1-мавзу: фалсафа фанининг предмети, мазмуни ва жамиятдаги роли режа
Download 284.3 Kb.
|
Фалсафа 1-Маъруза
4. Фалсафанинг структураси. Фалсафа ўз шаклланиши ва ривожланишининг қадимги давридаёқ, табиат, инсон, жамият ва маънавиятни, шунингдек, сабабий боғланишлар, қонунлар ва шу кабиларни билиш соҳасида юксак натижаларга эришди ва рационаллик нуқтаи назаридан одамларнинг дунё ҳақидаги умумий тасаввурига айланди. Аммо оламнинг чексиз даражада ранг-баранглиги ва серқирралиги туфайли ўша даврдаёқ парчаланмаган фалсафий билимлар ва тасаввурлардан айрим бўлимлар ажралиб чиқа бошлади, вақт ўтиши билан ривожланиб, анча аниқ шакл-шамойил касб этди ва янги билимлар билан тўлдирилди.
Фалсафанинг асосий масаласи структурасида икки томон ажратилади. Руҳ бирламчими ёки табиатми, деган савол мазкур масаланинг онтологик томонини ташкил қилади. Дунёни билиш имконияти тўғрисидаги масала, «инсон тафаккури дунёни ҳаққоний билишга қодирми, у ўзининг ҳақиқий дунё ҳақидаги тасаввурларида воқеликни тўғри акс эттиришга қодирми», деган савол фалсафа асосий масаласининг гносеологик томонини ўзида ифодалайди. «Дунё – инсон» тизимидаги муносабатларнинг ранг-баранглиги предметли – амалий, гносеологик, аксеологик, эстетик, ахлоқий ва бошқа хил муносабатлар билан белгиланади. Қуйидагилар фалсафий билимнинг структураси ҳисобланади: • онтология – мавжудлик, борлиқ ҳақидаги билим; • гносеология (бошқа бир терминологияга кўра – эпистемология) – билиш назарияси; • ижтимоий фалсафа – жамият ҳақидаги таълимот; • этика – ахлоқ ҳақидаги таълимот; • аксиология – қадриятлар ҳақидаги таълимот; • фалсафий антропология – инсон ҳақидаги таълимот ва бошқалар. Фалсафа уларнинг муҳим хусусиятлари, биринчи сабаблари ва асосларини аниқлашдан манфаатдор. У ёки бу муносабатни дунёга ёндашув мезони сифатида танлаш (масалан, дунёга уйғунлик, гўзаллик, мутаносиблик нуқтаи назаридан ёндашиш) у ёки бу фалсафий фанни (айни ҳолда эстетикани) белгилайди. Дунёга уни билиш имкониятлари ва қонуниятлари нуқтаи назаридан ёндашиш билиш назарияси – гносеологияни вужудга келтиради. «Инсон – дунё» тизимига ҳокимият муносабатлари нуқтаи назаридан ёндашиш сиёсатшуносликнинг предметини ташкил этади. Муносабатлар ўзагини ахлоқий меъёрлар ташкил қилган тақдирда эса тадқиқотчи этика соҳасига қадам қўяди. Шундай қилиб, фалсафанинг асосий масаласи структураси фалсафанинг ўз структурасини акс эттиради, фалсафа эса ўз асосий масаласининг кенг назарияси сифатида намоён бўлади. Бошқача қилиб айтганда, фалсафанинг асосий масаласи хусусида мулоҳаза юритиш жараёнида биз борлиқ нима, тафаккур нима деган саволларга турли хил жавоблар оламиз. Вақт ўтиши билан бу жавоблар ўз далиллар тизими, методологик тамойилларини шакллантиради ва фалсафий йўналишларга айланади. Фалсафанинг жамиятдаги аҳамияти - фалсафа инсоният тарихий тараққиёти давомида яратилган маънавий маданиятнинг бир қисми бўлиб, инсоннинг ўзи ва борлиқ тўғрисидаги бир бутун дунёқараши тизимидан иборатдир. Фалсафа инсон муаммосини ўзининг асосий ўрганиш мавзуси ҳисоблаб, унинг ўзига, борлиққа муносабатини фалсафанинг бош масаласи деб қарайди. Шу сабабли унинг асосий мақсади ҳам инсон манфаатларига хизмат қилишдан иборатдир.Фалсафа ўз тадқиқот мавзуси сифатида инсоннинг моҳияти, жамиятдаги ижтимоий, иқтисодий, сиёсий, маънавий муносабатларнинг асослари ва сабаблари, борлиқ, материя, табиат тараққиётининг энг умумий муаммоларини ўрганади. Фалсафа қадим даврлардан бошлаб кишиларнинг ақлий салоҳияти ўсишида, назарий тафаккури қарор топишида, ахлоқий камолатида муҳим рол ўйнаб келган. Бугунги кунда мамлакатимизда 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси асосида барча соҳа ва тармоқларда улкан ўзгаришлар амалга оширилмоқда. Бу борада жамият ҳаётида эзгу қадрият ва анъаналарни чуқур қарор топтиришга, хусусан, халқимиз, айниқса, ёш авлоднинг маънавий-интеллектуал салоҳияти, онгу тафаккури ва дунёқарашини юксалтиришда, она Ватани ва халқига муҳаббат ва садоқат туйғуси билан яшайдиган баркамол шахсни тарбиялашда фалсафа фанининг ўрни беқиёс аҳамиятга эгадир. Ёшларимизнинг жисмонан соғлом, руҳан ва ақлан ривожланган, мустақил фикрлайдиган, Ватанга содиқ, қатъий ҳаётий нуқтаи назарга эга ёшларни тарбиялаш, демократик ислоҳотларни чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш жараёнида уларнинг ижтимоий фаоллигини оширишда фалсафа фанининг аҳамиятини кўришимиз мумкин. Download 284.3 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling