1-мавзу: Бухгалтерия ҳисоби (молиявий ҳисобот)нинг мақсади ва унинг асослари Режа


Download 95.12 Kb.
bet1/5
Sana13.11.2023
Hajmi95.12 Kb.
#1770174
  1   2   3   4   5
Bog'liq
Buxgalteriya hisobi -1 mavzu slayd

1-МАВЗУ: Бухгалтерия ҳисоби (молиявий ҳисобот)нинг мақсади ва унинг асослари Режа:

1.1. Бухгалтерия ҳисобига кириш. Бухгалтерия ҳисобининг мақсади.

1.2. Бухгалтерия ҳисобининг зарурияти. Бухгалтерия ҳисобининг таснифланиши.

Таянч иборалар: Ҳисоб. Бухгалтерия ҳисоби. Оператив ҳисоб. Статистик ҳисоб, Меҳнат ўлчови. Қиймат ўлчови. Натурал ўлчов. Бухгалтерия ҳисобининг предмети. Актив. Пассив. Бухгалтерия ҳисобининг методи. Бухгалтерия ҳисобининг элементлари. Бухгалтерия ҳисобининг функциялари.

`

1.1. Бухгалтерия ҳисобига кириш. Бухгалтерия ҳисобининг мақсади

Ҳисoб дегaндa oлингaн мaълумoтлaрдaн мaълум бир aмaлий ёки илмий мaқсaдлaрдa кeйинчaлик фoйдaлaниш учун ёки бoшқa вoқeaлaр, ҳaрaкaтлaр, дaлиллaрни қaйд этишни тушунмoқ кeрaк.

Бухгалтерия ҳисoби – бу барча хўжалик операцияларини яхлит, узлуксиз, ҳужжатлар асосида ҳисобга олиш йўли билан бухгалтерия ахборотларини йиғиш, қайд этиш ва умумлаштиришнинг тартибга солинган тизимидан, шунингдек унинг асосида молиявий ва бошқа бошқа ҳисоботни тузишдан иборат (4-модда).

“Бухгалтер” термини XV асрда пайдо бўлган. Биринчи бўлиб бухгалтер лавозимини Инсбурк счётлар палатаси иш юритувчиси Хрестофор Штехер олган. Вена давлат музейида Максимилианнинг 1498 йил 13 февралдаги буйруғи сақланиб келинмоқда.

Ҳисоб сиёсати ва молиявий ҳисобот” номли БҲМСга асосан бухгалтерия ҳисоби олдига қуйидаги талаблар қуйилади:

- ҳисоблаш – бу дегани даромадлар ва харажатлар бухгалтерия ҳисобида ҳисоблаш орқали эътироф этилади;

-икки ёқлама ёзув усулида ҳисоб-китобни юритиш – бу дегани битта операция бўйича битта сумманинг бир вақтда икки ва ундан ортиқ счётда акс эттирилиши яъни, биттасининг дебетида ва бошқасининг кредитида акс эттирилиши;

-узлуксизлик - бу дегани хўжалик юритувчи субъект узлуксиз ишлайди деб ҳисобланиб, ҳисобга олиш ва ҳисоб-китоб ишлари ҳам узлуксиз давом эттирилади;


Download 95.12 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling