-жадвал
Бухгалтерия баланси актив ва пассив томони классификацияси
Актив (А)
|
Узоқ муддатли активлар (УМА)
|
Жорий активлар (ЖА)
|
Молиявий активлар (МА)
|
Молиявий узоқ муддатли активлар (МУМА)
|
Молиявий жорий активлар (МЖА)
|
Молиявий бўлмаган активлар
|
Молиявий бўлмаган узоқ муддатли активлар (МБУМА)
|
Молиявий бўлмаган жорий активлар (МБЖА)
|
Пассив (П)
|
Ўз маблағлари манбаи (УММ)
|
Мажбуриятлар (М)
|
Балансдаги ифодалар:
|
|
Умумий ифода
|
А=К+М
|
Баланс бўлимларига нисбатан
|
УМА+ЖА= ЎММ+М
|
Бўлимларнинг таркиб бирликларига нисбатан
|
МБУМА+МУМА+МБЖА+МЖА=ЎММ+УММ+М
|
Пул шаклига кўра
|
ПКБА+ПКА=ДП+М
|
Узоқ муддатли активлар (УМА) бўлимида асосий воситалар ва номоддий активлар қиймати, узоқ муддатли инвестициялар, ўрнатиладиган ускуналар, капитал қўйилмалар, узоқ муддатли дебиторлик қарзлари ва муддати кечиктирилган узоқ муддатли харажатлар суммалари ошкор қилинади.
Жорий активлар(ЖА)бўлимида товар-моддий захиралар, келгуси давр харажатлари, муддати кечиктирилган харажатларнинг жорий қисми, дебиторлик қарзлари, пул маблағлари, қисқа муддатли молиявий қўйилмалар ва бошқа жорий активлар суммалари ошкор қилинади.
Хусусий сармоя (ХС), ўз маблағлари манбаи(ЎММ) бўлимида устав сармояси, қўшилган сармоя, захира сармоя, сотиб олинган ўз акциялари, тақсимланмаган фойда (қопланмаган зарар), мақсадли тушумлар ҳамда бўлғуси харажатлар ва тўловлар захиралари ошкор қилинади.
Мажбуриятлар (М) бўлимида узоқ муддатли ва жорий мажбуриятлар бўйича ахборотлар алоҳида ошкор этилиши лозим.
Узоқ муддатли мажбуриятлар(УММ) бўйича мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга узоқ муддатли қарзлар, алоҳида бўлинмаларга узоқ муддатли қарзлар, шўъба ва тобе хўжалик жамиятларига узоқ муддатли қарзлар, муддати кечиктирилган узоқ муддатли даромадлар, солиқлар ва мажбурий тўловлар бўйича муддати кечиктирилган мажбуриятлар, харидорлар ва буюртмачилардан олинган бўнаклар, узоқ муддатли банк кредитлари, узоқ муддатли қарзлар ва бошқа узоқ муддатли кредиторлик қарзлари суммалари кўрсатилиши керак.
Жорий мажбуриятлар (ЖМ) бўйича мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга қарзлар, алоҳида бўлинмаларга қарзлар, шўъба ва тобе хўжалик жамиятларига қарзлар, муддати кечиктирилган даромадлар, солиқлар ва мажбурий тўловлар бўйича муддати кечиктирилган мажбуриятлар, бошқа муддати кечиктирилган мажбуриятлар, олинган бўнаклар, бюджетдан солиқларга оид қарзлар, суғуртага оид қарзлар, давлат мақсадли жамғармаларидан тўловларга оид қарзлар, таъсисчилардан қарзлар, меҳнатга ҳақ тўлашга оид қарзлар, қисқа муддатли банк кредитлари, қисқа муддатли қарзлар, узоқ муддатли мажбуриятларнинг жорий қисми ва бошқа кредиторлик қарзлари суммалари ошкор қилинади.
Баланс маълумотлари ва унинг бошқа молиявий ҳисоботлар маълумотларига мослиги
Баланс моддаларини таснифи юзасидан қуйидаги муҳим хулосаларни чиқариш мумкин.
Активлар– хўжалик субъектининг қиймат баҳосига эга бўлган моддий, шу жумладан, пул маблағлари ва дебиторлик қарзлари ва номоддий мулкидир.
Активларда акс эттирилган бўлғуси иқтисодий фойда, хўжалик юритувчи субъектнинг пул маблағлари оқимига потенциал, бевосита ва билвосита қўшиладиган улушдир. Бу улуш хўжалик юритувчи субъект асосий фаолиятининг бир қисми сифатида юзага келиши мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |