1-мавзу: “Ходимлар меҳнатини ташкил этиш” фанининг предмети ва вазифалари


Download 4.29 Mb.
bet106/106
Sana19.06.2023
Hajmi4.29 Mb.
#1614972
1   ...   98   99   100   101   102   103   104   105   106
Bog'liq
Xodimlar mehnatini tashkil qilish

Интизомий услублар нотўғри хатти-ҳаракатлар учун ҳайфсан эълон қилиш, огоҳлантириш, имтиёзлардан маҳрум этиш, ишдан бўшатиш ва бошқа чоралар кўришдан иборатдир. Улар барча муаммоларни ҳал этиш вазифасини ўтай олмайди. Жазоланган инсон аксарият ҳолларда яхшироқ ишлашга эмас, балки келажакда жазоланмасликка ҳаракат қилади.
Интизомий услублар ходимлар хатти-ҳаракатини тартибга солиш учун уларни танқид этишни ҳам назарда тутади. Аммо ҳеч вақт танқид ходим шахсиятига тегиб кетмаслиги керак.
1. Раҳбар меҳнат интизомига риоя қилинишини назорат қилиб бориши керак. Бу назорат ҳар бир ходимнинг масъулият ҳисси ва ўз-ўзини назорат қилишини ҳисобга олган ҳолда амалга оширилиши зарур.
2. Ортиқча жазоламаслик керак. Баъзан жазонинг жиддийлиги рағбатлантириш даражасидан бир неча баробар кўп бўлади. Ҳолбуки, бир марта хатога йўл қўйган инсон ўз қобилиятига ишончни йўқотиб қўйиши мумкин.
3. Фойдали танқидни ҳам эҳтиёткорлик билан, ўз меъёрда ишлатган маъқул. Танқид қилаётганда раҳбар вазмин ва мулойим бўлиши керак.
4. Раҳбар ходимларни улар устидан тушган шикоятлар тўғрисида хабардор қилиши лозим. Бу тўғри қарорни биргаликда топишга кўмаклашади.
Мақсадли услуб. Ходимнинг хатти-ҳаракати у олдига қўйган мақсадлар орқали белгиланади. Зеро, у белгиланган мақсадларга эришиш учун муайян хатти-ҳаракатлар қилади. Бугунги кунда, менежерлар маънавий рағбатлантириш услубларидан фойдаланиб, катта самарадорликка эриша оладилар. Улар, шунингдек, мақсадли услубнинг ташкилий жараёндаги ва инсонлар ижодий фаоллигини оширишдаги ролини яхши биладилар. Мақсадлар диққат-эътиборни муайян жиҳатларга йўналтирилишига, натижаларни таққослаш учун меъёрлар бўлишига, ташкилий тизимлар таркибий тартибига таъсир кўрсатишига хизмат қилади. Улар ҳам персоналнинг. ҳам корхонанинг ўзига хос хусусиятларини акс эттиради.
Қийин мақсадлар энгилларига қараганда кўпроқ қизиқтириш кучига эга бўлади. Айни пайтда қийин мақсад инсон томонидан қабул қилинган тақдирдагина самарадорлик ортишига ёрдам беради. Инсон олдига қўйган мақсадга эриша олишига ишониши керак.



Абдурахмонов Қ.Ҳ. ва бошқалар. Меҳнат иқтисодиёти ва социологияси. Дарслик. Ўқитувчи.2001 й.29-бет

Абдурахмонов Қ.Ҳ. ва бошқалар. Меҳнат иқтисодиёти ва социологияси. Дарслик. Ўқитувчи.2001 й.30-бет

Каримов И.А. Ўзбекистон иқтисодий ислоҳатларни чуқурлаштириш йулида, Т.:«Ўзбекистон»,1995 й,119-б.



Узбекистон Республикаси корхоналар, ижара, давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш, тадбиркор фаолияти эркинлигининг афолатлари, аудиторлик фаолияти тўғрисидаги қонунлари. „Адолат", Тошкент, 2004. 4- бет.



Ўзбекистон Республикаси Конституцияси. Тошкент. „Ўзбекистон" 2003.11-6.



1 Абдурахмонов, +.Х.,Холмыминов Ш.Р., «Меҳант иқтисодиёти ва социологияси»-ўқув қўлланма.Т.:ТДИУ, 2004,20 бет

2 Кўрсатилган ўқув қўлланма. 21 бет.

3 Кўрсатилган ўқув қўлланма. 21 бет.

4 +.Абдуращмонов, Ф.Мамарасулов. Мещнат и=тисоди (ы=ув-услубий материаллар), Тошкент, 1996. 137-138-бетлар.я

5 Штамповка - қиздирилган ёки совуқ металлни икки бўлак қолип (штамп) орасига олиб уриб, буюм тайёрламоқ

6 Ўта илғор ходимлар томонидан синаб кўрилганда, улар эришгна натижаларни оз миқдордаги ходимлар томонидан божарилиши мумкин бўладит. Ундан ташқарии, корхоналардаги ходимларнинг катта қисмини, тахминан 70-80 фоизини, меҳнат нормаларини ўртача бажарадиган ходимлар салмоғи ташкил этади.

Олий таълим. Меъсрий ҳужжатлар тўплами. „Шарқ". Тошкент, 2001. 4- бет

„Халқ сўзи" газетаси. Таълим ривожи — миллат ривожи. 2005 йил, 25 ноябрь

Абдурахмонов Қ.Х., Холмўминов Ш.Р., Зокирова Н.Қ. Персонални бошқариш, Дарслик, “O’qituvchi”, 2008.



Download 4.29 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   98   99   100   101   102   103   104   105   106




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling