1. Дунёқарашлик функцияси. Фалсафий билимларнинг асосий хусусияти бўлиб,
инсонни борлиқ, материя, табиат, жамият, инсон,
инсон онги ва тафаккури, инсонни
дунѐнинг билиш ҳақидаги энг умумий қарашлари билими билан қуроллантиради.
2. Методологик функцияси. Фалсафа бошқа фанлардан фарқли ўлароқ табиат,
жамият ва инсон тафаккурининг энг умумий қонунлари ҳақидаги фандир.
Фалсафа
методология сифатида тиббиѐт илми тараққиѐтининг конкрет тарихий шароитлари
билан
қонуниятли алоқасини тушунишга, илмий кашфиѐтлар ва уларнинг тадбиқ
этилишини
ижтимоий қийматини ва умумий истиқболини чуқурроқ а нглашга ѐрдам беради
3. Гносеологик функцияси. Фалсафа дунѐни билиш асосида уни ўзгаришида
инсонни фаол фаолият кўрсатишга ундайди. Фалсафа амалий ва назарий масалаларни ҳал
қилишда катта роль ўйнайди. Буларнинг барчасида фалсафанинг гносеологик
функциясида намоѐн бҳлади.
4. Ижтимоий функцияси. Фалсафа инсоннинг ижтимоий табиатини ва моҳиятини
очиб бериш билан бирга, у инсоннинг табиатга муносабатини, жамиятнинг табиат билан
узвий боғлиқлигини кўрсатиб беради, шунингдек инсоннинг табиатга ғамхўрлик билан
муносабатда бҳлишини ўргатади.
5. Эвристик функцияси (―эврика‖ грекча сўз бўлиб,
кашф этиш, деган маънони
англатади) гносеологик вазифаси билан боғлиқ бўлиб, табиат, жамият ва инсон тафаккури
ривожланишининг умумий янги қонуниятларини кашф этишни характерлайди.
Do'stlaringiz bilan baham: