1-мавзу: фалсафа фанининг предмети, мазмуни ва жамиятдаги роли
Фалсафанинг интегратив функсияси
Download 88.86 Kb.
|
1.ФАлсафа предмети мавзу
- Bu sahifa navigatsiya:
- Фалсафанинг маданий функсияси
- Фалсафанинг аксиологик функсияси
- Фалсафанинг ахлоқий функсияси
- Фалсафанинг тарбиявий функсияси
Фалсафанинг интегратив функсияси реал борлиқнинг янги объектлари ва ҳодисалари инсоннинг назарий тадқиқотлари соҳасидан ўрин олиши, шунингдек, илгари маълум даражада англаб этилган нарсалар ва ҳодисаларни янада чуқурроқ ўрганиш учун бирлашишга эҳтиёж.
Фалсафанинг маданий функсияси одамлар дунёқарашини кенгайтириш, уларда билишга қизиқиш уйғотиш, назарий фикрлаш маданиятини шакллантириш ва ривожлантириш орқали намоён бўлади. У дунёни ўзлаштириш ва билишнинг универсал шакли сифатида, инсониятнинг энг яхши ютуқларини ўзидамужассамлаштиради ва уларни бутун инсоният мулкига айлантиради. Турли мамлакатлар ва халқларнинг фалсафа тарихини ўрганиш уларнинг ўтмишдаги ва ҳозирги маданиятини яхшироқ тушуниш имконини беради, ғоялар алмашинуви ва маданий анъаналарнинг ўзаро таъсирига кўмаклашадики, бу маданий мерос билан узвий боғлиқ бўлган кўпгина муаммоларни эчишда муҳим аҳамият касб этади. Фалсафанинг аксиологик функсияси (юнон. «ахиа» – «қадрият») ҳаётнинг маъноси, ўлим ва умрбоқийлик масалаларини кун тартибига қўйиш, у ёки бу ҳаракат, воқеа, ҳодисага «яхши», «ёмон», «муҳим», «фойдали», «фойдасиз» категориялари билан баҳо бериш орқали намоён бўлади. Фалсафанинг ахлоқий функсияси одамларнинг у ёки бу жамиятда қарор топган муносабатлар таъсирида шаклланувчи хулқ-атвори. Бунда, масалан, ахлоқий қадриятлар, уларнинг табиати, асослари ва жамиятдаги амалий ролифалсафанинг тадқиқот предмети ҳисобланадики, бу жамиятда юзага келадиган ва табиий йўл билан, яъни реал ҳаёт амалиётида ўрнатиладиган меъёрлар ва қоидаларга сезиларли даражада таъсир кўрсатади. Бундай меъёрлар ижтимоий муносабатларни тартибга солувчи муҳим дастак ҳисобланади ва одамларнинг ўзаро алоқалари, уларнинг муносабатлари, ўзаро тил топиш даражасида намоён бўлади. Хулоса қилиб айтиш мумкинки, фалсафа доимо ахлоқда, жамиятнинг барча аъзолари хулқ-атворида намоён бўлади ва шу тариқа яна бир муҳим функсия – ахлоқий функсияни бажаради. Фалсафанинг тарбиявий функсияси инсоннинг ўз-ўзини тарбиялаш ва ўзи мансуб бўлган жамиятнинг ахлоқий нормаларига риоя қилишдир. Бу масаланинг халқаро даражадаги кенг ва ҳар томонлама муҳокамаси натижаларини ҳисобга олган ҳолда сўз юритиш ўринли бўлади. Бугунги кунда нафақат айрим халқлар, балки бутун жаҳон ҳамжамияти ўз-ўзини англаб этишга йўналтирилган фалсафага муҳтождир. Буни 2002 йилдан ЮНЕСКО қарорига биноан, бутун дунёда ҳар йили ноябр ойининг учинчи пайшанбасида ўтказиладиган «Жаҳон фалсафа кунлари» ҳам, ҳозирги кунда дунё учун энг муҳим масалаларга эътиборини қаратадиган Жаҳон фалсафа Конгресси ҳам тасдиқлайди. Дарҳақиқат, бундай конгресс биринчи марта 1900 йилда Франсияда ўтказилган, 1948 йилдан бошлаб уни ҳар беш йилда бир марта ўтказиш анъанага айланган. Хусусан, 1998 йилда Бостон шаҳрида (АҚШ) бўлиб ўтган ХХ Жаҳон фалсафа конгресси «Пайдейя: инсониятни тарбиялашда фалсафа» мавзусига бағишланган бўлса, Туркиянинг Анқара шаҳрида ўтказилган ХХИ Жаҳон фалсафа конгрессида «Фалсафа жаҳон муаммолари билан юзма-юз» мавзуси атрофлича муҳокама қилинди. ХХ жаҳон фалсафа конгресси биринчи марта Осиё мамлакати бўлмиш Жанубий Корея Республикасининг Сеул шаҳрида «Ҳозирги даврда фалсафани қайта англаш» деган умумий мавзу остида бўлиб ўтди. Download 88.86 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling