молиявий аҳволини, молиявий натижаларини, пул маблағлари ва хусусий капиталини молиявий ҳисобот шаклларида рақамларда яширинган сўзлар орқали билиш, тушуниш, англаштушунилади. Молиявий ҳисоботни “ўқиш”ни мазмунини нима ташкил этади. Бизнингча, молиявий ҳисоботни ўқиш деганда кўрсаткичларни арифметик ҳисоб-китобларсиз уни мантиқий тавсифлаш тушунилади. “Ўқиш” учун алифбо асосларини билиш лозим. Молиявий ҳисоботларни ўқишда бундай асос бўлиб, молиявий ҳисобот қаторларида акс этган тушунчалар ҳисобланади. Уларнинг бир қисми барча учун тушунарли бўлиши мумкин, лекин айрим қаторларини фақат махсус билимга ва касб малакасига эга бўлганлар томонидангина тушунилади. Бунда тушунчалар сифатида молиявий ҳисоботнинг, баланснинг исталган қаторини келтириш мумкин. Масалан: молиявий қўйилмалар, инвестициялар, мажбуриятлар, капитал, пул эквивалентлари, захиралар ва ҳ.к. Шу сабабли, балансни ўқишдан олдин унинг барча моддаларини тушуниб олиш талаб этилади. Нафақат уларни тушуниш балки, баҳоланиши, фаолиятдаги ролини, бошқа тушунчалар билан алоқасини, иқтисод ва молиявий жиҳатдан унинг ўзгаришларини аҳамиятини ҳам англаш талаб этилади. Бухгалтерия балансини ўқиш орқали: -корхона тўғрисида муҳим маълумотларни олиш; -айланма маблағлар таъминланиш даражасини баҳолаш; -ўз айланма маблағлари билан таъминланганлиги билиш; -корхонанинг молиявий ҳолатини дастлабки баҳолаш имкони туғилади. Бухгалтерия балансини дастлабки ўқишда молиявий жиҳатдан қуйидагилар ўрганилади: -активларнинг умумий суммаси ва унинг йил давомида ўзгариши; -хусусий сармоя ва мажбуриятларнинг суммаси, уларнинг йил давомида ўзгариши; -узоқ муддатли ва жорий активларни молиялаштириш ҳолати ва уларнинг ўзгариши; -дебиторлик ва кредиторлик қарзлари таркиби, ҳолати ва ўзгариши; -асосий воситалар ва номоддий активларнинг таркиби, ҳолати ва ўзгариши; -жорий активларнинг таркибий тузилиши ва ўзгариши. Бухгалтерия баланси асосида молиявий ҳолат баҳоланади. Шу сабабли молиявий ҳолат таҳлили деганда кўпинча бухгалтерия баланси таҳлили тушунилади. Унинг муҳим йўналишларига қуйидагилар киради: Қисқа муддатга молиявий ҳолат таҳлили; Узоқ муддатга молиявий ҳолат таҳлили; Корхона иш активлиги таҳлили. Молиявий ҳисоботни таҳлил этиш деганда – корхонанинг муайян санага бўлган молиявий аҳволи, фаолияти, молиявий аҳволидаги ўзгаришлар ҳақидаги ахборотларни аналитик қайта ишлаш жараёнлари тизими тушунилади. Молиявий ҳисоботни ўқишда, бир хил ҳолатнинг ҳар хил жиҳатларини акс эттирувчи ҳисобот шаклларидаги маълумотларнинг ўзаро мослигига ҳам аҳамият қаратилади. Масалан, бухгалтерия балансида айрим қаторлар бошқа молиявий ҳисобот шаклининг тегишли қаторлари билан мос келиши лозим. Бухгалтерия балансини ўқиш ва таҳлил этиш орқали корхона молиявий ҳолатига баҳо беришда ўрганиладиган масалалар кенглиги сабабли уларни бир тизимга солиб олиш талаб қилинади. Бу ҳолатни қуйидаги ўрганиладиган мавзулар бўйича тузиб чиқиш мумкин. Download 181.38 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling