1-Мавзу. Бухгалтерия баланси таҳлили мазмуни ва вазифалари


-жадвал Баланс моддалари ва уларнинг бошқа молиявий ҳисобот шаклларидаги ахборотларга мослиги*


Download 181.38 Kb.
bet13/23
Sana28.01.2023
Hajmi181.38 Kb.
#1136315
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   23
Bog'liq
1 Mavzu

-жадвал
Баланс моддалари ва уларнинг бошқа молиявий ҳисобот шаклларидаги ахборотларга мослиги*



Кўрсаткичлар

Бухгалтерия баланси хисобот шакли сатри

Молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисобот сатри

Пул оқими тўғрисидаги ҳисобот сатри

Хусусий капитал тўғрисидаги ҳисобот сатри

1

Пул маблағлари

320

-

070,080

-

2

Устав капитали

410

-

-

010,080

3

Қўшилган капитал

420

050,060

-

010,080

4

Резерв капитали

430

050,060

-

010,080

5

Сотиб олинган хусусий акциялар

440

-

-

010,080

6

Тақсимланмаган фойда (қопланмаган зарар)

450

**

-

010,080

7

Мақсадли тушумлар

460

-

-

010,080

8

Келгуси давр харажатлари ва тўловлари учун захиралар

470

-

-

010,080

*-маълумотларни очиб бериш юзасидан молиявий ҳисоботга қайдлар, изоҳлар асосида назорат рақамларини текшириш имкониятини ошириш мумкин.
**-корхона очилгандан буён тақсимланмаган фойдани қайта хисоб-китоблар қилиш орқали назорат рақамига чиқиш мумкин.


Корхона молиявий ҳолатининг таҳлили

Корхонанинг молиявий ҳолати иқтисодий категория сифатида хўжалик субъектининг ўз фаолиятини юритиш, ривожлантириш ва ўз-ўзини молиялаштириш имкониятлари юзасидан капиталнинг ҳолатини характерлайди. Яъни хўжалик субъектининг молиявий ресурслар билан таъминланиш даражасини, уларнинг мақсадли жойлаштирилиши ва самарали фойдаланиш даражасини, бошқа ҳуқуқий ва жисмоний шахслар билан бўладиган молиявий муносабатларни, тўловга қобиллик ва молиявий барқарорлик ҳолатини тавсифлашни характерлайди.


Корхонанинг молиявий ҳолати унинг молиявий ресурслар билан таъминланганлик даражасини, рақобатбардошлик ва банкротлик даражасини, молиявий барқарорлик ва тўловга қодирлик ҳолатини, давлат ва бошқа хўжалик субъектлари олдидаги мажбуриятларини бажаришга қодирлиги каби кўрсаткичларни тавсифловчи категория ва жараёнлар натижалари мажмуини ўз ичига олади.
Молиявий ҳолатни ўрганиш ва таҳлил этиш орқали хўжалик субъектининг самарали фаолиятини йўлга қўйиш ва уни ўстириш имкониятларини баҳолашга, корхона ишлаб чиқариш, тижорат ва молия фаолиятидан молиявий ресурларнинг киримига ва улардан молиявий ҳолатни ўстиришда фойдаланиш даражаларига, молиявий натижаларни кутилишини прогнозлаш ва иқтисодий рентабелликни хўжалик фаолиятининг реал имкониятларидан келиб чиққан ҳолда оширишнинг йўлларини белгилашга, молиявий ресурслардан янада самарали фойдаланишнинг чора-тадбирларини белгилашга имкони туғилади.
Молиявий рақобатдошликка ва тўғри молиявий сиёсатни юритишга корхона фойдасини максималлаштириш, капитал таркибини оптималлаштириш ва унинг молиявий барқарорлигини таъминлаш, мулкдорлар (қатнашчилар, таъсисчилар), инвесторлар ва кредиторлар учун молиявий ҳолатнинг жозибадорлигини ошириш, корхона бошқаруви юзасидан самарали механизмни шакллантириш, шунингдек, молиявий ресурсларни жалб этишда бозор механизмининг барча имкониятларидан фойдаланиш орқали эришиш мумкин.
Молиявий ҳолатни баҳолаш орқали иккита натижавий кўрсаткичга эга бўлинади. Биринчиси корхона бошқарув аппаратининг фаолиятига баҳо берилади, иккинчиси молиявий ҳолатнинг айрим кўрсаткичларини прогнозлаш имкони туғилади.
Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларида молиявий ҳисоботларга қуйидагича тасниф берилади. Молиявий ҳисоботлар – тадбиркорлик субъектининг молиявий ҳолати ва молиявий натижаларининг тартибга солинган ифодасидир. Молиявий ҳисоботларнинг мақсади турли фойдаланувчилар учун иқтисодий қарорларни қабул қилишда фойдали бўлган, тадбиркорлик субъектининг молиявий ҳолати, молиявий натижалари ва пул оқимлари тўғрисидаги маълумотларни таъминлашдан иборатдир. Молиявий ҳисоботлар, шунингдек, раҳбарият томонидан унга ишониб топширилган ресурслар бошқарилишининг натижаларини акс эттиради. Ушбу мақсадга эришиш учун, молиявий ҳисоботлар тадбиркорлик субъектига тегишли бўлган қуйидаги жиҳатлар тўғрисидаги маълумотларни таъминлайди: активлар, мажбуриятлар, капитал, даромад ва харажатлар, фойда ва зарарлар, мулк эгалари томонидан уларнинг мулк эгалари сифатида амал қилишидаги қилинган қўйилмалар ва уларга тақсимланадиган суммалар, пул оқимлари ҳақидаги.
Ушбу маълумотлар, изоҳлардаги бошқа маълумотлар билан бирга, молиявий ҳисоботлардан фойдаланувчиларга тадбиркорлик субъектининг келгуси пул оқимларини ва, хусусан, уларнинг муддатини ва аниқлилигини башорат қилишда ёрдам беради.
Юқорида таъкидлаганимиздек, бухгалтерия баланси бу хўжалик юритувчи субъектнинг молиявий ҳолати тўғрисида маълумот беради ва шу сабабли ҳам молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларида молиявий ҳолат тўғрисидаги ҳисобот номи кўпроқ зикр этилади.
Молиявий ҳолат тўғрисидаги ҳисобот икки даврга яъни, давр боши ва охирига тузилади ва битта ҳисобот шаклида акс эттирилади. Бу бевосита молиявий ҳолатнинг таҳлилийлигини таъминлаш ва ўзгаришларни бир пайтнинг ўзида аниқлаш зарурияти туфайли белгиланган. Бу тартиб молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларида қуйидагича изоҳланади.
“Тадбиркорлик субъекти, камида, иккита молиявий ҳолат тўғрисидаги ҳисоботларни, иккита фойда ёки зарар ва бошқа умумлашган даромадлар тўғрисидаги ҳисоботларни, иккита алоҳида фойда ёки зарар тўғрисидаги ҳисоботларни (агарда тақдим этиладиган бўлса), иккита пул оқимлари тўғрисидаги ҳисоботларни ва иккита капиталдаги ўзгаришлар тўғрисидаги ҳисоботларни ҳамда тегишли изоҳларни тақдим этиши лозим.”1Бу тартиб минимал қиёсий таҳлил қилиш шарти туфайли белгиланган.
Хўжалик юритувчи субъект молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларида яна шундай муҳим жиҳат акс этганки, субъектлар минимал қиёсий молиявий ҳисоботларга қўшимча тарзда олдинги даврнинг бошига бўлган молиявий ҳолат тўғрисидаги учинчи ҳисоботни ҳам тақдим этиши лозим, агарда:
(a) у ҳисоб сиёсатини ретроспектив тарзда қўлласа, ўзининг молиявий ҳисоботларидаги моддаларни ретроспектив тарзда қайта ҳисобласа ёки уларни қайта таснифласа;
(б) ретроспектив қўллаш, ретроспектив қайта ҳисоблаш ёки қайта таснифлаш олдинги давр бошидаги молиявий ҳолат тўғрисидаги ҳисоботда акс эттирилган маълумотларга муҳим даражада таъсир этган бўлса.
Юқоридаги тартибга кўра, хўжалик юритувчи субъект молиявий ҳолат тўғрисидаги учта ҳисоботларни қуйидаги давр ҳолатларига тақдим этиши лозим:
(a) жорий давр охирига;
(б) олдинги давр охирига;
(в) олдинги давр бошига.
Маълумотларнинг даврлараро қиёсийлигини ошириш фойдаланувчиларга иқтисодий қарорларни қабул қилишда, айниқса башорат мақсадларида, молиявий маълумотлардаги тенденцияларни баҳолаш учун имконият яратади.
Баъзи ҳолатларда, жорий даврга нисбатан қиёсланувчанликка эришиш учун муайян олдинги даврдаги қиёсий маълумотларни қайта таснифлашнинг имкони бўлмайди. Масалан, тадбиркорлик субъекти қайта таснифлашга имкон берадиган тарзда олдинги давр(лар)даги маълумотларни йиғмаган бўлиши мумкин ва маълумотларни қайта яратиш имкони бўлмаслиги мумкин.
Минимум даражада, молиявий ҳолат тўғрисидаги ҳисобот қуйидаги суммаларни акс эттирадиган сатрларда кўрсатиладиган моддаларини ўз ичига олиши лозим: (a) асосий воситалар; (б) инвестицион мулк; (в) номоддий активлар; (г) молиявий активлар; (д) улуш бўйича ҳисобга олиш усули бўйича ҳисобга олинган инвестициялар; (е) биологик активлар; (ж) товар-моддий захиралар; (з) савдо бўйича ва бошқа дебиторлик қарзлари;(и) нақд пуллар ва нақд пул эквивалентлари; (й) сотишга мўлжалланган сифатидатаснифланган активлар ва сотишга мўлжалланган сифатида таснифланган ҳисобданчиқариладиган моддаларнинг гуруҳларига киритилган активлари;(к) савдо бўйича ва бошқа кредиторлик қарзлари;(л) резервлар;(м) молиявий мажбуриятлар; (н) жорий солиқ бўйича мажбуриятларва активлар;(o) муддати узайтирилган солиқ мажбуриятлари вамуддати узайтирилган солиқ активлари;(п) сотиш учун мўлжалланган сифатида таснифланган ҳисобданчиқариладиган моддаларнинг гуруҳларига киритилган мажбуриятлар;(р) капитал таркибида акс эттирилган, назорат кучига эга бўлмаган улушлар; (с) бош ташкилотнинг мулк эгаларига тегишли бўлган, чиқарилган капитал вакапиталдаги резервлар.
Хўжалик юритувчи субъектлари молиявий ҳолатини тушунишда ўринли бўлса,молиявий ҳолат тўғрисидаги ҳисоботнинг сатрларидакўрсатиладиган қўшимча моддаларини, сарлавҳаларни ва жамиларни тақдим этиши лозим.
Агар хўжалик юритувчи субъект ўзининг молиявий ҳолати тўғрисидаги ҳисоботида жорий ва узоқмуддатли активларни ҳамда жорий ва узоқ муддатли мажбуриятларни алоҳида туркумларсифатида акс эттирса, у муддати узайтирилган солиқ активларини (мажбуриятларини) жорийактивлар (мажбуриятлар) сифатида таснифламаслиги лозим.
Хўжалик юритувчи субъект молиявий ҳолат тўғрисидаги ҳисоботда алоҳида тақдим этилишиўринли бўлган моҳияти ёки вазифаси жиҳатидан етарлича фарқланадиган моддаларнинг рўйхатига қуйидагиларни киритиш мумкин:
(a) моддалар ҳисоботнинг алоҳида сатрларида кўрсатилади, қачонки модданинг ёки ўхшашмоддалар гуруҳининг ҳажми, хусусияти ёки вазифаси хўжалик субъектинингмолиявий ҳолатини тушуниш учун ушбу моддаларнинг алоҳида тақдим этилишини талабэтса;
(б) хўжалик юритувчи субъектнинг молиявий ҳолатини тушунишда ўринли бўлганмаълумотларни таъминлаш учун, фойдаланилган тавсифлар ва моддаларнинг ёки ўхшашмоддалар гуруҳининг тартиби хўжалик юритувчи субъект ва унинг операцияларинингмоҳиятидан келиб чиқиб ўзгартирилиши мумкин.
Хўжалик юритувчи субъект қуйидагиларни баҳолаш асосида қўшимча моддаларни алоҳида тақдим этиши мумкин:
(a) активларнинг хусусияти ва ликвидлилиги;
(б) тадбиркорлик субъекти ичида активларнинг вазифаси;
(в) мажбуриятларнинг суммаси, хусусияти ва муддати.
Субъект, молиявий ҳолат тўғрисидаги ҳисоботда ёки унга изоҳларда, унинг фаолиятига тўғри келадиган равишда таснифланган ва акс эттирилган, сатрларда кўрсатиладиган моддаларининг иккиламчи батафсилроқ қилиб таснифланган моддаларини очиб бериши мумкин.
Хўжалик юритувчи субъект молиявий ҳолат тўғрисидаги ҳисоботга изоҳлар, қайдлар ва тушунтиришларда шунингдек қуйидагиларни очиб бериши лозим: (a) асосий воситалар, дебиторлик қарзлари, (в) товар-моддий захиралар, (г) захиралар, (д) капиталнинг туркумланиши ҳақидаги маълумотлар.
Субъект молиявий ҳолат тўғрисидаги ҳисоботда ёки капиталдаги ўзгаришлар тўғрисидаги ҳисоботда, ёки изоҳларда, қуйидагиларни очиб бериши лозим:
(a) акциядорлик капиталининг ҳар бир туркуми бўйича(чиқаришга рухсат этилган акцияларнинг сони, чиқарилган ва тўлиқ тўланган акцияларнинг сони ҳамда чиқарилган, лекин тўлиқ тўланмаган акцияларнинг сони, ҳар бир акциянинг номинал қиймати, ёки акциялар номинал қийматга эга эмаслиги, муомаладаги акциялар сонининг давр бошига ва охирига солиштирмаси, ушбу туркумга бириктириладиган ҳуқуқлар, имтиёзлар ва чекловлар, жумладан дивидендларни тақсимлаш ва капитални қайтариш бўйича чекловлар, субъект ёки унинг шўъба ёки қарам тадбиркорликсубъектлари эгалик қилаётган бошқа тадбиркорлик субъектидагиулушлари, опционлар ва акцияларни сотиш шартномалари бўйича чиқариш учунсақланаётган акциялар, шу жумладан уларнинг шартлари ва суммалари);
(б) капиталдаги ҳар бир резервнинг хусусияти ва мақсадининг тавсифини.
Молиявий ҳолат таҳлили олдига қўйиладиган асосий вазифаларни манбаларга таянган ҳолда қуйидаги қаторларда умумлаштириш ва таркиблаш мумкин.2
Хўжалик юритувчи субъектлар:
-мулки, капитали ва мажбуриятларини, уларнинг ўзгаришларини таҳлил этиш;
-тўловга қобиллик ва маблағлар ҳаракатчанлигини таҳлил этиш;
-асосий ва айланма капиталини таҳлил этиш;
-иқтисодий ва молиявий салоҳияти таҳлил этиш;
-иш активлигини таҳлил этиш;
-фирма ва компаниялар молиявий барқарорлигини таҳлил этиш;
-дебиторлик ва кредиторлик мажбуриятларини таҳлил этиш
- иқтисодий ва молиявий рейтингини баҳолаш;
-молиявий ҳолатини яхшилаш юзасидан мавжуд ички имкониятларни аниқлаш ва уларни йўлга қўйиш чора-тадбирларини белгилаб олишдан иборатдир.

Download 181.38 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   23




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling