1-мавзу: “Ходимлар меҳнатини ташкил этиш” фанининг предмети ва вазифалари


“Ходимлар меҳнатини ташкил этиш” фанининг бошқа фанлар билан боғлиқлиги


Download 4.29 Mb.
bet5/106
Sana19.06.2023
Hajmi4.29 Mb.
#1614972
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   106
Bog'liq
Xodimlar mehnatini tashkil qilish

1.3. “Ходимлар меҳнатини ташкил этиш” фанининг бошқа фанлар билан боғлиқлиги.
“Ходимлар меҳнатини ташкил этиш” фанини ўрганишда меҳнат жараёнида амалга ошадиган турли-техникавий, ташкилий, социал ёки бошқа характердаги омиллар таъсири остида қарор топадиган ижтимоий-иқтисодий муносабатларга катта эътибор берилади. Мамлакатимизни ривожлантириш, янгилаш ва модернизация қилиш бўйича танланган стратегия ва Инқирозга қарши қабул қилинган дастурни амалга ошириш натижасида Ўзбекистон дунёда саноқли давлатлар қаторида иқтисодий ва ижтимоий ривожланишнинг барқарор суръатларини таъминлаш, аҳолининг моддий фаровонлигини юксалтиришга эришгани барчамизга катта мамнуният ва ифтихор бағишлайди, албатта.
Шу муносабат билан “Ходимлар меҳнатини ташкил этиш” фанида ҳам янги концептуал ва амалий ўзгаришларни акс эттириш ва ишлаб чиқиш зарурияти туғилади.
Бундай ёндашув тасодифий масалаларни чиқариб ташлаб, фанни янада чуқур ўрганиш учун меҳнат муносабатлари соҳасидаги тўғри дунёқарашни иқтисодий ва социал жиҳатдан ифодалаш имконини беради.
Фанни ўқитишдан мақсад – талабаларга меҳнатни ташкил этишнинг турли усулларидан самарали фойдаланиш, меҳнат норма ва нормативларини такомиллаштирш бўйича илмий асосланган хулоса ва тавсияномалар ишлаб чиқишга билим ва кўникмаларни шакллантиришдан иборат.
Фаннинг вазифалари – талабаларга корхоналарда техника, технологиянинг ва ишлаб чиқаришни ташкил этиш ишининг ривожланишини, ходимларнинг маданий – техник савияси ўсиб бориши муносабати билан меҳнат тақсимоти ва кооперациясини такомиллаштиришни; меҳнат жараёнини такомиллаштириш, меҳнатнинг илғор усул ва услубларини кенг жорий қилишни; ходимларни танлаш, тайёрлаш, уларнинг малакаларини оширишни ташкил этиш, шаклларини яхшилаш, техника ва технология ҳамда педагогика фанининг ҳозирги замон талабларига жавоб берадиган таълим шакллари ва усулларини танлашдан; меҳнатнинг норма ва нормативларини такомиллаштириш ҳамда ишлаб чиқаришни модернизация қилиш, техник янгилаш ва диверсификация қилиш, инновацион технологияларни кенг жорий этишни такомиллаштиришга ўргатишдан иборатдир.
“Ходимлар меҳнатини ташкил этиш” фaни “Инсон ресурсларини бошқариш”, “Персонални ривожлантириш”, “Персонал мотивацияси”, “Кадрлар хизматида иш юритиш”, “Персонал аудити ва назорати” ва бошқа фанларни ўрганишда асос бўлиб хизмат қилади.
Ишлаб чиқариш жараёнида умуий самарадорликни ошириш ва меҳнатни ташкил этишда рақобатбардошлик муҳитини шакллантириш ва ишлаб чиқариш маданиятининг ошиб бориши асосида меҳнат шароитларини яхшилаш, ёлланма ишчиларни кафолатланган тарзда ижтимоий ҳимоялашни таъминлаш фаннинг асосий таркибий қисмларини ташкил қилади.
Шу сабабли ҳам ходимлар меҳнатини ташкил этиш фани ихтисосликнинг интеграллашган курсининг асосий фанларидан бири ҳисобланади.

Download 4.29 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   106




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling