1-мавзу: фалсафа фанининг предмети, мазмуни ва жамиятдаги роли режа


Download 284.3 Kb.
bet1/11
Sana17.06.2023
Hajmi284.3 Kb.
#1549858
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
Фалсафа 1-Маъруза


1-MAVZU: FALSAFA FANINING PREDMETI, MAZMUNI VA JAMIYATDAGI ROLI



1-МАВЗУ: ФАЛСАФА ФАНИНИНГ ПРЕДМЕТИ, МАЗМУНИ ВА
ЖАМИЯТДАГИ РОЛИ
РЕЖА:

1. Фалсафа тушунчасининг келиб чиқиши.


2. Дунёқараш тушунчаси, унинг моҳияти. Дунёқарашнинг тарихий шакллари ( мифологик, диний, фалсафий).
3. Фалсафанинг предмети ва асосий мазмуни.
4. Фалсафанинг структураси ва асосий вазифалари.

1. Мамлакатимиз фуқароларида тафаккур эркинлиги шаклланиб бормоқда. Юртимизда содир бўлаётган яратувчанлик тафаккур билан узвий боғлиқ ҳодисадир. Мамлакат ҳаётини демократлаштириш жараёни қанчалик кенгайса ва чуқурлашса, фуқароларимиз фалсафий иқтидорига бўлган талаб шунча ошиб боради. Шунинг учун ҳам фалсафа илми ёшларга ҳам ўрта ёшлиларга ҳам, катта ёшдагиларга ҳам баб-баробар сув билан ҳаводек зарур бўлган ҳаётий эҳтиёждир. Бу илм ўзининг табиатига кўра чегара билмайди. Мазкур чегара билмас илмни эгаллашнинг моҳиятини билмасликдан билишга, билишдан комилликка томон йўналтирилган фаолият ташкил қилади. Фалсафа илми миллий, айни вақтда умуминсоний қадриятдир. Мазкур қадрият инсон ўзини ўзи инсон сифатида таниган кунидан бошлаб такомиллашиб, ривожланиб, чуқурлашиб, мураккаблашиб, илмийлашиб ва тобора инсонийлашиб бораётган фандир.


Бугунги кунда мамлакатимизда 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси асосида барча соҳа ва тармоқларда улкан ўзгаришлар амалга оширилмоқда. Бу борада жамият ҳаётида эзгу қадрият ва анъаналарни чуқур қарор топтиришга, хусусан, халқимиз, айниқса, ёш авлоднинг маънавий-интеллектуал салоҳияти, онгу тафаккури ва дунёқарашини юксалтиришда, она Ватани ва халқига муҳаббат ва садоқат туйғуси билан яшайдиган баркамол шахсни тарбиялашда, ёшларимизнинг жисмонан соғлом, руҳан ва ақлан ривожланган, мустақил фикрлайдиган, Ватанга содиқ, қатъий ҳаётий нуқтаи назарга эга ёшларни тарбиялаш, демократик ислоҳотларни чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш жараёнида уларнинг ижтимоий фаоллигини оширишда фалсафа фанининг ўрни беқиёс аҳамиятга эгадир.
Фалсафа ниҳоятда қадимий фандир. Олам ва одамлар ўртасидаги муносабатлар, инсон қадри ва умрнинг мазмуни, дунёдаги ўзгаришлар, ўзаро алоқадорлик ва боғлиқлик ҳамда тараққиётнинг умумий қонуниятлари фалсафанинг асосий мавзулари ҳисобланади. Фалсафа эса — барча фанлар ривожланишига асос бўладиган ва улардан озиқланадиган, айни пайтда уларнинг ривожланиш йўлларини белгилаб берадиган умуминсоний ва универсал фан. У қадим замонлардаёқ «барча илмларнинг отаси» деб таърифланган. Унинг ҳаётийлиги халқ табиатига, турмуш ва тафаккур тарзига нечоқли мос экани, жамият манфаатлари ва эзгу интилишларини қай даражада акс эттира олишига боғлиқ. Фалсафий мулоҳаза юритиш, фикрлаш инсон табиатига хос, демак, унинг ўзи каби қадимийдир. У олам ва унинг яшаши, ривожланиши ва тараққиёти, ҳаёт ва инсон, умрнинг моҳияти, борлиқ ва йўқлик каби кўплаб муаммолар ҳақида баҳс юритадиган фандир.
Қадимги юнон тилидан фанга кириб келган атама «философия» сўзидан олинган ва у «донишмандликни севиш» («фило» — севаман, «софия» — донолик) деган маънони англатади. Бу — ушбу сўзнинг, атаманинг луғавий маъноси бўлиб ҳисобланади. Асрлар давомида философия сўзининг маъно-мазмунига хилма-хил қарашлар, унинг жамият, инсон ва фанлар тизимидаги ўрнига нисбатан турлича муносабат ва ёндашувлар бўлган, бу атаманинг моҳият-мазмуни ҳам ўзгариб борган. Қадимги юнонларда бу сўз “тушунишга интилиш”, “билимга интилиш” деган маъноларни ҳам англатган. Ушбу сўз Фукидид, Суқрот ва бошқа антик маданият вакиллари томонидан худди шундай маънода қўлланган.
«Философия» атамаси ва у ифода этадиган билимлар мажмуи Қадимги Юнонистон ва Римда эрамиздан аввалги VII-III асрларда юз берган буюк юксалиш натижаси сифатида юзага келган эди. ўша даврда эндигина шаклланиб келаётган назарий фикрнинг ифодаси фалсафий тафаккур оламни яхлит ва бир бутун ҳолда тушуниш мужассамига айланган эди.
Қадимги Юнонистонда «Философия» атамасини дастлаб, математика фани орқали барчамизга яхши маълум бўлган, буюк аллома Пифагор ишлатган. Европа маданиятига эса, у буюк юнон файласуфи Афлотун асарлари орқали кириб келган. Философ сўзини, юқорида айтганимиздек илк бор буюк математик ва мутафаккир Пифагор қўллаган. Бу тушунчанинг маъносини у Олимпия ўйинлари мисолида қуйидагича тушунтириб берган: анжуманга келадиган бир гуруҳ кишилар беллашиш, куч синашиш, яъни ўзи ва ўзлигини намоён этиш учун, иккинчи бир гуруҳ – савдо-сотиқ қилиш, бойлигини кўпайтириш учун, учинчиси эса, ўйиндан маънавий озиқ олиш, ҳақиқатни билиш ва аниқлашни мақсад қилиб олади. Ана шу учинчи гуруҳга мансуб кишилар, Пифагор талқинига кўра, файласуфлар эди.
Бу, бир қарашда, оддий ва жўн мисолга ўхшайди. Аммо унинг маъноси ниҳоятда теран. Чунки, инсон умрининг ўзи ҳам шундай. «Дунё театрга ўхшайди, унга келган ҳар бир киши саҳнага чиқади ва ўз ролини ўйнаб дунёни тарк этади», деган фикр бежиз айтилмаган. Кимдир бу дунёга унинг сир-асрорлари тўғрисида бош ҳам қотирмасдан келиб кетади, умрини ейиш-ичиш, уй-рўзғор ташвишлари билан ўтказади. Бошқаси – нафс балосига берилиб, мол-мулкка ружу қўяди. Учинчиси эса, олам ҳикматларини ўрганади, умрини хайрли ва савоб ишларга сарфлайди, бошқалар учун ибрат бўларли ҳаёт кечиради.
Қадимги Шарқ ва Юнонистонда ҳар томонлама чуқур билим ва катта ҳаётий тажрибага эга бўлган, инсон маънавиятини бойитиш ва ҳақиқатни билишга интилувчи кишиларни файласуф деб атаганлар. Фозил ва комил инсонларгина фалсафа билан шуғулланганлар. Аслида, ўша даврларда фалсафани ўрганиш дейилганда, илмнинг асосларини эгаллаш кўзда тутилган. Грек мутафаккири Гераклит (ерамиздан аввалги 520-460 йилларда яшаган) шогирдларига мурожаат қилиб, «Дўстим, сен ҳали ёшсан, умрингни бекор ўтказмай десанг, фалсафани ўрган», деганда айнан ана шу ҳақиқатни назарда тутган.
Бошқа бир буюк грек файласуфи Эпикур (эрамиздан аввалги 470-399 йилларда яшаган) бу ҳақиқатни қуйдагича ифода этган: «ўз-ўзингни ерга уриш, тубанлашиш нодонликдан бошқа нарса эмас, ўзлигингдан юқори туриш эса – файласуфликдир».
Лев Толстой донишманд кишиларнинг уч хислатини алоҳида таъкидлаб, шундай ёзган: «Улар, аввало, бошқаларга берган маслаҳатларига ўзлари амал қиладилар; иккинчидан, ҳеч қачон ҳақиқатга қарши бормайдилар; учинчидан, атрофидаги кишиларнинг нуқсонларига сабр-тоқат билан чидайдилар».
Худди шунингдек, Шарқда ҳам Конфуций ва Моний, Хоразмий ва Форобий, имом Бухорий ва имом Термизий, Беруний ва ибн Сино, Нақшбанд ва Навоий каби донишманд боболаримиз ўз ҳаётий кузатишлари ва тажрибаларини умумлаштириш, инсонга хос хато ва камчиликлардан сабоқ чиқариш, башарият томонидан тўпланган билим ва тажрибаларни ўзлаштириш орқали файласуф даражасига кўтарилганлар.
Жамият маънавий тараққиётининг дастлабки даврларида фалсафа инсоннинг олам ҳақидаги барча билимларини ўз ичига олган. Кейинроқ, фалсафа кенгроқ мазмунга эга бўлиб, мустақил фан сифатида шаклланади ва ривожланади. У табиат, жамият ва инсоннинг моҳияти ҳақидаги энг умумий билимларни ўзида ифодалаб, инсонни борлиққа бўлган муносабатининг методологик асосларини белгилаб беради, табиат, жамият ва тафаккур тараққиётининг энг умумий муаммоларини ўрганади ва фалсафий дунёқарашни шакллантиради.
Кишилар қадим замонлардан бошлаб, борлиқ дунё, табиат нима, улар қандай тузилган, борлиқнинг асосида нима ётади, инсоннинг ўзи нима, у дунёга қандай қарайди, каби саволларга жавоб беришга ҳаракат қилиб келганлар. Фалсафий тафаккур инсоннинг ўз-ўзини англашидан бошланади, унинг олам ҳақидаги билимларини умумлаштириш асосида ривожланиб боради.Инсон билишининг объекти бўлган олам чексизлиги сабабли, бу саволларга жавоб бериш имконияти ҳам чексиздир. Кишилар борлиқни ва унга бўлган ўзларининг муносабатларини ўргана бориши, уларнинг ўз турмуш тажрибалари асосида онгли ва онгсиз равишда ҳосил қила борган тасаввурлари ва қарашлари мияларида қайта ишланиб, ўзига хос турли хил дунёқарашни ҳосил қилади.
Инсон дунёга келар экан, у яшаши, улғайиб бориши билан ўз ҳаёти хақида, кундалик ишлари хақида, ҳаётдаги ўз қувонч ва ташвишлари, бахти ва бахтсизлиги ҳақида, ўзининг ва ўз атрофидаги кишиларнинг туғилиши, яшаши, оламдан ўтиши ҳақида, нарса ва ҳодисаларнинг эса ўзгариши, ривожланиши, бошқа янги нарса ва ҳодисаларнинг пайдо бўлиши ҳақида маълум тасаввурларга, тушунчаларга эга бўлиб боради. Бу тасаввурлар ва тушунчалар унинг борлиқни, ўзи яшаётган дунёни қандай тушуниши, дунёдаги ўз ўрнини қандай англашини ифодалайди. Булар инсоннинг дунё тўғрисидаги оддий онг даражасидаги қарашларидир. Бу аввало,инсон ўзини ва дунёни зарурий равишда англаши, тушуниши, билиши ва баҳолаши натижасида юзага келган хулосалари, билимлари асосида шаклланган умумлашмалар тизимидир. Дунёқараш, инсоннинг ўзига ва уни қуршаб турган борлиққа бўлган муносабатларини ифодалайдиган муайян кўникмалари, билимлари, малакалари ҳамда унинг дунёни амалий ва назарий ўзлаштириши ҳамдир.

Download 284.3 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling