- Иқтисодий неъматлар (ресурслар) тақчиллиги жамият ва унинг аъзолари олдига камёб ресурсларни оптимал тақсимлаш ва улардан самарали фойдаланиш масаласини юзага келтиради.
- Бу муаммони ечиш учун ҳар қандай жамият қуйидаги учта марказий иқтисодий саволларга жавоб бериши керак:
- Нима ишлаб чиқариш керак?
- Қандай ишлаб чиқариш керак?
- Кимга ишлаб чиқариш керак?
- Ишлаб чиқариш имконияти – берилган технологик ривожланишда барча мавжуд ресурслардан тўлиқ ва самарали фойдаланган холда жамиятниниг иқтисодий неъматлар ишлаб чиқариш қобилиятидир.
- Юқоридаги саволлардан иккитаси, яъни нима ишлаб чиқариш керак? ва қандай ишлаб чиқариш керак? деган саволлар - ресурслардан маҳсулот ишлаб чиқаришда фойдаланиладиган ва ишлаб чиқариладиган маҳсулот таркибининг жуда кўп альтернатив вариантлари мавжудлигини тақозо қилади.
- Альтернатив (муқобил)харажатлар - иқтисодий танловда ресурслардан энг самарали фойдаланиш билан боғлиқ энг яхши муқобил вариантдан олинадиган фойдадан воз кечишни акс эттирувчи харажатлардир.
- завод трактор ва юк автомобили ишлаб чиқариши мумкин. Завод ўзининг барча чекланган ресурсларидан тўлиқ ва самарали фойдаланган ҳолда 5 та танк ёки 10 та трактор ишлаб чиқариш мумкин дейлик, яъни, битта танк ишлаб чиқаришга кетадиган харажатлар ёрдамида иккита трактор ишлаб чиқариш мумкин. Бу ерда 5 та танкнинг альтернатив харажати 10 та тракторга, яъни битта танкнинг альтернатив харажати иккита тракторга тенг бўлади.
оптималлаштириш тамойили - ҳар бир фаолиятдан ва ресурслардан фойдаланишдан максимал фойда олиш; - оптималлаштириш тамойили - ҳар бир фаолиятдан ва ресурслардан фойдаланишдан максимал фойда олиш;
- альтернатив харажатлар тамойили - ноёб ресурслардан фойдаланиш йўналишларининг барчасидан олинадиган фойда ва харажатларни солиштириш орқали.
- Бозор тизимида ноёб неъматлар муаммоси қуйидаги иккита тамойиллар асосида ечилади:
- 4.Чекланган ресурсларни тақсимлашнинг бозор механизми. Товарлар оқимининг «кичик доиравий айланиш» модели.
- Иқтисодий субъектлар рационал ҳаракат қилиш тамойилига кўра ўз мақсадларига эришиши учун хўжалик фаолиятида фаол қатнашадилар, бунинг асосий моҳияти шундан иборатки, иқтисодий субъектлар берилган ресурслардан фойдаланишдан олинадиган натижаларни максималлаштиради ёки маълум натижаларни олиш учун харажатларни камайтиради.
- Микроиқтисодиёт иқтисодий субъектларни иккига бўлиб қарайди - истеъмолчилар (уй хўжаликлари) ва ишлаб чиқарувчилар (фирмалар). Истеъмолчининг мақсади - мумкин даражада ўзининг эҳтиёжларини максимал даражада қондириш бўлса, ишлаб чиқарувчиларнинг мақсади – фойдани максималлаштиришдан иборатдир.
- Жамиятда вужудга келадиган яна бир муаммо - бу истеъмолчилар ва ишлаб чиқарувчилар фаолиятини мувофиқлаштиришдир:
- ишлаб чиқарувчилар фаолиятини (ким қайси маҳсулотдан қанча ишлаб чиқаради) мувофиқлаштириш;
- истеъмолчилар фаолиятини (ким, қайси маҳсулотдан, қанча истеъмол қилади) мувофиқлаштириш;
- ишлаб чиқариш ва истеъмол қилиш бўйича қабул қилинган қарорларни мувофиқлаштириш.
- Бу муаммо товарлар айланмаси модели орқали таҳлил қилинади
- Товарлар айланмаси (кичик доиравий айланиш) модели
Эътиборларингиз учун раҳмат толиби илмлар!
Do'stlaringiz bilan baham: |