1-Мавзу. Бухгалтерия баланси таҳлили мазмуни ва вазифалари


Бухгалтерия баланси ва унинг таркибий тузилиши: активлар, капитал вамажбуриятлар


Download 181.38 Kb.
bet7/23
Sana28.01.2023
Hajmi181.38 Kb.
#1136315
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   23
Bog'liq
1 Mavzu

Бухгалтерия баланси ва унинг таркибий тузилиши: активлар, капитал вамажбуриятлар

Бухгалтерия баланси ахборотларига таянган ҳолда хўжалик юритувчи субъектнинг молия-хўжалик фаолияти ҳамда унинг натижалари баҳоланади. Бухгалтериябалансидаги ахборотларнинг мазмунини билиш учун нафақат бухгалтерия баланси тузилиши тўғрисида тасаввурга эга бўлиш, балки унинг моддалари ва айрим кўрсаткичлари ўртасидаги мантиқий ва ўзига хос боғлиқликларни ҳам билиш зарур. Бухгалтерия балансининг мазмунини билишда уни ўқиш кетма-кетлиги ҳам муҳим аҳамиятга эга.


Бухгалтерия балансининг активи ва пассивининг тузилиши ҳамда мазмуни ундаги ахборотдан фойдаланувчилар, энг аввало, ташқи фойдаланувчиларга қаратилган. Дебитор ва кредитор қарзларнинг ҳолатини очиб берувчи, корхонанинг жорий харажатлари ёки фойдаси ҳисобидан ташкил этилган хусусий капитал ва айрим турдаги резервлар шаклланишини очиб берувчи моддалар батафсиллик даражасининг юқорилиги шундан келиб чиқади. 
-жадвал
Бухгалтерия баланси элементлари ва уларнинг таснифий жиҳатлари

Бухгалтерия баланси элементлари

Тавсифи

Активлар

Субъект назорат қиладиган, келгусида улардан даромад олиш мақсадида аввалги фаолият натижасида олинган иқтисодий ресурслардир

Хусусий капитал (сармоя)

Субъектниг мажбуриятларини чегириб ташлагандан кейинги активларидир

Мажбуриятлар

Шахснинг (қарздорнинг) бошқа шахс (кредитор) фойдасига муайян ишни амалга ошириш, масалан мол-мулкни топшириш, ишни бажариш, пул тўлаш ва бошқа мажбуриятларидир ёҳуд муайян хатти ҳаракатдан тийилиб туриш мажбуриятидир, кредитор эса қарздордан ўз мажбуриятларини бажаришини талаб қилишга ҳаклидир

Бухгалтерия балансини молиявий таҳлилга тайёрлаш юзасидан унинг элементлари ва моддаларини турли таснифий белгилари бўйича кўрсаткичлар тизимига жамлаш талаб этилади. Бу таснифий белгилар уларнинг шакли, айланувчанлик даражаси, ликвидлиги бўлиши мумкин.

Download 181.38 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   23




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling