1 мавзу. Эстетиканинг предмети, тадқиқот доираси, аҳамияти ва вазифалари


Download 0.58 Mb.
bet25/37
Sana13.04.2023
Hajmi0.58 Mb.
#1355202
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   37
Bog'liq
нафосат фалсафаси

Телевидение. Албатта, бу – телевидение фақат ҳужжатлиликка таянади деган гап эмас. Унинг имкониятлари (агар бу санъат келажагини ҳам инобатга олсак) тасаввур қилиб бўлмайдиган даражада кенг. Зеро телевидение оилавий ва индивидуал эстетик идрок этиладиган санъат тури, у бизнинг уйдаги кинотеатиримиз, уйдаги циркимиз, уйдаги театримиз в.ҳ. Айниқса, унинг кинодастурлари алоҳида аҳамиятга эга М., давомли телесериалларни, дейлик, уч ой ёки йил мобайнида қайси кинотеатрда кўришимиз мумкин? Кинотеатрларда бундай имконият йўқ. Бундан ташқари телекамера ҳамма ерда - қуруқликда ҳам, сув остида ҳам, осмонда ҳам ишлай олади, қўлимиз, оёғимиз, нигоҳимиз етмайдиган жойлардан бадиийлик даражасига кўтарилган реалликни. бизга етказиб беради. Бироқ, бунинг учун эшиттириш муаллифи ёки ёлғиз телетасвирчи, Ю.Борев айтганидек, ҳам актёр, ҳам журналист, ҳам режиссёрлик бўлиб ишлаш хусусиятларини ўзида мужассамлаштириши, бир сўз билан айтганда, катта истеъдод ва билимга. ҳозиржавоблик ва ўткир нигоҳга эга бўлиши лозим.1
5. Санъат турларининг ўзаро алоқадорлиги ва уларда – жанр муаммоси
Бундай алоқаларни эстетикада синтезлашув – омухталик деб ҳам аташади. Санъат турлари синтезида бир ғоявий ният, бир услуб ва бир ижро яхлитлигида уюшган бадиий қиёфа, ёки бадиий қиёфалар тизими ҳар хил санъат турлари қонун-қоидаларга биноан яратилган бўлади, яъни унда турли санъатлар бадиий воситалари ва мажозийлик унсурлари эстетик идрок учун уйғун бир яхлитликни ташкил этади. Ҳозирги пайтда биз санъат турларининг уч хил синтезини учратишимиз мумкин. Булар: пластик санъатлар синтези (кўриб ўтганимиз меъморликда ҳайкалтарошлик, рассомлик ва кўргазмали-амалий санъат турларининг омухталиги); санъатларнинг театрлашган синтези (мусиқа, рассомлик, рақс, санъатларининг театр орқали, саҳнадаги омухталашуви); санъатларнинг киноматографик синтези (деярли барча санъат турларининг монтаж тамойили асосида экрандаги омухталашуви).
Санъатда жанр муаммоси. Аввало шуни айтиш керакки, жанр санъатнинг кўзгуси, ҳар бир жанр-кўзгу воқеликни ўз ҳажми – инъикос доирасида акс эттиради. Масалан, романнинг инъикос доираси – бошқа, ҳикояники – бошқа. Биз юзлаб романларни, ҳикояларни, натюрмортларни, қўшиқларни биламиз. Лекин уларнинг бирортаси иккинчисини такрорламайди. Масалан, улкан ўзбек адиби Шукур Холмирзаевнинг ҳикоялари ўзаро бир-биридан ҳам, Саид Аҳмаднинг ёки Фолкнернинг ҳикояларидан ҳам фарқ қилади. Айни замонда биз уларнинг ҳаммасини “ҳикоя” деган ном билан атаймиз. Ана шу умумий ном жанр деб аталади. Шундан келиб чиқиб, жанрни санъатнинг тарихий тараққиёти мобайнида кўплаб асарларда такрорланадиган, бироқ воқеликни санъаткорнинг ўзига хос нигоҳи билан ўзига хос йўлда акс эттирадиган ягона композицион тузилма, десак хато қилмаган бўламиз.
Умуман, санъат тарихида жанрларнинг доимий ўзгариб туриши–янгиланиши, эскириши, кўпайиши, истеъмолдан чиқиб кетиши каби ҳолларни табиий деб ҳисоблаш керак. Чунки жамият тараққиёти, инсон шахсининг чексиз даражадаги ўзгариб бориши анъанавий жанрлардан кечиш ва янгиларини яратишни талаб қилади. Масалан, кейинги икки аср мобайнида шеърий роман, шеърий қисса, шеърий новелла жанрлари вужудга келгани ҳолда, ўнлаб “эскирган” шеърий жанрлар истеъмолдан чиқиб кетди. Бироқ, бундай ҳодисаларнинг ҳеч бири қандайдир кўрсатмалар ёки қонунлар талаби асосида рўй бермайди, балки санъатнинг демократик хусусиятидан келиб чиққан ҳолда, санъаткор ва бадиий асарни идрок этувчи ўртасидаги бир-бирини тушунишнинг пировард натижаси сифатида воқе бўлади.

Download 0.58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   37




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling