1-Мавзу. Бухгалтерия баланси таҳлили мазмуни ва вазифалари
Download 181.38 Kb.
|
1 Mavzu
- Bu sahifa navigatsiya:
- Давр боши, минг сўм Давр охири, минг сўм Мутлақ ўзгариши, минг сўм
- 1. Узоқ муддатли активлар 10 219 731 945 12 593 199 960
- 2.Жорий активлар 2 978 372 713 11 683 693 105
- Баланс активи бўйича жами 13 198 104 658 24 276 893 065
- 1.Ўз маблағлари манбаси 7 745 794 466 10 124 233 076
- 2. Мажбуриятлар 5 452 310 192 14 152 659 989
- Баланс пассиви бўйича жами 13 198 104 658 24 276 893 065
- Бухгалтерия балансининг вертикал таҳлили
- Балансмоддаларининг нисбий ифодалари Аниқланиш тартиби Бухгалтерия баланси сатри бўйича ҳисоб-китоби
- -жадвал Бухгалтерия балансининг вертикал таҳлили
- Кўрсаткичлар Баланс моддалари қиймати Вертикал таҳлил
- Давр боши, минг сўм Давр охири, минг сўм Давр бошига,%
Корхонада активларнинг йил бошига нисбатан ўзгариши 11 078 788 407 минг сўмни ташкил этган. Нисбий ўзгариши, яъни ўсиш даражаси 1,84 ни ёки 184 фоизни ташкил этган. Жорий активларда узоқ муддатли активларнинг ўсиши мутлақ ифодада 2 373 468 015минг сўмни, ўсиш даражаси 123,3 фоизни ташкил қилган. Жорий активларнинг давр бошига нисбатан ўзгариши 8 705 320 392минг сўмни, ўсиш даражаси 3,9 бараварга ортган.Молиялаштириш манбаларида ўз маблағлари манбаси давр бошига нисбатан 2 378 438 610минг сўмга ортиб, ўсиш даражаси 130,7 фоизни ташкил қилган. Мажбуриятларнинг суммаси давр бошига нисбатан 8 705 320 392минг сўмга ортган ва ўсиш даражаси 2,59 ни ташкил этган. Капитал таркибидаги энг юқори ўсиш қарз капитали қаторига тўғри келган. Бухгалтерия балансининг вертикал таҳлилиВертикал таҳлил– горизонтал таҳлилни тўлдирувчи усул сифатида молиявий ҳисобот элементлари, моддаларининг таркибий жиҳатларига баҳо беришни характерлайди. Ушбу жиҳатларни молиявий ҳисоботларнинг барча шаклларига нисбатан қўллаш мумкин. Умумий таркибда якка бирликларнинг салмоғи ва уларнинг ўзгаришлари асосида корхона молиявий ҳолатини ташхислаш янада осонлашади. Корхонани молиявий аҳволини англаш, билишда асосий жиҳатлар жами таркибда бирлик қаторларни тўғри нисбатлашга қаратилади. Узоқ мудатли ва жорий активлар, капитал ва мажбуриятлар қаторида айрим таркиб қаторлар салмоғини баланс жамига нисбатан ва ушбу таркибнинг жамланган қаторига нисбатан ҳам ҳисоб-китобларни амалга ошириш мумкин. Бу тартиб активларнинг таркибий ўзгаришларини баҳолашга, активлар таркибида алоҳида таркиблар салмоғининг ўзгаришини, ликвидлик ва тўловга қобиллик кўрсаткичлари таъсирини тўғри баҳолашга имкон беради. Яъни таркибий ўзгаришларни амалга ошириш орқали молиявий ҳолатни яхшилаш чора-тадбирларини кўриш мумкин. Вертикал таҳлил горизонтал таҳлил асосидагина бир бутунликка эришади. Шу сабабли уларни доимо биргаликда ва умумийликда фойдаланиш кузатилади. Уларни бир-биридан ҳоли тарзда қўллаш орқали таҳлилнинг тўлиқлигини таъминлаб бўлмайди. Узоқ муддатли ва жорий активларнинг жами активлар таркибидаги салмоғи қуйидаги боғланишлар орқали топилади. жадвал Бухгалтерия баланси моддалари ва уларнинг таркиб бўйича нисбий ифодалари ҳисоб-китоби
Баланс моддаларининг жамланган қаторлар бўйича таркибий салмоғини ўрганиш инфляция таъсири, шунингдек баҳо ўзгаришларининг мулк қийматига таъсирини тўғри баҳолашга ҳам имкон беради. Масалан, баланс жамида ўз маблағлари манбаси қиймат ифодада таъминот бўйича аниқ ҳолатни ифода этмайди. Агар унинг баланс жамига нисбатан нисбий ифодаси аниқланса корхонанинг молиявий таъминотида мустақиллик, қарамлик даражасини яққол англаш мумкин. -жадвал Бухгалтерия балансининг вертикал таҳлили
Download 181.38 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling