Adobe photoshop


Тасвирнинг босма шаклдаги улчами


Download 30.53 Kb.
bet9/11
Sana20.09.2023
Hajmi30.53 Kb.
#1682340
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
ADOBE PHOTOSHOP

Тасвирнинг босма шаклдаги улчами
Adobe Photoshop программаси тасвирнинг принтерда чоп килингандаги куринишини чоп килмасдан аввал экранда куриш имконини беради. Бунинг учун Менюлар сатрида Изображение менюси таркибидаги Размер изображения командасини танланг. Аммо, хама вакт хам тасвирнинг экрандаги куриниши билан чоп этилгандаги улчамлари айнан мос тушавермайди. Тасвир катталиклари 0,2%дан 16000% микдор уртасидаги сонлар билан белгиланади.
Дастурда дарчалар билан ишлаш .Навигатор дарчаси билан ишлаш
Adobe Photoshop программасида тасвирдаги майда деталлар билан ишлаш жараёнида тасвирни бир неча марта катталаштиришга тугри келади. Тасвирга киритилган узгартиришлар сифатли чикиши учун Навигатор дарчасида амал бажарилади. Навигатор дарчаси асосан тасвир улчамларини узгартириш ва тасвирни бошкариш учун хизмат килади. Агар Навигатор дарчаси Adobe Photoshop программаси ишга туширилган чогда экранда мавжуд булмаса, уни активлаштириш учун Менюлар сатрида Окно менюсидаги Показать Навигатор командасини танланг.
Action дарчаси билан ишлаш
Action дарчаси Adobe Photoshop программасида ишлашни янада тезлаштиради ва бир неча тасвир устида амалга ошириладиган бир хил амалларни хар сафар такрорлашга зарурат колдирмайди. Adobe Photoshop программасидаги Action дарчаси билан ишлашни билсангиз, киска фурсат ичида куп микдордаги тасвирни тахрирлашингиз мумкин. Бунинг учун Action дарчасида янги Action очилади. Уни керакли ном билан номлангандан сунг Record тугмаси босилади. Шу дакикадан бошлаб Adobe Photoshop программаси сизнинг тасвир устида бажарган барча амалларингизни компютер хотирасига кетма-кет жойлаштиради. Тасвир устида барча амаллар якунлангандан сунг Action дарчасидаги Stop тугмачаси босилади. Adobe Photoshop программаси сизнинг барча амалларингизни тартибли равишда Action дарчасида жойлаштиради. Бошка тасвирларга ушбу амалларни куллаш учун янги тасвир очилгандан сунг Action дарчасидаги Выполнение командасини ишга тушириш керак. Adobe Photoshop программаси автоматик тарзда янги очилган тасвирда хам сиз амалга оширган амалларни хеч бир узгаришларсиз бажаради.

Download 30.53 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling