- Ишлаб чиқариш логистикаси тушунчаси.
- Қишлоқ хўжалигида ишлаб чиқаришни ташкил этишнинг анъанавий ва логистик концепциялари.
- Ишлаб чиқариш тизимларининг сифат ва миқдор эгилувчанлиги. Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши логистикасида моддий оқимларни бошқаришнинг рағбатлантирувчи тизимлари.
- Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши логистикасида моддий оқимлар бошқарувининг етакловчи тизимлари.
Моддий оқим, хом-ашёнинг биринчи манбасидан охирги истеъмолчигача бўлган йўлида қатор ишлаб чиқариш бўғинларидан ўтади. Бу босқичда моддий оқимларни бошқариш, ўзига хос хусусиятларига эга, ва ишлаб чиқариш логистикаси деб аталади. «Ишлаб чиқариш» атамасининг маъносини эслатиб ўтамиз. Маълумки жамият ишлаб чиқариши моддий ва номоддий қисмларга бўлинади. Ишлаб чиқариш логистикаси, моддий ишлаб чиқариш соҳасида юз берадиган жараёнларни кўриб чиқади. Ишлаб чиқаришни ташкил этишнинг логистик концепцияси қуйидаги асосий ҳолатларни ўз ичига олади: - - ортиқча захиралардан воз кечиш;
- - асосий ва транспорт-омбор операцияларини бажариш учун
- ортиқча вақтдан воз кечиш;
- - истеъмолчи буюртмаси бўлмаган маҳсулотларни ишлаб
- чиқаришдан воз кечиш;
- - ускуналар тўхтаб туришини йўқ қилиш;
- - сифатсиз маҳсулотларни йўқ қилиш;
- - хўжалик ичидаги норационал ташишларни йўқ қилиш;
- - етказиб берувчиларни ҳамкорларга айлантириш.
Логистикадан фарқли ўлароқ ишлаб чиқаришни ташкил этишнинг анъанавий концепцияси қуйидагилардан иборат: - -маҳсулотни иложи борича йирик партияларда ишлаб чиқариш;
- -«ҳар эхтимолга қарши» моддий ресурсларнинг максимал катта захирасига эга бўлиш.
Концептуал ҳолларнинг мазмуни шундан далолат берадики, ишлаб чиқаришни ташкил этишнинг анъанавий концепцияси «сотувчи бозори» шароитлари учун энг қулай бўлса, логистик концепция «харидор бозори» шароитлари учун энг қулайдир. Итарувчи тизимлари бошқарув автоматизациясининг юқори даражаси билан тавсифланади, ва бу автоматизация қуйидаги асосий функцияларни амалга ошириш имконини беради: - ишлаб чиқариш захираларининг жорий бошқаруви ва назоратини таъминлаш;
- корхонанинг таъминот, ишлаб чиқариш, сотиш хизматлари режалари ва ҳаракатларини, реал вақт миқёсида, келишилиши ва оператив тўғирланиши.
Do'stlaringiz bilan baham: |