1-Мавзу. Бухгалтерия баланси таҳлили мазмуни ва вазифалари


Хўжалик юритувчи субъектнинг операцион цикли


Download 181.38 Kb.
bet4/23
Sana28.01.2023
Hajmi181.38 Kb.
#1136315
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   23
Bog'liq
1 Mavzu

Хўжалик юритувчи субъектнинг операцион цикли– бу материалларни харид қилиш, ишлаб чиқариш ва нақд пулга ёки осонлик билан пулга айлантириладиган молиявий активларга сотиш ўртасидаги ўртача вақтдир. Узоқ муддатли ва жорий операцион активларни тасниф этиш мақсадида айни шу тармоқ ёки фаолиятнинг шу тури учун каттароқ давр анча мувофиқроқ ҳисобланмаса, бир йил оралиқ операцион цикл ҳисобланади.
Узоқ муддатли (ножорий) активлар –субъект фаолиятида узоқ муддатли асосда фойдаланиладиган активлар, жумладан субъектнинг мулки, бинолари ва ускуналари, моддий активлари, тараққиёт ва гудвиллга харажатлар.Инвестициялаш мақсадида сақлаб турилган ва ҳисобот кунидан бошлаб, 12 ой давомида сотилиши мумкин бўлмаган активлардир.
Қисқа муддатли (жорий) мажбуриятлар –ҳисобот кунидан бошлаб, 12 ой давомида ҳисоб-китоб қилинадиган мажбуриятлардир.
Жорий мажбуриятларнинг тавсифи жорий активлар тавсифига ўхшашдир. Кредиторлик қарзи иш ҳақи, солиқлар бўйича қарзлар ва бошқа операция харажатлари бўйича қарзлар каби айрим жорий мажбуриятлар жорий активлар ҳисобидан ҳисоб-китоб қилишни талаб қилади, чунки субъектнинг одатдаги операцияси циклида фойдаланиладиган айланма маблағни ташкил этувчи моддалар бўйича мажбурий ҳисобланади. Бундай операция моддалари ҳатто ҳисобот вақтидан сўнг 12 ойдан ортиқ давр давомида ҳам ҳисоб-китоб қилиниши лозим бўлсада, жорий мажбуриятлар ҳисобида тасниф қилинади.
Жорий мажбуриятларга шунингдек, банк овердрафтлари, тўланадиган дивидендлар, даромад солиқлари, савдо билан боғлиқ бўлмаган ўзга кредиторлик қарзлари, фоизларни тўлашни талаб қиладиган қисқа муддатли мажбуриятларнинг жорий қисми киради. Улар ҳисобот кунидан бошлаб 12 ой давомида ҳисоб-китобни талаб этсада, операция цикли нуқтаи назаридан жорийлигини аниқлаш қийин.
Узоқ муддатли асосда айланма маблағдан пул билан таъминланадиган, фоизни тўлашни талаб қилувчи мажбуриятлар (12 ой давомида ҳисоб-китоб қилинмайдиган мажбуриятлар) узоқ муддатли (ножорий) мажбуриятлар ҳисобланади.
Қисқа муддатли (жорий) мажбуриятларниқайта молиялаш тартиби.Қисқа муддатли (жорий) мажбуриятлар – ҳисобот санасидан бошлаб 12 ой давомида ҳисоб-китоб қилиниши лозим бўлган мажбуриятлардир.
Дастлабки муддат 12 ойдан кўпроқ бўлса, субъект мажбуриятни узоқ муддатли асосда қайта молиялашни режалаштираётган бўлса, бу тартиблар молиявий ҳисобот маъқуллангунга қадар қайтадан молиялашга ёки тўловлар муддатини ўзгартиришга қаратилган битим билан қўллаб-қувватланса, бундай шароитда ножорий мажбуриятлар сифатида тасниф этилиши лозим.
Жорий мажбуриятлардан чиқариб юбориладиган ҳар қандай қисқа муддатли қарз миқдори уни тақдим этишни қўллаб-қувватловчи ахборот билан биргаликда бухгалтерия балансига изоҳларда очиб берилиши лозим.

Download 181.38 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   23




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling