1-мавзу: “Ходимлар меҳнатини ташкил этиш” фанининг предмети ва вазифалари
Download 4.29 Mb.
|
Xodimlar mehnatini tashkil qilish
Иккинчидан, касблар ўриндошлиги шароитида мўътадил ишлаш учун энг қулай ишлаб чиқариш шароити яратишга қаратилган зарур ташкилий-техник тадбирлар ишлаб чиқилиб, амалга оширилади (масалан, иш жойини барча зарур ашёлар билан узлуксиз таъминлаб туриш, қўшимча техник мосламалар қўлланиш ва ҳ.к.);
Учинчидан, ходим касблар ўриндошлиги шароитида ишлашга тайёрланади. Бу тайёргарлик ходимнинг олдиндан белгиланган айрим меҳнат функцияларини бажариш тартибини яхшилаб ўрганиб, ўзлаштириб олишидан, ўриндош касб юзасидан қўшимча меҳнат функцияларини бажариш учун талаб қилинадиган билимларни ўрганиш ва малакаларни эгаллашдан, меҳнат ҳақи тўлаш тартибларини ва ҳ.к.ларни билиб олишдан иборат. Шу тариқа касблар ўриндошлиги шароитида ишларни ташкил этишга ва уларни бошқаришга ҳар томонлама ва пухта тайёргарлик кўрилган тақдирдагина бу иш самарали бўлиши мумкин. Энди ходимларнинг кўп жиҳозда ишлашини ташкил этишга ва уни нормалашга келсак, ишни ташкил этишнинг бу шакли ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш ривожининг ҳозирги даражасида меҳнат тақсимотини такомиллаштиришнинг энг муҳим йўналишларидан биридир. Бу меҳнат тақсимотининг шундай шаклидирки, унда бир ходим бир неча жиҳоз (машина)да ишлайди ёки агрегатни идора қилади,ҳар бир жиҳозда зарур операцияларнинг ҳаммасини бажаради ва уларнинг ишлаш жараёнини диққат билан кузатиб туради. Хизмат кўрсатиш майдонини шу тариқа кенгайтириш бошқа жиҳозларда қўл кучи ёки машина кучи билан бажариладиган ишларни камайтириш, ускуналарнинг машина - автоматик иш вақтидан фойдаланиш, демакдир. Бошқача қилиб айтганда, кўп жиҳозда ишлаш (ёки кўп жиҳозни идора қилиш) усули ишлаб чиқариш юксак даражада механизациялаштирилган ва автоматлаштирилган шароитда, технологик жараёнда (ёки унинг маълум қисмида), жиҳозга (агрегатга) ходим асосан таъсир кўрсатмайдиган, бу жараённи фаол кузатмайдиган ва шу муносабат билан бошқа жиҳозлар (агрегатлар)га хизмат кўрсатиш учун ходимнинг бўш вақти қоладиган чоғда қўлланилади. Масалан, ишлаб чиқариш участкасида ҳар бирида биттадан оператор ишлайдиган учта бир хил жиҳозда энг оддий операция бажарилади: қисм текисланади. Қисмни текислаш учун 5 минут асосий машина вақти (яъни, ходим ажралмасдан машинанинг ўзи автоматик тарзда иш бажарадиган вақти) ва 2 минут қўл кучи ишлатиладиган ёрдамчи вақт (қисмни жиҳозга ўрнатиш, жиҳоздан олиш, бир жиҳоздан иккинчисига ўтиш ва ҳ.к.лар учун зарур вақт) талаб этилади. Бу ҳолда учта жиҳозга учта ходим эмас, битта ходим ҳам бемалол хизмат қилиши мумкин. чунки бир машинанинг ўзи автоматик тарзда 5 минут вақт давомида қисмни йўниб тугатганида, у жиҳозга ишловчи ходим шу вақт ичида яна икки жиҳозга қисмларни қўяди ва қисмлар текисланиб бўлганидан кейин уларни олиб улгуради. Ходим бунга 4 минут вақт сарфлайдиган бўлса, 1 минут вақти бўш қолади. Маълумки, агар асосий машина вақти 5 минут бўлмай, айтайлик, 3 минут бўлса, унда ходим иккита жиҳозга хизмат қилиши мумкин, агар у уч жиҳозга хизмат қиладиган бўлса, жиҳозлардан бири вақти-вақти билан 1 минут бекор туриб қолади. Кўп жиҳозларга хизмат кўрсатишни ташкил этишдан олдин бунга тайёргарлик ишлари ўтказилади. Бу ишлар қуйидагилардан иборат: Биринчидан, хронометраж орқали кузатишлар ва иш вақтини фотография орқали кузатиш йўли билан бир йўла хизмат қилишга ўтказиладиган агрегатларда бажариладиган ишлар (операциялар)нинг айрим элементларини бажаришга сарф бўладиган вақт, бу элементлар таркиби, навбатлашиши ҳамда иш куни давомида ходимларнинг иш билан банд бўлиш даражаси муфассал ўрганилади. Шу тариқа кўп жиҳозда ишлашга ўтишнинг аниқ имкониятларини аниқлаш, неча жиҳозда ишлашга ўтиш мумкинлигини, яъни бир ходим (ёки бригада) узлуксиз хизмат қилиши мумкин бўлган ускуналар (агрегатлар, жиҳоз, машина ва ҳ.к.лар)нинг оптимал миқдорини белгилаш имкони туғилади. Иккинчидан, кўп жиҳозда ишлашга ўтиш учун қулай шароит яратилади. Бир вақтнинг ўзида хизмат кўрсатиладиган ускуна ва воситаларни, уларда ишлаш ва уларни бошқариш осон бўладиган даражада режалаштириш ва жойлаштириш, технологик жараённинг боришини автоматик тарзда кузатиб туриш учун қўшимча мосламалар ва бошқа воситалар қўлланиш, машина ва қўл кучи билан қилинадиган иш вақтининг бир хил операцияларга мослаб ихтисослаштирилган, кўп жиҳозда ишловчи ходимнинг узлуксиз ишлаши учун уни барча зарур материаллар (асбоб-ускуналар, транспорт воситалари, ҳужжатлар ва ҳ.к.лар) билан тўла таъминлаб туриш мақсадида тегишли чора-тадбирлар ишлаб чиқиш, меҳнатни муҳофаза қилиш, техника хафсизлиги тадбирлари ва ҳ.к.ларни амалга ошириш каби ишлар кўп жиҳозда ишлашга ўтиш учун қулай шароит яратиш шартларидир. Учинчидан, кўп жиҳозда (агрегат) ишловчи ходимлар тайёрланади. Бунинг учун ходимнинг бир жиҳозда иккинчисига ўтишида энг қулай маршрут, бир неча жиҳозга хизмат қилишида айрим меҳнат функцияларини изчиллик билан бажариш усул ва услублари ишлаб чиқилади; ходим бир вақтнинг ўзида бир неча жиҳозда ишлаш, хизмат кўрсатиш тартибини олдиндан ўрганади, қўшимча билим ва бир неча жиҳозда аниқ ва узлуксиз ишлаш малакаларини,тажрибаларини эгаллайди (агар турли технологик ускуналарда ишлаш мўжалланадиган бўлса, янги ихтисосларни ҳам ўрганади), меҳнатга ҳақ тўлашни ташкил этиш тартиби билан танишади. Кўп жиҳозда ишлаш (хизмат кўрсатиш) самарадорлигини ошириш учун: а) операцияни бажарувчи ходимни ишга тайёргарлик кўришдан ва уни тугаллаш ҳамда иш жойига хизмат кўрсатиш каби ишлардан озод қилиш; б) меҳнат предметини ишлаб бўлгандан кейин жиҳозларни ўзлари тўхтайдиган ва тўхташи билан билан хабар (сигнал) берадиган қилиш; в) шундай меҳнат шароитини яратиш керакки, ходим бир жиҳоздан бошқасига кўчиб юришга вақт сарф қилмасин, сарф қилганда ҳам озгина вақт сарфласин (кўп жиҳозда ишловчининг рационал ҳаракат маршрути тузилсин). Ниҳоят, шуни таъкидлаш керакки, кўп жиҳоз ва агрегатда ишлашни ташкил этиш хизмат кўрсатиш майдонини кенгайтириш каби самарали тадбирдир. Машинасозлик корхоналарининг кўп йиллик тажрибалари шуни кўрсатадики, меҳнат унумдорлигини кўп жиҳоз (агрегат)да ишловчи ходимлар ўрта ҳисобда 32% дан зиёдроқ, қўшимча касбларни эгаллаган ходимлар эса 21 % оширишган. Бундан ташқари, саноат корхоналарида кўп жиҳозда ишлашни ташкил этиш учун сарфланган ҳар бир сўм 5 сўмдан зиёдроқ, касблар ўриндошлигини ташкил этишга сарфланган бир сўм эса ундан ҳам кўпроқ – 7 сўмдан ортиқ фойда берган. Download 4.29 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling