1-мавзу фуқаро муҳофазаси фанининг вужудга келиши, ҳозирги замон шароитидаги аҳамияти


Download 0.93 Mb.
bet3/5
Sana01.03.2023
Hajmi0.93 Mb.
#1239948
1   2   3   4   5
Bog'liq
1. ФМнинг ўрни ва вазифалари

Таърифи

  • ФМ аҳоли ва хўжалигини табиий офат, ҳалокат, авария ва душман томонидан қўлланадиган замонавий қуроллардан тинч ва уруш вақтида ҳимоя килиш учун давлат томонидан ўтказиладиган ижтимоий, иқтисодий, сиёсий тадбирлардир.

  • 2-ўқув саволи
  • Фуқаро муҳофазасининг мақсад ва вазифаси

Мақсади:

  • Ўқув муассасаларида талабаларга фуқаро муҳофазаси фанини ўқитишдан мақсад, бўлажак мутахассисларни фавқулодда вазиятларда тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалда қўллаш кўникмасини шакллантиришдан иборат. Шунингдек у транспорт соҳасида тинчлик ҳамда ҳарбий вазиятлар даврида барқарорликни таъминлаш учун талабаларга амалий тадбирларни олиб бориш кўникмаларини бериш ва иншоот раҳбарларида фуқаро муҳофазаси тузилмаларининг командири вазифаларини бажариш кўникмаларини ҳосил қилишдир.

Вазифалари

  • 1. Аҳолини табиий офат, ҳалокат, авария ва замонавий қурол воситаларидан ҳимоя килиш;
  • 2. Халқ хўжалиги иншоотларини барқарор ишлашини таъминлаш;
  • 3. Табиий офат, ҳалокат, авария ва зарба марказида қутқарув бошқа кечиктириб бўлмайдиган ишларни амалга ошириш;
  • 4. Бошқарув лавозимидаги шахсларни тинч ва уруш вақтида юз берадиган фавқулодда ҳолатларда ҳимоя килиш воситалари ва усулларини қўллашга ўргатиш;

Транспорт фуқаро муҳофазасига юқори-дагилардан ташқари қўшимча вазифалар ҳам юклатилган:

  • турли фавқулодда вазиятларда йўловчилар (ташиладиган киши контингенти)ни муҳофаза қилиш;
  • ҳарбий даврда юкларни йўқотишдан ва зарарланишдан сақлаш;
  • кучли таъсир этувчи заҳарли моддаларни ташишда ҳимоя чораларини кўриш;
  • транспорт ҳаракатларини тезда тиклаш.

Ўқилаётган курснинг ўзига хос томонларидан бири шундан иборатки, унда махсус умумдавлат тармоқ ва адабий атамалар кўплаб ишлатилади. Шунинг учун бутун матн давомида бу уч, тўрт сўзлардан иборат атамаларни қисқартирма от сифатида ишлатилса, мақсадга мувофиқ бўлади. Шу сабабдан бу ерда уларнинг айрим энг кўп учрайдиганларини келтиришни лозим топдик.

  • Ўқилаётган курснинг ўзига хос томонларидан бири шундан иборатки, унда махсус умумдавлат тармоқ ва адабий атамалар кўплаб ишлатилади. Шунинг учун бутун матн давомида бу уч, тўрт сўзлардан иборат атамаларни қисқартирма от сифатида ишлатилса, мақсадга мувофиқ бўлади. Шу сабабдан бу ерда уларнинг айрим энг кўп учрайдиганларини келтиришни лозим топдик.

Download 0.93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling