Индукция усулида далиллардан, хақиқий маълумотлардан назария томон харакат қилинади. - Индукция усулида далиллардан, хақиқий маълумотлардан назария томон харакат қилинади.
- Дедукция (гепотетик) усулида аввал назария яратилиб, улар амалиётда синаб кўрилади.
Эҳтиёжлар ва ресурслар. Иқтисоднинг асосий масалалари - Инсон жуда турли-туман эҳтиёжларга: озиқ-овқат, кийим, бошпана, таълим, меҳнат, кўнгил очиш, мулоқот ва кўплаб бошқа эҳтиёжларга эга. Барча саналган эҳтиёжлар чексиз турли-туман шакллар, сифатлар, белгилар, хусусиятларга эга.
- Инсон ўз эҳтиёжларини ўзига қулай иқтисодий неъматлар ёрдамида қондиради. Уларга озиқ-овқатлар, кийим, китоблар, автомобиллар, санъат буюмлари ва бошқа шу кабилар киради.
- Иқтисодий неъматлар ишлаб чиқариш учун инсонга ресурслар зарур.
Ишлаб чиқариш ресурслари – бу товар ва хизматлар ишлаб чиқариш учун ишлатиладиган ресурслардир. - Ишлаб чиқариш ресурслари – бу товар ва хизматлар ишлаб чиқариш учун ишлатиладиган ресурслардир.
- Ишлаб чиқариш ресурсларини ишлаб чиқариш омиллари деб аташ қабул қилинган ва уларни учга ажратилади:
- ер;
- меҳнат;
- капитал.
- «Ер» (табиий ресурслар)- бу товар ва хизматларни ишлаб чиқаришда ишлатиладиган табиат томонидан берилган ресурслардир. Табиий ресурсларга мисол бўлиб сув ресурслари, тупроқ, ўсимликлар, фойдали қазилмалар ҳисобланади.
Меҳнат (инсон ресурслари)- кишиларнинг ишлаб чиқариш жараёнида ишлатиладиган жисмоний ва ақлий қобилиятлари, соғлиғининг аҳволи, таълими ва касбий кўникмаларини ўз ичига олади. - Меҳнат (инсон ресурслари)- кишиларнинг ишлаб чиқариш жараёнида ишлатиладиган жисмоний ва ақлий қобилиятлари, соғлиғининг аҳволи, таълими ва касбий кўникмаларини ўз ичига олади.
- Капитал (капитал ресурслари)- бу инсон томонидан яратилган ва товар ҳамда хизматларни ишлаб чиқариш жараёнида фойдаланиш учун мўлжалланган буюмлардир. Капитал ресурсларига мисол бўлиб бинолар ва иншоатлар, асбоблар ва ускуналар, алоқа воситалари, транспорт, шунингдек қайта ишланган ҳом ашё ва ярим тайёр маҳсулотлар ҳисобланади.
- Баъзан ишлаб чиқариш омилларининг тўртинчи кўриниши – тадбиркорлик ажратилади, чунки у кишиларда тадбиркорлик қобилияти деб аталувчи ноёб хусусиятларнинг мавжудлигини кўзда тутади.
Do'stlaringiz bilan baham: |