1-Мавзу. Бухгалтерия баланси таҳлили мазмуни ва вазифалари
-жадвал Бухгалтерия баланси активи ва пассивини ўқиш
Download 181.38 Kb.
|
1 Mavzu
- Bu sahifa navigatsiya:
- Мол-мулк таркиби Йил бошига Йил охирига
- Баланс активининг жами 13 198 104 658 24 276 893 065
- -жадвал “Ўзбекистон темир йўллари”АЖ нинг қисқартирилган бухгалтерия баланси
- Кўрсаткичлар 01.01.2017й 01.04.2017й 01.07.2017й
- 1. Узоқ муддатли активлар 10 219 731 945 11 151 959 813
- 2.Жорий активлар 2 978 372 713 3 522 490 664 4 234 880 927
- Баланс активи бўйича жами 13 198 104 658 14 674 450 477
- 1.Ўз маблағлари манбаси 7 745 794 466 8 567 616 791 8 644 944 914
- 2. Мажбуриятлар 5 452 310 192 6 106 833 686 6 785 114 489
- Баланс пассиви бўйича жами 13 198 104 658 14 674 450 477
- Бухгалтерия балансининг горизонтал (даврий) таҳлили
- -жадвал Бухгалтерия балансининг горизонтал таҳлили
-жадвал
Бухгалтерия баланси активи ва пассивини ўқиш
Корхонада жами активлар суммаси йил бошида 13 198 104 658мингсўмни ташкил этган ва шундан узоқ муддатли активлар суммаси 10 219 731 945минг сўмни, жорий активлар суммаси эса 2 978 372 713минг сўмни ташкил этган. Жорий активлар таркибида захира ва харажатлар давр бошида 819 530 511минг сўмни давр охирида 1 047 437 972минг сўмни ташкил этган. Пул маблағлари давр бошида 171 917 383минг сўмни, давр охирида эса 468 669 767минг сўмни ташкил қилган. Дебиторлик мажбуриятлари давр бошида 503 338 335минг сўмни, давр охирида 1 566 042 404минг сўмни ташкил этган. Активларнинг манбалаш юзасидан корхона пассивлари қуйидаги таркибда шаклланган. Давр бошига 7 745 794 466минг сўмлик ўзлик маблағлари манбаси ва 5 452 310 192минг сўм мажбуриятлар, давр охирига келиб эса 10 124 233 076минг сўм ўзлик маблағлари манбаси ва 14 152 659 989минг сўм мажбуриятлар суммаси мавжудлиги қайд этилган. -жадвал “Ўзбекистон темир йўллари”АЖ нинг қисқартирилган бухгалтерия баланси
Корхонада активлар ва пассивлар суммаси мос равишда 2017-2018 йиллар оралиғида қуйидаги ўзгариш тенденцияларига эга бўлган. 2017 йил 1-январ ҳолатига13 198 104 658минг сўмга, 1-чорак якуни бўйича 14 674 450 477 минг сўмга, 2-чорак ёки 2017 ярим йиллик якуни бўйича15 430 059 403 минг сўмга, 2017 йил 9-ойлик натижаси бўйича 22 349 809 471 минг сўмга, йил якуни бўйича 24 276 893 065 минг сўмга тенг бўлган. Бухгалтерия балансининг горизонтал (даврий) таҳлили Горизонтал таҳлил– алоҳида молиявий кўрсаткичларни ўзаро таққослаш орқали молиявий ҳолатдаги ўзгаришларга баҳо бериш усули ҳисобланади. Молиявий ҳисобот элементлари ва моддаларини, молиявий кўрсаткичларни горизонтал таҳлили асосида уларнинг ўзгаришига мутлақ ва нисбий ифодаларда баҳо берилади. Молиявий таҳлилда горизонтал таҳлилнинг қуйидаги шаклларидан фойдаланилади. 1.Ҳисобот кўрсаткичларини давр бошига ва охирига таққослаш; 2. Ҳисобот кўрсаткичларини ўтган йилнинг шу даври кўрсаткичлари билан таққослаш; 3.Ҳисоботкўрсаткичларини динамик таққослаш; 4.Турли ташкилотларнинг молиявий кўрсаткичларини қиёсий таққослаш. Молиявий ҳисоботни горизонтал таҳлили деганда – молиявий ҳисобот элементлари ва моддаларини мутлақ ва нисбий ифодаларда, ҳисобот даври бошига ёки ўтган йилга нисбатан қиёсий ўрганишга айтилади. Горизонтал таҳлилда икки ва ундан ортиқ даврларга тегишли молиявий кўрсаткичлар ўзгаришига (мутлақ ва нисбий ифодада) баҳо берилади. Давр оралиғини танлашда интервал оралиқлар кенглиги бир хилда олинади. Масалан; ҳисобот йилининг чорак, ярим йиллик ва йиллик кўрсаткичлари мос равишда ўтган йилнинг чорак, ярим йиллик ва йиллик кўрсаткичлари билан қиёсланади. Горизонтал ва вертикал таҳлил турларини бир биридан ажратган ҳолда тасаввур қилиш кийин. Негаки улардан биргаликда фойдалангандагина мазмун касб этади. Шу сабабли горизонтал ва вертикал таҳлил турлари доимо бир бутунликда олиб борилади. -жадвал Бухгалтерия балансининг горизонтал таҳлили
Download 181.38 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling