1-мавзу: фалсафа фанининг предмети, мазмуни ва жамиятдаги роли режа


Download 284.3 Kb.
bet3/11
Sana17.06.2023
Hajmi284.3 Kb.
#1549858
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
Фалсафа 1-Маъруза

Диний дунёқараш дунёқарашнинг тарихан иккинчи шакли диндир («дин» сўзи арабчадан таржимада «эътиқод», «ишонч», «ишонмоқ» деган маъноларни англатади). Миф каби, дин замирида ҳам эътиқод, туйғулар ва эмотсиялар ётади. Гарчи дин куртаклари «ақлли одам» дунёқараши шаклланишининг дастлабки босқичларида, яъни тахминан 40–60 минг йил муқаддам пайдо бўлган бўлсада, умуман олганда, у дунёқарашнинг мустақил шакли сифатида кейинроқ, жумладан, миф таъсирида инсоннинг мавҳум фикрлаш қобилияти сезиларли даражада кучайган даврда вужудга келган. Диний дунёқарашнинг муҳим жиҳатларини диний туйғу, диний ақидаларга ишониш, сиғиниш, диний эътиқод ва шу кабилар ташкил қилади.
Дин мураккаб маънавий тузилма ва ижтимоий-тарихий ҳодиса бўлиб,унда эътиқод муқаррар тарзда биринчи ўринга қўйилади ва ҳамиша билимдан устун туради.
Милоддан аввалги VII–VI асрларга келиб, асосан, миф ва дин таъсирида одамлар дунёқараши нафақат кенгайди, балки анча мураккаблашди. У мавҳум назарий фикрлаш қобилияти ва (тўпланган билимлар кўринишида) реал асосларга эга бўлиши натижасида ўз ривожланишининг бутунлай янги даражасига кўтарилди. Бунга, ҳеч шубҳасиз, меҳнат тақсимотига олиб келган ривожланган ижтимоий-иқтисодий муносабатлар, маълум миқдорда ортиқча мавжудлик воситалари, бўш вақтнинг пайдо бўлиши ҳам имконият яратди. Буларнинг барчаси муайян шахслар доирасига интеллектуал фаолият билан профессионал даражада шуғулланиш имконини берди.
Шундай қилиб, тахминан 2500 минг йил муқаддам дунёқарашнинг учинчи шакли – фалсафа пайдо бўлиши учун зарур шарт-шароит Европа ва Осиёда деярли бир вақтда юзага келди. Дунёқарашнинг аввалги шакллари – миф ва диндан фарқли ўлароқ, фалсафа дунёни эътиқод ва туйғуларга таяниб эмас, балки ақл ва билимларга таянган ҳолда тушунтиради.
Фалсафа Ҳиндистон, Хитой, Марказий Осиё ва Қадимги Юнонистонда тахминан бир вақтда, аввало, дунёни оқилона англаш усули сифатида вужудга келди. Бу вақтга келиб миф ва дин ўзларининг тайёр ва узил-кесил жавоблари билан инсоннинг билимга нисбатан тинимсиз кучайиб бораётган қизиқишини қондира олмади. Шунингдек, улар сезиларли даражада ўсган ва мураккаблашган тажриба ва билимларни умумлаштириш, тизимга солиш ва авлодларга қолдириш вазифасининг ҳам уддасидан чиқолмай қолди Юз берган ўзгаришларнинг яна бир сабаби шундаки, мифология олиш,ривожлантириш ва тушунтириш учун навбатдаги мифлар эмас, балки табиий қонуниятлар ва табиий-сабабий боғланишларга мурожаат қилиш талаб этилган илмий билим куртаклари билан тўқнашди. Пировардида одамлар дунёқарашида нисбатан қисқа вақт ичида туб ўзгаришлар юз берди; унда билим, тафаккур, таҳлилий фикрлаш тобора муҳимроқ рол ўйнай бошлади, улар сиртдан олинган ахборотни сезгилар ва эмотсиялар даражасида идрок этишга асосланган ҳар хил эътиқодларни четга чиқариб қўйди.
Диний дунёқарашни теология деб аталадиган фалсафий фан ўрганади. Теология олам ва одам муносабати, умрнинг мазмуни, ҳаёт ва ўлим муаммоси каби масалаларни илоҳиёт, диний эътиқод тушунчалари билан боҚлаб таҳлил қилиш ҳамда ўзига хос мукаммал тизимини яратган. Бугунги кунда диний дунёқарашнинг бир талай асосий вазифалари орасида, унинг ҳаёт зиддиятларини бартараф қилиш билан борлиқ регулятив фаолияти ниҳоятда муҳимдир. Умуман, диннинг баркамол авлодни тарбиялашдаги ўрни ва аҳамияти бениҳоят улкан ва у тобора ортиб бормоқда.

Download 284.3 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling