Adobe photoshop


Download 30.53 Kb.
bet1/11
Sana20.09.2023
Hajmi30.53 Kb.
#1682340
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
ADOBE PHOTOSHOP


ADOBE PHOTOSHOP
Режа:
1. Компьютер графикаси ҳақида тушунча.
2. Adobe Photoshop дастури ҳақида маълумот.
3. Дастур менюси.
4. Дастурдаги ускунлар панели.
5. Дастурда дарчалар билан ишлаш.
Ахборотни график шаклда ишлаб чиқиш, тақдим этиш, улрга ишлов бериш, шунингдек, график объекктлар ва файлларда бўлган нографик объектлар ўртасида боғланиш ўрнатишни информатикада компьютер графикаси деб аталади. Компьютер графикаси уч турга бўлинади:
растрли графика;
векторли графика;
фрактал графика.
Улар ўртасидаги асосий фарқ нурнинг дисплей экрандан ўтиш усулидан иборат.
Эслаб қолувчи электрон-нурли трубкаларга эга векторли қурилмаларда нур берилган траектория бўйлаб бир марта чопиб ўтади, унинг изи эса экранда кейинга буйруқ берилгунча сақланиб қолади. Векторли графиканинг асосий элементи – чизиқдир. Векторли графика билан ишловчи дастурий воситалар биринчи навбатда тавирларни яратишга мўлжалланган.
Растрли қурилмаларда тасвир уларни ташкли этувчи нуқталар мажмуасидан вужудга келади. Бу нуқталар пикселлар деб аталади. Растр – бу экраннинг бутун майдонини қопловчи пикселлар матрицасидир. Растрли графиканинг асосий элементи нуқтадан иборат. Растрли тасвирлар билан ишлашга мўлжалланган кўпгина график мухаррирлар асосан тасвирларга ишлов беришга мўлжалланган.
Фрактал бадиий композицияни яратиш – бу тасвирни чизиш ёки жиҳозлаш эмас, балки уни дастурлашдир, яъни бунда тасвирлар формулалар ёрдамида қурилади. Фрактал графика одатда ўйин дастурларида қўлланилади.
Adobe Photoshop дастури ҳақида маълумот
Adobe Photoshop Adobe System, Inc компанияси томонидан ишлаб чиқарилган бўлиб, растрли графикада таҳрир қилувчи, фойдаланишдаги алоҳида қулайликлари билан машҳур бўлган дастурдир. Adobe Photoshop дастури ёрдамида фотосуратларга қўшимчалар киритиш, улардаги доғларни ўчириш ва эски расмларни қайта ишлаш ва тиклаш, расмларга матн киритиш, қўшимча махсус эффектлар билан бойитиш, бир фотосуратдаги элементларни иккинчи фотосуртага олиб ўтиш, суртдаги рангларни ўзгартириш, алмаштириш мумкин. Adobe Photoshop имкониятлари кенг қамровли бўлиб, у газета ва журналларни турли-туман расмлар билан бойитишда жуда катта қулайликлар яратади.
Adobe Photoshop дастури ишга туширилгандан сўнг экранда дастур ойнаси ҳосил бўлади. Ойнанинг юқори қисмида сарлавҳа сатри ва Виндовсга хос элементлар жойлашади. Сарлавҳа сатридан сўнг меню сатри жойлашган.

Download 30.53 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling