1-мавзу: фалсафа фанининг предмети, мазмуни ва жамиятдаги роли режа
Download 284.3 Kb.
|
Фалсафа 1-Маъруза
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ҳозирги дунёда фалсафанинг аҳамияти.
Фалсафанинг жамиятдаги аҳамияти - фалсафа инсоният тарихий тараққиёти давомида яратилган маънавий маданиятнинг бир қисми бўлиб, инсоннинг ўзи ва борлиқ тўғрисидаги бир бутун дунёқарашлар тизимидан иборатдир. Фалсафа инсон муаммосини ўзининг асосий ўрганиш мавзуси ҳисоблаб, унинг ўзига, борлиққа муносабатини фалсафанинг бош масаласи деб қарайди. Шу сабабли унинг асосий мақсади ҳам инсон манфаатларига хизмат қилишдан иборатдир.
Ҳозирги дунёда фалсафанинг аҳамияти. Бугунги кунда, тезликлар ва юксак технологиялар асрида фалсафа керакми, у эскиргани йўқми? Узлуксиз ахборот оқими ва сурункали вақт танқислиги шароитида муайян билим фалсафани сиқиб чиқармайдими? Бундай саволлар мутлақо ўринлидир, лекин уларга жавобни ҳаётнинг ўзи беради, у ҳозирги замон одами олдига кўп сонли, шу жумладан, илгари ҳеч қачон мавжуд бўлмаган, бутунлай янги фалсафий муаммоларни қўяди. Хулосалар. Дунёқараш бу инсоннинг дунёга, ундаги воқеаларга муносабатлари, ундаги ўрни ва ҳаёт мазмуни ҳақидаги энг умумий қарашлари тизими. Инсоният тарихида дастлаб мифологик дунёқараш шаклланган бўлиб, унда инсон атроф-муҳит билан бирлашади ҳамда на табиат ва на ўз уруғидан ажралмаган ҳолда намоён бўлади. Диний дунёқарашга оламни бу дунё, у дунё ва ғайритабиий дунёга бўлиш хос. Диннинг асоси ғайритабиий кучларга ишонч билан йўғрилган. Фалсафа мифологик ва диний дунёқарашдан ўзининг атроф-муҳитга танқидий муносабати асосидаги дунёқарашли функсиясини бажаради, гносеологик ва онтологик категорияларга мурожаат қилиб мантиқий хулосалар чиқаради. Фалсафа назарий асосланган дунёқараш, умумий категориялар, инсоннинг оламга фаннинг табиат ва жамият ҳақидаги ютуқларига таянилган назарий муносабати. Фалсафанинг аҳамияти, унинг инсонни ўз-ўзини, оламни англашга, ижодий баркамолликка йўналтира олишидадир. Адабиётлар Ўзбекистон Республикаси Конституцияси. – Т.:“Ўзбекистон”, 2014. “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сонли Фармони. Мирзиёев Ш.М. Буюк келажагимизни мард ва олижаноб халқимиз билан бирга қурамиз. – Тошкент: “Ўзбекистон” НМИУ, 2017. Мирзиёев Ш.М. Эркин ва фаровон, демократик Ўзбекистон давлатини биргаликда барпо этамиз. – Тошкент: “Ўзбекистон” НМИУ, 2017. Каримов И.А. Асарлар тўплами. 1-24 жилдлар.- Т.: Ўзбекистон 1996-2016. Каримов И. А. Юксак маънавият – енгилмас куч. 2 нашр –Т.:Маънавият, 2016. Фалсафа. Ахмедова М. Таҳрири остида. – Т.: ЎФМЖ, 2006. Шермухамедова Н.А. Фалсафа. – Т.: Ношир, 2012. Download 284.3 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling