1-Мавзу. Бухгалтерия баланси таҳлили мазмуни ва вазифалари


Балансга изоҳлар, ҳисоб-китоблар ва тушунтиришлардатақдим этиладиган ахборот


Download 181.38 Kb.
bet6/23
Sana28.01.2023
Hajmi181.38 Kb.
#1136315
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   23
Bog'liq
1 Mavzu

Балансга изоҳлар, ҳисоб-китоблар ва тушунтиришлардатақдим этиладиган ахборот.Хўжалик юритувчи субъект бухгалтерия балансига тушунтиришларда қуйидагиларни очиб беришилозим:
а) Акциядорлик маблағининг ҳар бир тоифаси бўйича:эълон қилинган акциялар сонини, чиқарилган, ҳақи тўла тўланган, чиқарилган, лекин ҳақи тўла тўланмаган акциялар сонини, акцияларнинг номинал қийматини, йилнинг бошида ва охирида ҳақи тўланмаган акциялар сонининг камайишини, акциядорлик маблағининг ҳар бир тоифасига тааллуқли ҳуқуқлар, афзалликлар ва чеклашлар, шу жумладан дивидендларни тақсимлаш ва сармояни қоплашга доир чеклашни, жамиятнинг ўзига, хўжалик юритувчи субъектга қарашли шўъба ва уюшган жамиятларига тегишли акциялар, опцион ва савдо контракти бўйича эмиссия учун захирага ажратилган акциялар, шу жумладан уларнинг муддатлари ва миқдорлари ҳақидаги ахборотлар;
в) Ўз сармоясидаги захиралар моҳияти ва мақсадлари баёни.
с) Мажбуриятларда дивидендларни тўлаш учун ажратилган пул миқдорининг мавжудлиги (акциядорлар ёки муассислар, иштирокчилар йиғилишида расмий равишда маъқулланмаган тўловлар миқдорининг мавжудлиги) хақидаги ахборотлар очиб берилиши зарур.
Хўжалик юритувчи субъект ўз сармоясидаги ўзгаришларни аниқ акс эттириши юзасидан бухгалтерия балансига изоҳлар, ҳисоб-китоблар ва тушунтиришларда шунингдек:
-давр бошида ва ҳисобот санасида тўпланган фойда ёки зарарларнинг қолдиғи ҳамда шу даврда юз берган муҳим ўзгаришлар, жумладан акциядорлар (муассислар, иштирокчилар) ҳар бир тоифасига шу давр учун тақсимланадиган соф фойда хақидаги;
-ўз сармояси ҳар бир тоифаси жорий миқдордаги ҳамда даврнинг бошлари ва охирида захирадаги ўзгаришларнинг умумий миқдори ҳақидаги ахборотларни очиб бериши лозим.
Бухгалтерия баланси таҳлилининг мамуни – корхонанинг мулкий ҳолати ва унинг ўзгаришларига, активлар, капитал ва мажбуриятларнинг таркиби ва ўзгаришларига, баланс моддаларининг ликвидлик даражасига, хўжалик юритувчи субъектларнинг тўлов лаёқатига, молиявий барқарорлигига, иш активлигига, рақобатбардошлиги ва иқтисодий таҳликаларга бардошлигига баҳо беришдан иборат.
Бухгалтерия баланси таҳлили олдига қуйидаги вазифалар қўйилади:
-корхонанинг мулкий ва молиявий ҳолатини баҳолаш;
-активларнинг ликвидлигини баҳолаш;
-активларни шакллантириш манбалари таркибини баҳолаш;
-мажбуриятларнинг активлар билан таъминланганлигини баҳолаш;
-активлар ва пассивларнинг алоҳида гуруҳлари ўртасидаги мувофиқликни баҳолаш;
-активларни пул ишлаб топиш имкониятларини баҳолаш;
-капитални шаклланиши ва ўстириш имкониятларини баҳолаш.



Download 181.38 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   23




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling