1-мавзу: фалсафа фанининг предмети, мазмуни ва жамиятдаги роли


Download 88.86 Kb.
bet8/13
Sana07.04.2023
Hajmi88.86 Kb.
#1337511
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13
Bog'liq
1.ФАлсафа предмети мавзу

Фалсафанинг предмети. Фалсафа фани худди ижтимоий, табиий фанлар сингари мустақил фандир. У ўзининг мустақил объекти ва предметига эга. Фалсафанинг предметини “олам-одам-инсон” тизими ташкил этади.Фалсафа предмети унинг ривожланиш даври мобайнида узлуксиз ўзгариб турган. Фалсафа муаммолари унинг предмети билан белгиланади. Маълумки, фалсафа предмети тарихий ривожланиш жараёни мобайнида сезиларли даражада ўзгарган. Фалсафий фанларнинг ҳар бири: онтология, гносеология, этика, эстетика, мантиқ, сиёсатшунослик, фалсафа тарихи ҳам ўз алоҳида предметига эга. Шу туфайли ҳам фалсафа предметини фақат ўта абстракт тушунчалар ёрдамида белгилаш мумкин. Суу маънода «дунё – инсон» муносабатлари тизимидаги умумийлик фалсафанинг предмети ҳисобланади, деган фикр мазкур талабларга жавоб беради.
Енди «Фалсафа нимани ўрганади?» деган саволни беришимиз мумкин. Ин сонда билишга қизиқиш уйғотадиган, мифология, дин ёки фан жавобларидан қониқмаган инсоннинг ўзига маълум билимлар ва тажрибага, муайян эътиқод,ишонч ва интуитсияга таянган ҳолда оқилона асосланган жавоблар беришга ҳаракат қиладиган, саволлар туғдирадиган ҳар қандай объектив ва субъектив борлиқ фалсафанинг предмети ҳисобланади. Бошқача айтганда, инсон ўз қизиқиши объекти ҳақида муайян тасаввур ҳосил қилиш мақсадида савол беришга асос бўлиши мумкин бўлган ҳамма нарса фалсафанинг предметидир.
Масалан, Қадимги Юнонистонда космотсентризм илк фалсафий таълимотларнинг ўзига хос хусусияти бўлиб, бунда асосий эътибор «космос», «табиат»ни англаб этишга қаратилган. Кейинчалик, қадимги юнон шаҳар – полислари равнақ топган даврда файласуфлар диққат марказидан ижтимоий муаммолар, ахлоқ, давлат қурилиши масалалари ўрин олди. Эвропада христианликнинг, Шарқда ислом динининг вужудга келиши ва мустаҳкамланиши натижасида ўрта асрлар фалсафаси теотсентрик (юнон. «тҳеос» – «марказдан ўрин олган худо») хусусият касб этди, яъни, Худо ва у яратган олам фалсафий қизиқишларнинг асосий предметига айланди. Уйғониш даврида фалсафа санъат (естетика)га ва кўп жиҳатдан инсонга мурожаат қилинди. Янги давр деб номланувчи ХВИИ–ХВИИИ асрларда фалсафа тобора кучайиб бораётган фан билан узвий боғланди, натижада, фалсафий тадқиқотларнинг диққат марказидан билиш ва илмий методлар масалалари ўрин олди.
ХИХ асрнинг иккинчи ярмида юз берган «классик фалсафа» ва ратсионаллик инқирози ирратсионаллик, интуитивлик, онгсизлик муаммоларини намоёнетди, ХХ асрнинг биринчи ярмида улар «ноклассик фалсафа» таҳлилининг асосий предметига айланди, бу эса, ўз навбатида, матнлар мантиғи, тили, уларни талқин қилиш ва шарҳлашга алоҳида қизиқиш уйғонишига олиб келди. ХХ асрнинг сўнгги ўн йилликларида ҳозирги маданиятдаги инқироз ҳодисаларини ва янги ахборот технологияларининг, шунингдек, оммавий коммуникатсия воситаларининг жадал суръатларда ривожланиши билан белгиланган муаммоларни кун тартибига қўйган постноклассик фалсафа шаклланди. Бу фалсафа вакиллари «тарихий ривожланишнинг тугалланганлиги», барча маънолар ва ғоялар «айтиб бўлинганлиги» ҳақида мушоҳада юритиб, инсон ўзига ёғилаётган ахборотга ишлов беришга қодир эмаслигига эътиборни қаратар экан, нотизимлилик,Европа анъанавий-фалсафий билимининг негизлари, қадриятлари ва чегараларини ўзгартириш ғоясини илгари сурдилар.
Ниҳоят, ХХ–ХХИ аср чегарасида энг янги фалсафада биринчи ўринга чиққан ва энг муҳим мавзулар қаторидан ўрин олган яна бир мавзу глобаллашув жараёнларининг моҳиятини ва уларнинг ривожланиш йўналишини аниқлашга алоҳида эътибор қаратилди. Бу жараёнлар ҳозирги вақтда жамият ҳаётининг деярли барча жабҳаларини қамраб олди ва давримизнинг оламшумул муаммоларини юзага келтирдики, уларнинг назарий ва амалий эчимини топиш бу муаммоларни шу жумладан, фалсафий даражада англаб этишни ҳам назарда тутади. Халқаро миқёсда алоҳида эътибор бериш ва келишилган ҳаракатларни тақозо этувчи энг муҳим муаммолар қаторига экология, демография, хавфсизлик, халқаро жиноятчилик, энергетика ресурслари, қашшоқликка чек қўйиш муаммоларини киритиш мумкин.
Кўриб турганимиздек, фалсафанинг предметини қандайдир битта, қатъий чекланган, муайян масалалар доираси билан боғлаш мумкин эмас. У вақт омилига ва объектив сабаблар тўпламига қараб, доим у ёки бу муаммо ёки уларнинг муайян мажмуи тарзида биринчи ўринга чиқади.

Download 88.86 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling