1-Мавзу: Fanning maqsadi va vazifasi bilan tanishish «Мутахассисликка кириш» фанининг предмети ва вазифалари


Download 21.14 Kb.
bet1/2
Sana11.05.2023
Hajmi21.14 Kb.
#1454886
  1   2
Bog'liq
1-Амалий машғулот


1-Мавзу: Fanning maqsadi va vazifasi bilan tanishish


«Мутахассисликка кириш» фанининг предмети ва вазифалари
Кадрлартайёрлашмиллийдастурида - “Узлуксизтаълимкадрлартайёрлаштизиминингасосивакадрлартайёрлашмиллиймоделинингтаркибийқисмлариданбири”дебтаъкидланадиЎзлуксизтаълимтизимиўқувтарбияжараёниниҳар томонлама етук баркамол авлодни тарбиялаш ва етук кадр қилиб вояга етказиш учун шарт- шароитлар яратади.
Мамлакатимизда кадрлар тайёр-лаш миллий дастурининг асосий тамойиллари қилиб- таълимнинг устуворлиги, таълимнинг демократ-
лашуви, таълимнинг ижтимоий-лашуви, таълимнинг инсон-парварлашуви, таълимнинг миллий йўналганлиги, таълим ва тарбиянинг ўзвий боғликлилиги, иқтидорли ёшларни аниклаш, юқори даражада билим олишлари учун шарт-шароитлар яратиш кабилар.
Ўқитиш билиш фаолиятининг ажралмас қисми, сифатида инсоннинг теварак атрофидаги дунёни билишнинг умумий конунлари асосида содир бўлади. Шу сабабли шахсни ўқитиш, тарбиялаш, баркамол авлод қилиб вояга етказиш жараёнида бир бутунликда ошириш зарур. Ўқитувчи качонки таълим тамойилларини яхши ўзлаштирган бўлгандагина уни самарали бошқариш, уқитишнинг самарали усулларини тўғри танлаш имкониятига эга бўлади.
Таълим тамойиллари ўқув юртлари олдида турган улкан вазифалар асосида белгиланади. Улар бир бири билан ўзаро мустахкам боғлик ҳолда бир тизимни ташкил этади ва ҳар бир дарсда дидактик тамойилларнинг бир нечтаси иштирок этиши мумкин. Улар таълим олдида турган асосий мақсадларни ҳал этишга ўз ҳиссасини қўшади. Таълим тизими ислоҳ килинаётган хозирги жараёнда ўқувчи талабаларнинг мустақил билим бериш, уларни эркин, мустақил фикрлай оладиган инсонлар қилиб тарбиялашда, таълим тамойилларини чуқур англаш ва ҳаётга татбиқ этиш муҳим муаммолардан биридир.
Олий даргоҳларда бериладиган билим илмий характерга эга бўлиши фан техника ютуқ ва кашфиётларини ўзида ифода этиш лозим. Шундай экан, ўқитувчи илм фандаги янгиликлардан хабардор бўлиши лозим, ўқув фанлари ҳам илм фан асосида яратилади. Ўқитишнинг илмийлик тамойиллари таълим жараёнида ўқувчи талабаларни ҳозирги замон фан техника тараққиёти даражасидаги илмий билимлар билан қуроллантириш, айниқса талаба ёшларни илмий тадкикот усуллари билан таништириб боришга қаратилган.
Илмийлик таълимнинг мазмунига ҳам, усулларига хам алоқадордир. Шундай экан билиш, илм фан билан ўқув предмети ўртасида ҳамкорлик ўзаро боғлиқлик бўлишига эришиш керак. Таълимнинг ҳамма босқичларида илмий изоҳлардан фойдаланмоқ лозим.
Назарий билимларнинг амалиёт билан, турмуш тажрибалари билан боғлаб олиб бориш таълимнинг етакчи қоидаларидан бири ҳисобланади. Таълим-тарбия соҳасидаги ютуқлар, энг аввало назария билан амалиётнинг ўзаро боғлиқлилигига асосланади. Шундагина ўқувчи-талаба ўрганаётган ўқув материалининг туб моҳиятини тушуниб етади ва амалиётда улардан фойдалана олади. Бунинг учун ўқитувчи таълим жараёнида талабаларнинг фаол иштирок етишларига эришмоқ лозим. Талаба фаол иштирок эса билимларини онгли тушуниб ўзлаштиришга олиб келади.
Таълимдаги онглилик ва фаоллик, талабадан кўтаринки кайфият, кўпроқ билимга интилиш, мустақил фикрлаш ва хулосалар чиқаришга ундайди. Билимларни онгли ва фаол ўзлаштириш ўқитиш жараёнинг психологик томонларида ўз ифодасини топади.
Ўқитишда назарий билимлар қанчалик қатъий ифода этилса, талабанинг фикр юритиши хам шунчалик аниқ ва равшан бўлади ва ўқув материалларини онгли ўзлаштириш даражаси ҳам ошади. Таълим тизими ислоҳқилинаётган ҳозирги жараёнда ёшларнинг мустакил фикр юритиши, мустақил суратда билим олишга интилиши талаб қилинади. Бунинг натижасида билимларни ўзлаштиришнинг жараёни ижодий тус олади. Бундай шароитда ўқитувчи- талабанинг машғулотларга муносабати ва бу жараёнда ўзини қандай тутишига эътибор бермоғи лозим.
Таълим жараёни, унинг мазмуни унда кўтарилган ҳаётий масалалар ёшлар тарбиясига ижобий таъсир кўрсатади. Шу сабабли таълим, шахс шаклланишининг асосий манбаидир.
Талаба илмий билимларни ўзлаштирар экан, унинг дунёқараши ҳам, иродаси ва ахлоқий сифатлари, имон-эътиқоди ва қобилияти ҳам ўсиб ривожланиб боради. Таълимнинг тарбиявий имконият-ларидан фойдаланишда ўқитувчи аввало таълимни услубий жиҳатдан тўғри ташкил этишга, ўқув материалининг мазмуни билан боғлик тарбиявий мақсадни аниқ белгилашга ва билим олишга қизиқтира олишга боғликдир. Шу билан бирга, ўқитувчининг талабалар олдидаги обрў-эътибори ҳам муҳим тарбиявий аҳамиятга эгадир.
Ўқитиш жараёнини кўргазмали ташкил этиш зарур. Ҳам эшитиш, ҳам кўрсатиш орқали ўқув материалларини идрок қилиш, уларни онгли ва пухта ўзлаштириш, билимларни турмушдаги заруриятни англаб олишларига асос солади, диққатни барқарорлаштиради. Шунинг учун ҳам, кўргазмали материаллар ўрганилаётган мавзу мазмунига мос келиши, талабанинг ёши ва билим даражасига боғлик бўлиши ҳамда улардан фойдаланишнинг самарали
йўл ва воситаларини қўллаб ва ишлаб чиқиш лозим. Кўргазмали материал ўқув предметларининг характери ва мазмунига қараб турли-туман бўлиш мумкин.
Жумладан:
а) буюм ва нарсаларни асл табиий ҳолда кўрсатиш (ўсимликлар, хайвонлар, муляжлар ва бошқа кўрсатиладиган нарса-буюмлар)
б) тасвирий кўргазмали материал-ларни намойиш килиш (видео-роликлар, расмлар, кинофильмлар ва б.қ)
в) нарса ва буюмларни шартли белгилар орқали кўрсатиш (схема, жадвал)
г) овозли кўргазмали материаллар (грампластинка, овозли кино-филмлар)
Билимлар турли йўл воситалари орқали пухта ўзлаштирилгандагина умустаҳкам эсда қолади, бу эса ўқув материалларини онгли ўзлаш-тиришга, назария билан амалиётни боғлашда кўргазмали-ликка амал килишга ва билимларни такрорлаш орқали мустаҳкамлашга боғликдир. Таълимнинг бош максади эса билимларни тизимли, аниқ ва пухта ўзлаштиришдир.
Мустақилликнинг дастлабки йиллариданоқ мамлакатимизнинг иқтисодий жиҳатдан қийин аҳволда бўлишига қарамасдан, кадрлар сиёсатига иктисодиётимиз самарадорлиги ошириш мумкин бўлган йўналиши сифатида катта эътибор каратилди.
Бунинг исботи сифатида 1997 йили Олий мажлиснинг тўққизинчи сессиясида «Таълим тўғрисида» ва «Кадрлар тайёрлаш бўйича миллий дастур тўғрисида» қонунлар қабул қилинди. Бу қонунлар узлуксиз таълим тизимининг ўзбек моделини аниқлаб берди.


    1. Download 21.14 Kb.

      Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling