Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки
|
Ташқи иқтисодий фаолиятга банк хизмати кўрсатиш ва лойиҳани молиялашни амалга ошириш.
|
«Ўзбекинвест» давлат суғурта компанияси ва «Ўзбекинвест-интернешнл» қўшма корхонаси
|
Чет эл инвестицияларини инвестиция таваккалчилигидан ва хавф-хатарлардан суғурталаш.
|
«Ўзбекинвестлойиҳа» миллий инжиниринг компанияси
|
Дастлабки техник-иқтисодий асосномани ва инвестиция лойиҳалари техник-иқтисодий асосномаларини тайёрлаш.
|
Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази
|
Қимматли қоғозлар бозорини шакллантириш, ривожлантириш, назорат қилиш ва тартибга солиш соҳаларида давлат сиёсатини амалга ошириш. Мамлакат ва хорижий эмитентларнинг қимматли қоғозларини сотиб олиш орқали мажмуа инвестицияларини амалга ошириш.
|
1.3.Хорижий инвестициялар ва уларни жалб қилиниш сабаблари
Хорижий инвестициялар - бу чет эл инвесторлари томонидан юқори даражада даромад олиш, самарага эришиш мақсадида мутлоқ бошқа давлат иқтисодиётининг, тадбиркорлик ва бошқа фаолиятларига сафарбар этадиган барча мулкий, молиявий, интеллектуал бойликлардир.
«Чет эллик инвесторлар асосан даромад (фойда) олиш мақсадида тадбиркорлик фаолияти ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа турдаги фаолият объектларига қўшадиган барча турдаги моддий ва номоддий бойликлар ва уларга доир ҳуқуқлар, шу жумладан, интеллектуал мулкка доир ҳуқуқлар, шунингдек чет эл инвестицияларидан олинган ҳар қандай даромад Ўзбекистон Республикаси ҳудудида чет эл инвестициялари деб эътироф этилади».
Хорижий инвестицияларга асосан 2 гуруҳ омиллар таъсир кўрсатади:
1) иқтисодий омиллар:
-ишлаб чиқаришнинг ривожланиши ва иқтисодий ўсиш суръатларининг бир маромда ушлаб турилиши;
-жаҳон ва алоҳида мамлакатлар иқтисодиётидаги чуқур таркибий силжишларнинг амалга оширилиши (айниқса, фан-техника тараққиёти ютуқлари ва жаҳон хизматлар бозори тараққиёти таъсири остида олиб борилиши);
-ишлаб чиқаришни халқаро ихтисослашуви ва кооперациялашувининг чуқурлашуви;
-жаҳон иқтисодиёти трансмиллийлаштирилишининг ўсиб бориши (масалан, АҚШ трансмиллий корпорация (ТМК)лари хорижий филиалларининг маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажми АҚШ товар экспортидан 4 маротаба ортиқдир);
-ишлаб чиқаришнинг байналминаллашуви ва интеграция жараёнларининг чуқурлашиб бориши;
-халқаро иқтисодий муносабатларнинг фаол ривожланиши ва бошқалар.
Do'stlaringiz bilan baham: |