1-мавзу: “Ходимлар меҳнатини ташкил этиш” фанининг предмети ва вазифалари
Download 4.29 Mb.
|
Xodimlar mehnatini tashkil qilish
- Bu sahifa navigatsiya:
- 1.1.Меҳнат фаолиятини ташкил этиш бўйича асосий тушунчалар
1-мавзу: “Ходимлар меҳнатини ташкил этиш” фанининг предмети ва вазифалари. Режа: Меҳнат фаолиятини ташкил этиш бўйича асосий тушунчалар Меҳнатни нормалаш – меҳнатни ташкил қилиш, унга ҳақ тўлаш ва корхона ичида тузиладиган режаларнинг асоси сифатида. “Ходимлар меҳнатини ташкил этиш” фанининг бошқа фанлар билан боғлиқлиги. 1.1.Меҳнат фаолиятини ташкил этиш бўйича асосий тушунчалар Меҳнат фаолияти деганда инсонни бирор меҳнат тури билан банд бўлиши тушунилади. Бунга илмий ва педагогик фаолият, ишлаб чиқариш ва бошқарув фаолияти, тадбиркорлик ва тижорат фаолияти ва бошқалар мисол бўлиши мумкин. Кенг мазмундаги «фаолият» тушунчасини меҳнатга нисбатан татбиқ этилганда у ана шу меҳнат предметига таъсир кўрсатиш фаоллиги даражасини ва бунда сарфланадиган ақлий интеллектуал куч-ғайрат даражасини ўзида акс эттиради. Меҳнат фаолияти тушунчасини бундай талқин қилиш илмий-техникавий, ишлаб чиқариш, иқтисодий ва ижтимоий вазифаларни ҳал қилишга ҳар тамонлама, фаол ёндашиш (аънанавий амалиётга нисбатан), ундан янада кенгроқ фойдаланиш имконини беради. Меҳнат фаолияти инсоннинг ҳал қилинадиган вазифалар ва бажариладиган ишлари йиғиндисидан ташкил топади. Меҳнат фаолиятининг моҳиятини умумлашган ҳамда конкрет шаклда олиб қараладиган бўлса, у бир-бири билан боғлиқ икки муҳим вазифани ҳал қилишнинг объектив зарурати билан белгиланади. Бу вазифалардан бири - одамларнинг моддий меҳнат элементлари билан ўзаро ҳаракатга киришувини аниқлашдан иборат бўлса, иккинчиси - биргаликда ёки ўзаро боғланган фаолият қатнашчилари ўртасидаги муносабатлар шаклланишидан иборатдир. Худди мана шу нарса меҳнат фаолиятини ташкил этиш предмети ҳисобланади. Бунинг моҳияти меҳнат фаолиятини ташкил этиш вазифасига (кенг маънода олганда) меҳнат субъектини (айрим ходим ёки меҳнат жамоаси) аниқлаш, уни зарур меҳнат предметлари ва воситалари билан таъминлаш, қулай меҳнат шароитларини яратиб бериш, меҳнат (ишларини бажариш) жараёнларини ташкил этиш, меҳнатга ҳақ тўлаш каби масалаларни ўрганиш билан боғлиқдир. Меҳнат фаолиятини ташкил этиш назарияси ва амалиётини ўрганиш масаласини юқорида қабул қилинган тарзда талқин қилиш ташкилот ва тизимнинг асосий категорияларини, шунингдек, улар билан боғланган меҳнат тақсимоти ва кооперацияси, ташкилий тузилмаларнинг қурилиши каби муаммоларини қараб чиқишни талаб этади. (1.2.1-расм) Ишлаб чиқариш муносабатларида меҳнат фаолиятини ташкил этиш масаласи энг асосий кўрсаткичлардан биридир. Ишлаб чиқариш муносабатларида ишчи кучи ва меҳнат қуроллари, меҳнат предметлари орасидаги ўзаро боғлиқлик юзага келади. Ўзаро боғлиқлик ва таъсир, меҳнат фаолияти қай ҳолатда ташкил этилганлиги натижасидир. Меҳнат фаолиятини ташкил этиш, бир томондан, унинг асосларини (ҳуқуқий, маънавий-психологик, иқтисодий, ижтимоий) юзага келиши, иккинчи томондан, меҳнат фаолияти механизми шакллантирилишини тақазо этади. 1) Ҳуқуқий асослари - ишлаб чиқариш муносабатларидаги меҳнат фаолиятини ташкил этишга хизмат қиладиган ҳуқуқий мезонлар (фуқаролик, маъмурий, эгалик ҳуқуқлари, корхона ишлаб чиқариши билан боғлиқ ҳуқуқий ҳужжатлар). Download 4.29 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling