1-мавзу: давлат хизматининг умумий тавсифи мазкур мавзуда ўрганиладиган масалалар


Download 3.23 Mb.
Sana09.08.2023
Hajmi3.23 Mb.
#1666114
Bog'liq
hBmR9C-ccc

1-МАВЗУ: ДАВЛАТ ХИЗМАТИНИНГ УМУМИЙ ТАВСИФИ

Мазкур мавзуда ўрганиладиган масалалар

  • Давлат хизматининг тушунчаси ва тавсифи.
  • Давлат хизматининг моҳияти ва унинг ўзига хос хусусиятлари
  • Давлат хизматининг ҳуқуқий асослари.
  • Давлат хизматининг мақсади.

Давлат хизмати нима?

  • Давлат хизмати бу давлат органлари ва ташкилотларида маълум бир мансабни эгаллаб турган шахс томонидан оммавий манфаатлар йўлида давлат вазифа ва функцияларини маълум бир
  • ҳақ эвазига амалга ошириладиган профессионал фаолиятдир

Давлат хизматининг хусусиятлари

  • Давлат хизматчилари томонидан амалга оширилади
  • Оммавий манфаатлари йўлида давлат олдида турган вазифа ва функциялар таъминланади
  • Маълум бир ҳақ эвазига амалга оширилади.
  • Бу фаолият профессионал фаолият ҳисобланади

давлат фуқаролик хизмати – давлат органлари ва ташкилотларида оммавий манфаатлар йўлида Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг ҳақ тўланадиган касбий фаолияти

  • давлат фуқаролик хизмати – давлат органлари ва ташкилотларида оммавий манфаатлар йўлида Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг ҳақ тўланадиган касбий фаолияти
  • Давлат фуқаролик хизматининг Давлат лавозимлари реестри – Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тасдиқланадиган, давлат органлари ва ташкилотларидаги иерархик тарзда ташкил қилинган давлат лавозимларининг рўйхати

Давлат хизмати муносабатлари

  • Давлат фуқаролик хизмати лавозимларининг давлат реестрига киритилган лавозимларни эгаллаб турган давлат фуқаролик хизматчиларининг фаолияти давлат фуқаролик хизмати тўғрисидаги қонун ҳужжатлари билан тартибга солинади;
  • Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларидаги ҳарбий хизмат ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлардаги хизмат давлатнинг махсус хизмати ҳисобланади ва алоҳида қонун ҳужжатлари билан тартибга солинади.
  • Давлат хизмати давлат хизматчисининг давлат олдида турган вазифа ва функцияларини амалга оширишга қаратилган профессионал фаолиятидир;
  • ушбу фаолиятни олиб бориш жараёнида давлат органларининг компетенцияси амалга оширилади;
  • бу фаолият давлат органларининг функцияланишини таъминлашга қаратилгандир;
  • бундай фаолият мансаб мажбуриятларининг ижро этилишини таъминлайди.

Давлат хизматининг ҳуқуқий асослари

Давлат хизматидаги ислоҳотлар

  • «ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА КАДРЛАР СИЁСАТИ ВА ДАВЛАТ ФУҚАРОЛИК ХИЗМАТИ ТИЗИМИНИ ТУБДАН ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА»ГИ ФАРМОНИ
  • (2019 йил 3 октябрдаги ПФ-5843-сон)
  • ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИ ҲУЗУРИДАГИ ДАВЛАТ ХИЗМАТИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ АГЕНТЛИГИ ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
  • (2019 йил 3 октябрдаги ПҚ-4472-сон)
  • “Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги Қонун лойиҳаси;
  • 2020 йил 1 январдан бошлаб - айрим соҳаларда танлов асосида ишга қабул қилиш;
  • 2021 йил 1 январдан бошлаб - барча соҳаларда танлов асосида ишга қабул қилиш.
  • Ўзбекистон Республикасида давлат хизматининг асосий мақсади - Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари билан белгиланган тамойиллар ва бошқа ҳолатларга асосланиб, давлат функцияларини амалга ошириш, унинг вазифаларини бажариш, жамият ва фуқароларнинг эҳтиёжларини таъминлашдан иборатдир.

Мустақил ўқиш учун адабиётлар:

  • Ф.Б.Исаева. Давлат хизматини ўташ: Ўқув қўлланма. – Т.: ТДЮИ, 2012. – 129 б.
  • Э.Т.Хожиев. Давлат хизмати. Ўқув қўлланма. – Т.: ТДЮИ, 2004. - 127 б.
  • Государственная служба. Учебник. / Под.ред. проф.В.Г.Игнатова. –М.:ИКЦ «Март», 2005. – 528 с.
  • Старилов Ю.Н. Служебное право. Учебник. Москва, БЭК, 2009
  • Steffen Detterbeck. AllgemeinesVerwaltungsrecht: mitVerwaltun ддgs-prozessrecht. 2013.

Семинар машғулоти учун топшириқ:

  • Давлат хизмати ва давлат фуқаролик хизматини умумий жиҳатлари ва бир-биридан фарқини таҳлил қилинг.

Муҳокама қилинг.

  • Нурафшон тумани Мудофаа бўлимида хўжалик бўлимида ишлайдиган ходим У.Маҳмудов давлат хизматчиси сифатида унга маълум ижтимоий кафолатлар берилишини сўраб бўлим маъмуриятига мурожаа қилди. Унга жавобан маъмурият У.Маҳмудов ҳарбий хизматчи эмаслиги, шунинг учун давлат хизматчиси ҳам ҳисобланмаслиги, шунингдек унга ҳеч қандай ижтимоий кафолатлар берилмаслигини айтиб, унинг мурожаатини рад этди. Бундан норози бўлган У.Маҳмудов Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигига мурожаат қилди.
  • Вазиятга ҳуқуқий баҳо беринг.

Эътиборингиз учун раҳмат!

  • Эътиборингиз учун раҳмат!

Download 3.23 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling