1-Мавзу. Бухгалтерия баланси таҳлили мазмуни ва вазифалари


Бухгалтерия балансининг мақсади


Download 181.38 Kb.
bet3/23
Sana28.01.2023
Hajmi181.38 Kb.
#1136315
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   23
Bog'liq
1 Mavzu

Бухгалтерия балансининг мақсади– хўжалик юритувчи субъектнинг бухгалтерия баланси унинг ресурсларини ва молиявий таркибини англаб етишга имконият бериши учун ҳисобот вақтидаги молиявий аҳволни акс эттиришдан иборат. Баланснинг жамланган қаторлари бўйича таснифий жиҳатларини қуйида кўриб ўтишимиз мумкин.
Жорий ва узоқ муддатли активларни таснифлаш.Ҳар бир субъект жорий активларни ва жорий мажбуриятларни бухгалтерия балансида алоҳида тасниф сифатида кўрсатишни (ёки кўрсатмасликни) белгилаб олиши лозим. Хўжалик юритувчи субъект бу таснифни амалга оширмайдиган вариантни танлаб олса, активлар ва мажбуриятларни тўлаш муддатларига доир ахборот нима бўлганда ҳам бугалтерия ҳисобининг миллий стандартларига асосан очиб кўрсатилиши зарур.
Хўжалик юритувчи субъект аниқ белгиланадиган операция циклидан фойдаланиб, товарлар ва хизматларни етказиб берса, у ҳолда баланс ҳисоботидаги жорий ва узоқ муддатли активлар ҳамда мажбуриятларнинг алоҳида тасниф этилиши айланма маблағ сифатида доимо муомалада бўладиган соф активлар билан субъектнинг узоқ муддатли операцияларида фойдаланиладиган активлар ўртасидаги тафовутни фарқлаш йўли билан жуда фойдали ахборотга эга бўлинади. Шунингдек, у жорий операция цикли давомида олиниши кутилаётган активларни ҳамда шу давр ичида тўланиши лозим бўлган мажбуриятларни ҳам алоҳида кўрсатиши лозим.
Агар активлар хўжалик юритувчи субъект операцион фаолиятининг бир қисми бўлса ва субъектнинг операция цикли меъёрида ўтаётган пайтда уни олиш ёки истеъмол қилиш кутилаётган бўлса, мазкур активлар жорий активлар қаторига киритилади.
Агар активлар қайта сотиш мақсадида ёки қисқа муддатда ушлаб турилган бўлса ва ундан ҳисобот вақтидан кейинги 12 ой мобайнида фойдаланиш кутилаётган бўлса, бундай ҳолларда у жорий актив сифатида тасниф этилиши зарур. Ушбу таснифий жиҳатлардан фарқли жиҳатларда бошқа барча активлар узоқ муддатли активлар сифатида тасниф этилиши керак.
Одатда жорий активларнинг икки тури таркибланади:
-биринчи тури хўжалик юритувчи субъект айланма маблағининг бир қисми бўлиб, хўжалик юритувчи субъектнинг меъёрий операцион цикли давомида олинган ёки истеъмол қилинганбўлиши лозим;
-иккинчи тури операция активлари бўлмаган, лекин савдо ёки инвестиция мақсадларида сақлаб турилган ва уларни ҳисобот вақтидан кейинги 12 ой давомида сотиш кутилаётган жорий активлар доирасидан иборат. Ҳисобот санасидан кейинги 12 ой давомида олинадиган ёки истеъмол қилинадиган захиралар ва дебиторлик қарзлари ҳам жорий активларга киритилади.

Download 181.38 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   23




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling