1-Мавзу. Бухгалтерия баланси таҳлили мазмуни ва вазифалари


-жадвал Бухгалтерия баланси ва бошқа молиявий ҳисоботларда акс этувчи элементлар


Download 181.38 Kb.
bet9/23
Sana28.01.2023
Hajmi181.38 Kb.
#1136315
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   23
Bog'liq
1 Mavzu

-жадвал
Бухгалтерия баланси ва бошқа молиявий ҳисоботларда акс этувчи элементлар

Молиявий ҳисобот элементлари

Активлар

Хусусий сармоя

Мажбуриятлар

Захиралар

Даромадлар

Харажатлар

Молиявий натижалар

Бухгалтерия баланси

Молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисобот

Пул оқими тўғриси-даги ҳисобот

Хусусий капитал тўғрисидаги ҳисобот

Балансга изохлар, ҳисоб-китоблар ва тушунтиришлар

Балансга изохлар, хисоб-китоблар ва тушунтиришлар

Пул оқими тўғрисидаги ҳисобот

Пул оқими тўғрисидаги ҳисобот

Пул оқими тўғрисидаги ҳисобот

Асосий молиявий ҳисобот шакли бу – бухгалтерия баланси ва молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботдир. Бошқа молиявий ҳисоботлар бир жиҳатнинг бошқа-бошқа жиҳатларини акс эттиради. Улар қаторига пул оқимлари, хусусий капитал тўғрисидаги ҳисобот шаклларини киритиш мумкин.
Бухгалтерия балансининг асосий элементлари – активлар, капитал ва мажбуриятлардир.
Хўжалик юритувчи субъектнинг активлари аввалги битимлар ва бошқа воқеаликларнинг натижасидир. Субъектлар одатда активларни сотиб олиб ёки ҳосил қилиб унга эга бўладилар бироқ, бошқа битимлар ва воқеалар ҳам активларни кўпайтиришга имкон беради. Масалан, хўжалик юритувчи субъект ҳукуматдан олган кўчмас мулк. Келгусида кутиладиган битимлар ва бошқа воқеалар ўзи-ўзидан активларнинг пайдо бўлишига ҳам олиб келмайди.
Хўжалик юритувчи субъектлар ўз активларидан мулкни, товар-моддий захиралардан ишлаб чиқариш ва хизматлар кўрсатилишини бошқариш учун фойдаланадилар.
Активларда акс эттирилган бўлғуси иқтисодий фойда хўжалик юритувчи субъект томонидан ҳар хил йўллар билан амалга оширилиши мумкин. Масалан, активдан:
-товар-моддий захиралар ишлаб чиқариш ва хизматлар кўрсатишда алоҳида ёки бошқа активлар билан биргаликда фойдаланилиши;
-бошқа активларга алмаштирилиши;
-мажбуриятларни бажариш учун фойдаланилиши;
-хўжалик юритувчи субъектнинг эгалари ўртасида тақсимланиши мумкин.
Активлар бинолар, иншоотлар ва ускуналар сингари жисмоний шаклга эга. Бироқ, жисмоний шакл активнинг мавжуд бўлиши учун зарурий шарт эмас. Масалан, патентлар ва муаллифлик ҳуқуқлари ҳам активлардир. Агар хўжалик юритувчи субъект келгусида улардан фойдаланишдан иқтисодий фойда олишни кутаётган бўлса, бу унсурлар ҳам активлар қаторига киритилади ва уларни номоддий активлар, молиявий активлар сифатида таркиблаш мумкин.
Активлар юридик ҳуқуқлар, шу жумладан эгалик ҳуқуқи билан боғлиқдир. Лекин активлар мавжудлигини аниқлашда, эгалик ҳуқуқи асосий ҳисобланмайди. Масалан, агар хўжалик юритувчи субъект ана шу мулкдан олиниши керак бўлган фойдани назорат қила олса,ижарага олинадиган мулк актив ҳисобланади.
Харажатларни амалга ошириш билан активларни ҳосил қилиш ўртасида узвий алоқа мавжуд, аммо бу жараёнлар ҳамма вақт ҳам вақти бўйича тўғри келмайди. Хўжалик юритувчи субъект томонидан амалга оширилган харажатлар бўлғуси иқтисодий фойда изланганидан далолат беради, лекин активлар олинганини узил-кесил тасдиқламайди. Бинобарин, харажатларнинг мавжуд эмаслиги объектни актив деб ҳисоблаш учун асос бўлмайди. Масалан, хўжалик юритувчи субъектга текинга берилган объектлар активларни таърифлашга мос келади.
Баланснинг энг муҳим элементи бу – мажбуриятлардир. Уларни актив ва пассив томонда ҳам учратиш мумкин. Активдаги мажбуриятлар олинадиган мажбуриятлар, пассив томондаги мажбуриятлар тўланадиган мажбуриятлар ҳисобланади.
Хўжалик юритувчи субъектнинг бошқа юридик ва жисмоний шахслар олдидаги жорий ва узоқ муддатли масъулиятли эканлиги мажбуриятларнинг асосий тавсифидир.
Мажбуриятлар шунингдек, уставнинг ёки шартноманинг талаблари оқибати сифатида юзага келиши мумкин. Масалан, олинган товар-моддий захиралар ва хизматлар учун тўланадиган суммалар.
Мажбуриятлар олдин тадбиркорлик иши жараёнида, яхши муносабатларни сақлаб туриш ёки холисона тарзда иш кўришда ҳам юзага келади. Масалан, агар хўжалик юритувчи субъект кафолат муддати тугаганидан сўнг ўз маҳсулотидаги камчиликларни тузатиш тўғрисида қарор қабул қилса, шу бўйича қилинган харажатлар ҳам мажбуриятлар деб ҳисобланади.
Ҳозирги мажбуриятлар билан келгуси мажбуриятлар ўртасида чегара бўлиши керак. Хўжалик юритувчи субъект раҳбарининг келгусида активларни сотиб олиш ҳақида қабул қилган қарори мажбуриятлар пайдо бўлишига сабаб бўлмайди. Мажбуриятлар одатда актив олинганда ёки хўжалик юритувчи субъект активни сотиб олиш тўғрисида битимга киришгандагина пайдо бўлади.
Тегишли мажбуриятларни бажариш одатда бошқа тарафнинг эътирозларини қондириш учун иқтисодий фойдани ифодаловчи хўжалик юритувчи субъект ресурсларини ўзига жалб этади. Мажбуриятларнинг бажарилиши ҳар хил усулларда (қонун ҳужжатларида кўзда тутилган ҳоллардан ташқари) амалга оширилади:
-ҳақ тўлаш билан;
- бошқа активларни бериш билан;
- хизматларни кўрсатиш билан;
-ушбу мажбуриятни бошқаси билан алмаштириш орқали;
-мажбуриятларни акцияларга алмаштириш орқали.
Ўзбекистон амалиётида мажбуриятларнинг фақат тўловлар орқали амалга оширилиши белгилаб қўйилган.
Мажбуриятлар, кредитор ўз ҳуқуқларидан бош тортган ҳолларда ёки кредитор ана шу ҳуқуқларидан маҳрум бўлганида, бажарилган деб ҳисобланиши мумкин.
Мажбуриятлар аввалги битимлар ёки ўтган воқеаларнинг натижасидир. Масалан, товар-моддий захираларни сотиб олиш ва хизматларни олиш билан тўланиши керак бўлган (агар улар илгари тўланмаган бўлса ёки етказиб берилганда) счётлар ҳам олинади.
Бухгалтерия балансининг энг муҳим ва аҳамиятли унусури бу – хусусий сармоядир.
Хусусий сармоя устав, қўшилган, захиралар сармоядан ва тақсимланмаган фойдадан иборатдир.Зарур ҳолларда устав, қўшилган, захиралар сармоя таҳлилий жиҳатдан ҳисобга олинади.
Бухгалтерия балансидаги хусусий сармоянинг миқдори активлар қийматини ва мажбуриятларни баҳолашга боғлиқдир.
Бухгалтерия балансида захиралар алоҳида таркибланади. Уларнинг аҳамияти ва зарурлиги юзага келиши мумкин бўлган йўқотишларни ёки зарарларни камайтиришга қаратилган.
Хўжалик юритувчи субъектни ва кредиторларни зарарларнинг оқибатларидан қўшимча тарзда ҳимоя қилишни таъминлаш учун захираларни вужудга келтириш зарур. Захираларни ҳосил қилиш ва уларнинг миқдори ҳақидаги ахборот қарорлар қабул қилишда фойдаланувчилар учун аҳамиятлидир. Захираларни вужудга келтириш хўжалик юритувчи субъектга доир қонунчиликда ва уставда (солиқ қонунларини бузмаган ҳолда) кўзда тутилади.
Активлар капитал ва мажбуриятларни тан олиш ва уларни бухгалтерия балансида акс эттириш тартиблари.Активлар– ушбу активдан фойдаланиш натижасида хўжалик юритувчи субъектга бўлғуси иқтисодий фойда тушиш эҳтимоли мавжуд бўлганида бухгалтерия балансида акс эттирилади ва актив аниқ ифодаланадиган чиқимлар ёки қийматни ўз ичига олади.

Download 181.38 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   23




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling