Ishlab chiqarish logistikasi


Рағбатлантирувчи тизимларининг замонавий, ривожланган вариантларида башорат қилишнинг ҳам турли хил масалалари ечилади


Download 450.33 Kb.
bet2/3
Sana29.03.2023
Hajmi450.33 Kb.
#1306400
1   2   3
Bog'liq
ишлаб чиқариш логистикаси

Рағбатлантирувчи тизимларининг замонавий, ривожланган вариантларида башорат қилишнинг ҳам турли хил масалалари ечилади.

Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариш логистикасида моддий оқимлар бошқарувининг етакловчи тизимлари

Ишлаб чиқаришдаги логистик жараёнларни ташкил этишнинг иккинчи варианти, моддий оқимларни бошқаришнинг принципиал бошқача усулига асосланган. У «етакловчи тизим» деб номланади. Бу ишлаб чиқаришни ташкил этишнинг шундай тизимики, унда зарур маҳсулотлар кейинги бўғиндан олдингисига лозим бўлган тақдирдагина етказилади.

Буюртма ўлчамини аниқловчи, кўпроқ ўзига хос омилларни ҳисобга олиш имконияти


Бошқарув тизими
а) хом-аше омбори
б) қайла бўлими
в) шарбат бўлими
г) қадоқлаш бўлими
Сотиш бозори

Корхонада моддий оқимларни бошқаришга логистик ёндашувни қўллашдан вужудга келадиган умумий самаранинг таркибий қисмлари қуйидагилар:

  • Ишлаб чиқариш бозорга мўлжалланган. Кам ҳажмдаги ва индивидуал ишлаб чиқаришга самарали ўтиш мумкин бўлади.
  • Етказиб берувчилар билан ҳамкорлик муносабатлари ўрнатилади.
  • Ускуналар тўхтаб туриши қисқаради. Бу, иш жойларида керакли материаллар доимо мавжуд бўлиши билан, таъминланади.
  • Ишлаб чиқараётган маҳсулот сифати ошади.
  • Ишлаб чиқариш цикли камаяди ва харажатлар минималлаштирилади.

Ишлаб чиқариш жараёни билан боғлиқ харажатларни камайтириш имконини берадиган сабабларга тўлароқ тўхталиб ўтамиз.

  • Захиралар оптимизацияси – логистиканинг марказий муаммоларидан бири. Захираларни сақлаш, молиявий маблағлар ажратилишини, моддий техника база ва меҳнат ресурсларининг катта қисмининг ишлатилишини талаб қилади. Ишлаб чиқаришни ташкил этишнинг замонавий логистик услубларини қўллаётган қатор /арбий Европа фирмалари тажрибаларининг таҳлили шуни кўрсатадики, логистикани қўлланилиши ишлаб чиқариш захираларини 50% га камайтириш имконини беради.
  • Ёрдамчи ишчилар сонини камайиши. Тизимлилик (ишни тизимли амалга ошиши) даражаси қанча паст бўлса, меҳнат жараёни шунчалик аниқланмаган бўлади, бу эса ишнинг катта ҳажмларини бажаришда ёрдамчи ишчиларга бўлган эҳтиёж шунчалик ортишига олиб келади.
  • Материаллар йўқотилишини камайиши. Исталган логистик операция – бу потенциал йўқотишлар. Логистик операциялар оптимизацияси – бу йўқотишларниг камайишидир.
  • Ишлаб чиқариш ва омбор майдонлари ишлатилишини яхлитлаш. Оқим жараёнларининг ноаниқлиги кўпроқ қўшимча майдонларни олдиндан эгаллаб қўйишга ундайди. Масалан, улгуржи савдо базалари лойиҳасида, оқим жараёнларининг ноаниқлиги омбор майдонларини 30%га оширилишига мажбур қилган.
  • Жароҳатларнинг камайиши. Логистик ёндашув ўз ичига меҳнат хавфсизлиги тизимини ҳам киритади.

Download 450.33 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling