Глобал бизнес муҳити - Global business environment - Глобальная бизнес-среда
Иқтисодий муҳит
Иқтисодий муҳит – кенг манода сиёсий ва иқтисодий муҳит деб юритилади яъни иқтисодий муҳит сиёсий муҳит билан чамбарчас боғлиқдир. Юқорида таъкидлаб ўтилганидек, ҳукумат ҳам миллий, ҳам маҳаллий даражада иқтисодиётда катта рол ўйнайди ва унинг фаолияти талаб ва таклиф томондан аъсир кўрсатишга ёрдам беради Шунга қарамай, тадбиркорлик фаолияти билан боғлиқ бир қатор бошқа иқтисодий жиҳатлар мавжуд бўлиб, улар эътиборга лойиқдир. Бунга фирма ва бозорларнинг турли хил таркибий жиҳатлари ва иқтисодий назария ва амалиётни таққослаш киради.
Ижтимоий, маданий ва демографик муҳит
Бунда талаб ва таклифга ижтимоий, маданий ва демографик омиллар таъсир кўрсатади. Масалан, маданий омиллар ишлаб чиқарилаётган ёки сотиладиган маҳсулотлар турига, сотиладиган бозорларга, сотиш нархига ва бошқа бир қатор ўзгарувчиларга таъсир қилиши мумкин. Одамлар асосий ташкилий ресурс ва товар ва хизматлар бозорининг асосий қисмидир. Шунга кўра, ижтимоий-маданий таъсирлар ва ўзгаришлар демографик ўзгаришлар каби омиллар бизнес фаолиятига муҳим таъсир кўрсатади.
Технологик муҳит
Технологиялар - бу тадбиркорлик ташкилотларининг молиявий ҳолатига қараб ижобий ёки салбий таъсир кўрсатиши мумкин. Технологиялар ва инновацияларга сармоялар тез-тез корхона муваффақиятининг калити сифатида қаралади ва турли мамлакатларнинг нисбий рақобатбардошлигидаги фарқларни тушунтириш учун ишлатилади. Шунингдек, у иқтисодий ресурслар бозорларида бизнесни ички ташкил этишдаги муҳим ўзгаришлари омилидир.
Ҳуқуқий муҳит
Корхоналар қонун доирасида фаолият кўрсатиб, улар мавжудлигининг турли жиҳатларига сезиларли таъсир кўрсатади. Қонунлар, одатда, бошқа омиллар билан бир қаторда, ташкилотнинг мақоми, унинг мижозлари ва етказиб берувчилар билан муносабати ва муайян ички тартиб ва фаолияти шунингдек, бозор тузилмаларига таъсир қилиши мумкин.
Aхлоқий ва экологик муҳит
Aхлоқий мулоҳазалар бизнес юритиш фаолиятига тобора муҳим таъсир кўрсатиб бормоқда. Бу намоён бўлган соҳалардан бири фирмаларнинг ижтимоий масъулиятли тарзда ҳаракат қилишлари ва одамларга, уларнинг жамоаларига ва табиий муҳитга бўлган таъсирини ҳисобга олиш талабидадир.
Do'stlaringiz bilan baham: |