1-Мавзу: Ёнғинларнинг олдини олиш бўйича вазифалари ва тушунчалари


Download 98.44 Kb.
bet3/4
Sana30.04.2023
Hajmi98.44 Kb.
#1411601
1   2   3   4
Bog'liq
1 мавзу ёнғинни олдини олиш 649 қарор

Модда ва материаллар ёнишининг қуйидаги турлари мавжуд:

  1. чакнаш,

  2. алангаланиш,

  3. уз-узидан алангаланиш,

  4. уз-узидан ёниш.

  5. портлаш.

  1. Чакнаш. Чакнаш каттик ва суюк моддаларнинг тепасида хосил буладиган 6yF фазасининг ёндирувчи манба таъсирида тез ёниб тугаш жараёнидир. БуF фаза моддага иссиклик таъсири остида, температурасининг узгаришига боFлик холда, юзага келади. Чакнаш билан ёниш жараёни тухтайди, чунки буFлар тез ёниб тугайди ва сикилган газлар хосил булмайди. Агарда буF хосил булиш жараёни тезлиги катта булса ёниш жараёни тухтамаслиги мумкин.

Чакнаш чакнаш температураси билан характерланади. Ёнувчи модданинг тепасида ёндирувчи манба таъсири остида чакнаб кетадиган буF ва газлар хосил килувчи шу модданинг энг кичик температурасига - чакнаш температураси дейилади.
Чакнаш температурасига боFлик равишда суюкликлар 2 та гурухга булинади:

  1. чакнаш температураси 61 °С гача булган суюкликлар - енгил алангаланадиган суюкликлар (ЕАС) деб аталади;

  2. чакнаш температураси 61 °С дан катта булган суюкликлар - ёнувчи суюкликлар (ЁС) деб аталади.

ЕАС га, масалан, ацетон (-17°С), бензол (-12 °С), бензин (-17...+44 °С),
скипидар, керосин, спирт, дизел ёкилFиси ва бошкалар киради.
ЁС га усимлик мойи, тормоз суюклиги, мазут ва бошкалар киради.

  1. Алангаланиш. Ташки ёндирувчи манбанинг, масалан, очик аланга ёки учкуннинг махаллий таъсири остида ёнувчи модданинг аланга чикариб турFун ёниши бошланишига алангаланиш деб айтилади. Ёниш жараёни буF хосил булиш жараёни тухтамагунча, ёндирувчи манба олинганда хам, тухтовсиз давом этади. Алангаланиш алангаланиш температураси билан характерланади. Алангаланиш температураси чакнаш температурасидан ЕАС лар учун 2...5 °С, ЁС лар учун 5...30 °С га катта.


  2. Download 98.44 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling