1-мавзу. Фалсафа фанининг предмети, мазмуни ва жамиятдаги роли режа


Download 319.37 Kb.
Pdf ko'rish
bet8/12
Sana22.04.2023
Hajmi319.37 Kb.
#1377516
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12
Bog'liq
1-мавзу. Маъруза матни

6. Праксиологик функцияси фалсафий ғоя ва назариянинг ижтимоий ҳаѐтга 
амалий татбиқ этилиши билан изоҳланади. 
7. Интегратив функцияси фан билан чамбарчас боғлиқ. Реал борлиқнинг янги ва 
янги объектлари ва ҳодисалари инсон назарий тадқиқотлари соҳасидан ўрин олиши, 
шунингдек илгари маълум даражада англаб етилган нарсалар ва ҳодисаларни янада 
чуқурроқ ўрганишга бўлган эҳтиѐж илмий билим ўз ривожланишининг дастлабки 
босқичларидаѐқ табақаланишига туртки беради.
8. Тарбиявий функцияси. Бу функцияси кишининг ақлий жиҳатдан камол 
топишида, назарий тафаккурнинг қарор топишида, жамиятнинг етук кишиси бўлиб 
етишишида юксак ғоявий мустаҳкам эътиқод руҳида тарбиялашда, илмий дунѐқарашни 
қарор топтиришда муҳим роль ўйнайди. Умуман фалсафани ўрганиш ва чуқур эгаллаш 
ҳар бир бўлғуси мутахассиснинг тафаккур доирасини ва фаол ҳаѐтий позициясини 
тарбиялайди. 
Фалсафа тафаккур ривожининг буюк ютуғи ва инсоният маънавий юксалишининг 
муҳим омилидир. У кишиларнинг оламни билиши, жамиятнинг юксалиши, одамларнинг 
маҳоратини намоѐн қилиши, инсон қадриятларининг юксакликка кўтарилиши билан 
боғлиқ. 
Ҳозирги замон фалсафаси доирасида кўпинча қуйидаги мустақил соҳаларни 
ажратишади:
1. Онтология – (юнонча онтос-моҳият, логос-тадқиқот, борлиқ унинг моҳияти, 
шакллари, асосий тамойиллари ва энг умумий категориялари ҳақидаги таълимот. 
2. Гносеология – (эпистемология) (гнозис-билиш, логос – таълимот) билиш 
ҳақидаги, инсон тафаккури фаолияти қонунларини ўрганади. 
3. Праксиология - (праксис-фаолият, логос-таълимот) инсон амалий фаолияти 
ҳақидаги таълимот.
4. Аксиология – (аксиос-қадрият, логос-таълимот) қадриятлар инсон фаолияти, 
унинг йўналиши, умумий аҳамияти.
5. Фалсафий антропология - инсон тўғрисидаги таълимот 
6. Ижтимоий фалсафа – жамият тўғрисидаги таълимот 
7. Футурология (futurum –келажаки ва logos –маълимот) – кенг маънода келажак 
ҳақидаги таълимот, тор маънода прогнозлаштириш и прогностика сўзларининг синоними 
сифатида ишлатилади.



Download 319.37 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling