Тўғридан тўғри хорижий инвестициялар
Бир мамлакатдан бошқа мамлакатга ТМК томонидан олиб кириладиган инвестициялар
Хорижда сотувни кенгайтиради
Арзон ишчи кучи нафлилиига эга
Хом ашё материалларига бўлган талабни оиширади
Хорижга технологик бошқарув ва техник малаканинг трансфер қилиниши
Бизнес-бизнес (B2B) - Компаниялар ўртасида товар ва хизматлар ишлаб чиқариш жараёнида амалий ишларни ташкил қилишга йўналтирилган бўлимни ўзида акс эттиради. Шу билан бирга махсус технологиялар ва стандарт электрон маълумотлар алмашинувидан фойдаланилади. Булар EDI (Electronic Data Interchange) ёки XML (eXtensible Markup Language) тизимига асосланган фарматлаш тили.
5. Бизнес фаолияти моделлари
Бизнес- истеъмолчи (B2C) - Компаниялар товар ва хизматларининг якка тартибдаги истеъмолчилар билан ишлашга йўналтирилган бўлимни ифодалайди.
Истеъмолчи –истеъмолчи (C2C) Истеъмолчиларнинг интернет орқали бир бирлари билан бўладиган муомилаларини ўзида акс эттирувчи бўлимдир. Мисол тариқасида интернет тармоғидан махсулотни ҳарид қилиш ва хизматнинг сифати тўғрисида ортирилган тажриба билан алмашиш. (Потребитель.uz). Бизнес – маъмурият (давлат) B2G - Давлат аппарати фаолиятини сақлаб туриш ва молиялаштириш учун солиқ тўловчиларнинг харажатларини камайтириш ва маблағларни тежаш таъминланади.
Истеъмолчи – маъмурият (давлат) C2G - Хозирда яхши ривожланмаган, лекин улкан салоҳиятга эга бўлган йўналиш. Бу салоҳият ижтимоий ва солиқ тизимларида давлат ва истеъмолчи ўртасидаги ўзаро мулоқат орқали кенг қўлланилиши мумкин.
6. Фирма маркетинг тизимига атроф муҳитнинг таъсири
Маркетингни умумий мақсади- бозор субъетларининг кўзлаган марралари(фойда олиш ёки талабни қондириш)га етишларини самарали маркетинг сиёсати орқали таъминлашдан иборат. Кенгроқ маънода, маркетингни мақсади, талаб ва таклиф келишувини тезлаштириш, товар(хизмат)ни яратиш ғояси; ишлаб чиқариш жараёни, тақсимоти, сотилиши ва яна такрорланиши, талабни ўз вақтида қондиришига қисқа давр ичида эришишни таъминлашдир.
Маркетинг махсус мақсадлари:
- аҳоли тумуш даражаси сифатини ошириш;
- бозорда фирма мавқеини ошиб боришини барча тадбирларда кўзда тутиш;
- фирма ҳақида истеъмолчилар орасида яхши фикрлар сақланиб қолиши бўйича изланишлар олиб бориш;
-фирмаларга кўпроқ янги бозорларни эгаллаш йул-йўриқларини кўрсатишдир.
Do'stlaringiz bilan baham: |