1-mavzu. Falsafaning fan va dunyoqarashga doir mohiyati Режа


Биринчидан, кундалик, ҳаётий масалаларни донолик ва тафаккур салоҳияти асосида ҳал қилиш. Бу маънода донолик ҳамма одамларга хос ҳислатдир. Иккинчидан


Download 47.62 Kb.
bet2/5
Sana04.02.2023
Hajmi47.62 Kb.
#1163562
1   2   3   4   5
Bog'liq
1-мавзу

Биринчидан, кундалик, ҳаётий масалаларни донолик ва тафаккур салоҳияти асосида ҳал қилиш. Бу маънода донолик ҳамма одамларга хос ҳислатдир. Иккинчидан, илмий-назарий донишмандлик. Бу дунёни ақл кўзи, тафаккур салоҳияти билан идрок этиш, дунёни тафаккур қонунлари ва категориялари билан англаш, мушоҳада қилиш демакдир. Бундай ёндошувда фалсафа илмий тафаккур, назарий билимлар даражасидаги фандир; табиат, жамият ва тафаккурнинг умумий қонунлари, категориялари ҳақидаги таълимотдир.
Фалсафанинг пайдо бўлиши билан фаннинг вужудга келиши ва ривожланишига замин яратилди. Фалсафа тафаккур қонунлари билан иш кўради (ишлайди). Унинг қонунлари ҳақидаги таълимот фалсафанинг муҳим бир таркибий қисми бўлмиш мантиқ илмидир.
Ҳар қандай фаннинг асосий идеаллари, масалан, исботланган тизимли ҳамда изчил, аниқ текширилган бўлишлиги, воқеликка мос келишлиги даставвал фалсафада ишлаб чиқилган. Фалсафа ҳамма вақт илмий тушунчаларга асосланиб иш кўр Шунинг учун ҳам кўпчилик файласуфлар фалсафани қатъий фан деб айтганлар. Масалан, Аристотель, Форобий, Ибн Сино, Гегель, Гуссерль ва бошқалар. Улар фалсафани назарий ва амалий фанларга ажратганлар. Масалан,

  • борлиқ, билиш, методология, қадриятлар, дунёқараш ва тарбия вазифаси фалсафанинг назарий томонини;

  • этика, эстетика, фан фалсафаси, ҳуқуқ ва сиёсат фалсафаси, социал ва тарих фалсафаси фалсафанинг амалий томонини ташкил этади, деб кўрсатганлар

Фалсафанинг фан эканлиги унинг мазмуни, методи ва мақсади билан боғлиқ.
Фалсафанинг мазмуни борлиқни бир бутун тарзда қамраб олишга қаратилганидир (интилишидир). Агар алоҳида фанлар дунёнинг у ёки бу томонини ўрганса, фалсафа бутун бир реалликни яхлит ҳолда қамраб олади. Хилма-хил дунёнинг бир бутун, ягоналиги фалсафанинг мазмунини ташкил этади. Баъзида фалсафанинг предмети бир бутун дунё деб кўрсатадилар. Бироқ предмет ва унинг объекти тушунчаси алоҳида фанларга тааллуқли бўлган атамалардир.
Фалсафа учун мазмун тушунчасини қўллаш мақсадга мувофиқдир. Чунки фалсафа учун дунёнинг моҳияти нимада деган масала муҳимдир. Нега дунё мавжуд; инсон нимага ва қандай мавжуд бўлади, яшайди; борлиқнинг фундаментал асоси нима; инсон ҳаётининг маъноси қандай каби саволар фалсафий масалалардир.

Download 47.62 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling