1-мавзу. Фалсафа фанининг предмети, мазмуни ва жамиятдаги роли режа
Download 319.37 Kb. Pdf ko'rish
|
1-мавзу. Маъруза матни
- Bu sahifa navigatsiya:
- Монизм
5. Турли фалсафий йўналишларни ҳар хил асослар: етакчи фалсафий муаммолар (ибтидо муаммоси, дунѐни билиш муаммоси ва бошқалар) га муносабат, усул, мавзу асоси, классик мерос ва башқаларга муносабат бўйича гуруҳлаштириш мумкин. Фалсафий йўналишлар дунѐ ибтидосининг табиати тўғрисидаги масалада у моддий ѐки ғоявий ягона субстанция – монизм, тенг ҳуқуқли мустақил (моддий ва руҳий) – дуализм, кўпчилик субстанциялардан иборат плюрализм деб эътироф этиладиганларга бўлинади. Фалсафа тарихида дуализмнинг энг машҳур вакили француз файласуфи Р.Декарт (1596-1650), плюрализмники немис файласуфи Г. Лейбниц (1646-1716) бўлган. Монизм фалсафа тарихида икки: материалистик ва идеалистик шаклда мавжуд. Материализм руҳий ибтидога қадар ҳам ва унга боғлиқ бўлмаган ҳолда мавжуд бўлган табиат, моддий субстанция бирламчилигидан келиб чиқади. Материализмнинг ўзи турли хусусий тарихий шакл ва оқимларга бўлинади: қадимги, ҳамма нарса табиий «унсурлар»дан бири, яъни сув (Фалес), ҳаво (Анаксимен), олов (Гераклит) ѐхуд уларнинг қатори сув, ҳаво, олов ва тупроқ (чорвакларнинг қадимги ҳинд мактаби, Эмпедокл), сув, ҳаво, олов, тупроқ ва металлга (қадимги хитой фалсафасида) асосланган деб тушунувчи оддий материализм; Янги давр метафизик материализми (Гоббс, Локк); антропологик материализм (Л. Фейербах, Н. Чернишевский); диалектик материализм (К. Маркс, Ф. Энгельс); илмий материализм (Г. Фейгл, Ж. Смарт); эмержентистик материализм (Ж. Марголис, М.Бунге) ва ҳоказолар. Изчил материализм (материалистик монизм), материализмнинг у ѐки бу шаклда илоҳий туртки – деизм ѐки табиат билан оллоҳ айнан бир – пантеизм деган ғояни илгари сурувчи шакллар тўғрисида ҳам гапириш мумкин. Идеализм руҳ ва онг бирламчилигидан, шахсий онг (субъектив идеализм) ѐки шахсдан ташқари руҳнинг мутлақ ғоялиги (объектив идеализм)дан келиб чиқади. Хитой файласуфи Ван Ян-Мин (1472-1528), инглиз епископи Д. Беркли (1685-1753), «esse- percipl» (лат.мавжуд бўлмоқ - демак идрок қилинади) принципини илгари сурган немис файласуфи И.Фихте (1762-1814) субъектив идеализмнинг йирик намояндалари эдилар. Эмпириокритицизм, неопозитивизм, неокантчилик ва бошқа қатор фалсафий мактаблар Download 319.37 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling