1-мавзу: “Ходимлар меҳнатини ташкил этиш” фанининг предмети ва вазифалари


Аҳолига касбга йўналтириш бўйича хизмат кўрсатиш (касбий


Download 4.29 Mb.
bet98/106
Sana19.06.2023
Hajmi4.29 Mb.
#1614972
1   ...   94   95   96   97   98   99   100   101   ...   106
Bog'liq
Xodimlar mehnatini tashkil qilish

1. Аҳолига касбга йўналтириш бўйича хизмат кўрсатиш (касбий
маориф). Аҳолига етказиладиган ахборотларда ушбу хизматдан фойдаланадиган фуқароларнинг ёши, ижтимоий ва миллий хусусиятлари инобатга олиниши лозим. Мазкур йўналишдаги иш самарадорлиги эса бу маълумотларнинг тўлиқлиги, ишонарлиги, истиқболлиги, тушунарлиги ва таъсирчанлигига боғлиқцир. Касбга йўналтириш ишлари ҳам корхонанинг мустақил бўлинмаси сифатида фаолият кўрсатаётган, ҳам бандликка кўмаклашиш марказларининг таркибий бўлинмаси сифатидаги ижтимоий марказлар орқали амалга оширилиши мумкин.
Аҳоли билан касбга йўналтириш ишида кадрларга жорий ва истиқболдаги талаб тўғрисидаги турли маълумотлар, касблар, иш жойлари, лавозимлар бўйича иш ҳақи миқдори, бўлажак ходимга қўйилаётган талаблардан умумлаштирилган ҳолда фойдаланилади.





2. Касбий маслаҳат бериш. Бундан кўзланган мақсад касб танлаш ёки касбини ўзгартириш тўғрисида мурожаат этган одамга унинг истаги, қизиқиши, имкониятларини, мавжуд бўш иш жойлари, истиқболда ишга жойлаштиришни ҳисобга олган ҳолда ёрдам беришдир. Касб-ҳунарлар бўйича маслаҳатчи мижозига:

  • хавфсирашининг ўринсиз эканлигини тушунтириши, мавжуд муаммоси ноаниқ бўлса, унга аниқлик киритиши;

  • унинг қизиқиш доирасини аниқлаб, шунга мувофиқ касб-ҳунарларни таклиф этиши;

— қайта ўқитиш имкониятлари тўғрисида маълумот бериши лозим.
Ҳал этилиши керак бўлган вазифалардан келиб чиққан ҳолда,касбий маслаҳат беришга турли ташкилот вакиллари, шифокорлар, психологлар, социологлар жалб этилади.
3. Касбий танлаш (саралаш). Бундан мақсад ходимни корхонанинг фаолият туридан қониқиш ҳосил қилган тақдирда ўз шахсий хислатларига мувофиқ ўз соҳасида юксак самара келтирадиган персонал билан таъминлашдан иборатдир. Ушбу ишни амалга ошириш жараёнида ходимнинг умумий таълими, касбий тайёргарлиги, ишлаб чиқариш тажрибаси, касбига муносабати, шунингдек унинг муайян фаолият турига барча шахсий жиҳатлари билан мос келишини ҳисобга олиш жуда муҳимдир (6.10- расм).



Касбга йўналтириш ва касб танлашнинг иқтисодий самарадорлиги кадрлар қўнимсизлиги, меҳнатунумдорлигинингўсиши, касбни эгаллаш учун зарур бўлган вақтни камайтирилиши каби кўрсаткичлар ёрдамида аниқланиши мумкин. Олиб борилган социологик тадқиқотлар касбга йўналтириш ва касб танлашнинг иқгисодий самарасидан яққол далолат бериб турибди. Хусусан, ўз касбини онгли равишда, касбий йўналтиришни ҳисобга олган ҳолда танлаган ходимлар бошқаларга нисбатан 20—40 фоиз унумли меҳнат қилишлари, ишда бракка икки баравар кам йўл қўйишлари, навбатдаги ишчи разряди олишга 1 йил кам вақг сарфлашлари, касблари ёки иш жойларини 2—3 маротаба кам алмаштиришлари аниқланган. Касбни танлашда хатоликларга йўл қўйилишга барҳам бериш ишчиларни ўқитиш учун харажатларни 25 фоизга камайтириш имконини бериши ҳам маълум.


Персонал билан ишлашда касбга қайта йўналтириш фаолияти ҳам мавжуд. Бу одатда узоқ муддатли, жуда мураккаб ва зидциятли жараёндир. Касбга қайта йўналтириш эгалланган касбий кўникмалар асосида ходимнинг бир касбдан иккинчисига ўтишини англатади. Ушбу жараён қуйидаги кўп босқичли таркибга эга:

  1. Аввалги иш жойида меҳнат фаолиятини якунлаш.

  2. Ишсизлик.

  3. Янги фаолият турини танлаш.

  4. Янги касб фаолиятини ўзлаштириш.

Мазкур босқичларнинг ҳар бири шахснинг руҳий ҳолати ўзига хос бўлиши билан ажралиб туради. Шунинг учун бундай ҳолатдаги инсонларнинг ҳар бирига алоҳида ёндашув талаб этилади. Касбга қайта йўналтиришда касбий маслаҳатчи билан руҳшуносларнинг ҳамкорликда иш олиб боришлари яхши натижа беради. Бугунги кунда бандликка кўмаклашиш марказлари таркибида рухшунослик хизматлари ҳам фаолият кўрсатмоқда.

Download 4.29 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   94   95   96   97   98   99   100   101   ...   106




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling