1-мавзу. “Глобал бизнес муҳити” фанига кириш Мавзу режаси: Глобал бизнес муҳитининг моҳияти


Download 0.72 Mb.
bet2/12
Sana03.11.2023
Hajmi0.72 Mb.
#1744732
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12
Bog'liq
1-mavzu. “GLOBAL BIZNES MUHITI” FANIGA KIRISH

ТРАНСМИЛЛИЙ КОРПОРАЦИЯ (ТМК) — хорижий активларга эга бўлган, операцияларининг камида 1/4 қисмини мамлакат ташқарисида, ўзи рўйхатга олинган чет мамлакатда амалга оширадиган йирик корпорация. Ташкилий жиҳатдан бош компания асосий капиталининг шўъба корхоналар капиталида қатнашуви тамойилига асосланади. ТМК ишлаб чиқариш. ни узлуксиз ўстириш ҳамда интеграциялашув сиёсати, фирма, компанияларнинг бир мақсадни кўзлаб қўшилиши (қўшилиш, сотиб олиш, молияишлаб чиқариш. гуруҳларни ташкил қилиш) ҳисобига пайдо бўлади. Ихтисослашувига кўра, саноат, хизмат кўрсатиш, савдосотиқ, банк, суғурта ва б. тармоқдарда фаолият олиб боради.
Глобал бизнес муҳити - Global business environment - Глобальная бизнес-среда
БИЗНЕС (инг. business) — даромад келтирадиган ёки бошқа наф берадиган хўжалик фаолияти (касбкор, машғулот); фоида олиш мақсадлари кўзланган ва қонунларга хилоф бўлмаган ҳар қандай ташкилий фаолият. Миллий (давлат) қонунлар ва халқаро шартномалар билан тартибга солинади
Фаннинг мақсади
Глобал бизнес муҳити - Global business environment - Глобальная бизнес-среда
“Глобал бизнес муҳити” фанини ўзлаштиришдан мақсад талабаларни глобал бизеснинг ички ва ташқи муҳити, байнаминналашуви, технологиялар ва услублар алмашинуви, миллий ва жаҳонда амал қилаётган хуқуқий-меъёрий хужжатлар билан таништириш, глобал бизнесдаги тўсиқ ва имкониятлар ҳамда уларни бартараф этиш чора-тадбирларини амалга оширишда билим ва кўникмаларини шакллантиришдан иборат.
Фаннинг вазифаси
Фаннинг вазифаси – Талабаларни глобал бизнесдаги асосий ютуқ ва камчиликлар, бизнесни глобал даражага олиб чиқиш ва уни истиқболда ривожланишини белгиловчи асосий омиллар билан таништириш;
Очиқ иқтисодиёт шароитида иқтисодий ривожланиш сиёсатининг омиллари ва асосий назариялари, мақсадлари ва усуллари ўртасидаги алоқаларни ўрнатиш;
Талабаларни замонавий иқтисодий муаммоларини сифатли ва миқдорий таҳлил қилишга тайёрлаш;
Талабаларни давлатларнинг савдо сиёсатини шакллантириш ва амалга ошириш асослари билан таништириш;
Талабаларда таҳлилий ва статистик материаллар билан доимий ишлашнинг аҳамиятини тушуниш.
Ишбилармонлик муҳити-бизнинг муҳитимиз, у биз яшаётган дунё ва ишбилармонлик муҳитининг барча жабҳаларига одамлар нуқтаи назаридан қараш керак.
Глобал бизнес муҳити фани:
  • бизнес этика бизнес фаолият қандай қилиб адолатли ташкил этиш ҳақида;
  • бизнесни ташкил этишда экологик сиёсат ва атроф муҳитга салбий таъсир кўрсатмаслик ёки ўз дунёмизни қандай сақлаб қолиш ҳақида;
  • бандлик ва ишсизлик инсонлар ўзларини боқиш учун халқ қобилияти ҳақида Сиз талабаларга тушунча берадиган фандир.

  • Бизнес муҳити ҳар доим ҳам оддий эмас ва бу ҳолатларнинг баъзилари унинг қисмлари орасидаги баъзи ўзаро таъсирларнинг қанчалик қарама-қарши эканлигини кўрсатади.


Download 0.72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling