1-мавзу. Хорижий инвестициялар ҳақида тушунча ва унинг моҳияти


Download 0.56 Mb.
bet5/6
Sana21.11.2023
Hajmi0.56 Mb.
#1790577
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
1- мавзу

2) сиёсий омиллар:
-капитал экспорти (импорти)ни эркинлаштириш (эркин иқтисодий ҳудудлар (ЭИХ), оффшор ҳудудлари ва бошқалар);
-ривожланаётган мамлакатларда индустирлаштириш сиёсатини олиб бориш;
-иқтисодий ислоҳотларни олиб бориш (давлат корхоналарини хусусийлаштириш, хусусий секторни ва кичик бизнесни қўллаб-қувватлаш);
-бандлик даражасини ушлаб туриш сиёсатини олиб бориш ва бошқалар.
Инвестициялар замонавий техника ва техналогиялар билан куролланиш, илмий-техник, ишлаб чиқариш ва ақлий имкониятларини тиклашнинг асосий воситадир. Айнан хорижий инвестициялар орқали миллий иқтисодиёт жонланиб, ишлаб чиқариш замонавий, рақобатдошлар товарлар ишлаб чиқаришга ихтисослашиб боради. Бу эса ўз навбатида янги иш ўринларининг ташкил этилиши ва мамлакатдаги мавжуд иқтисодий ва ижтимоий муаммоларнинг ҳал бўлишига олиб келади.
1.4. Ўзбекистон иқтисодиётини ривожлантиришда хорижий инвестицияларнинг роли
Ўзбекистон улкан хорижий инвестициялар йўналтирилаётган мамлакатлар гуруҳига кириш учун барча шарт-шароитларга, хорижий инвестицияларни жалб этиш учун бир қатор афзалликларга эга.
Мамлакатимиз мустақилликка эришганидан буён қулай инвестиция муҳитини яратиш давлатимиз иқтисодий сиёсатининг марказий масалаларидан бири бўлиб келмоқда.
1.5. Инвестиция фаолиятини молиялаштириш манбалари
Бозор иқтисодиёти шароитида корхоналарнинг асосий ва айланма ишлаб чиқариш фондларида инвестицияларни молиялаштиришнинг ўзига хос манбалари шакллантирилган бўлиб, бундай манбалар корхоналарнинг ўз-ўзини молиялаштириш тамойилларига асосланади.
Ҳозирги кунда Республикамизда инвестиция фаолиятини молиялаштиришнинг қуйидаги манбалари мавжуддир:
1. Корхона ва жисмоний шахслар жамғармалари.
2. Банк кредитлари ҳисобидан молиялаштириш.
3. Давлат бюджети ва бюджетдан ташқари фондлар маблағлари ҳисобига молиялаштириш.
4. Хорижий инвестициялар.
Инвестиция лойиҳасини молиялаштириш манбалари ва иштирокчилари таснифи


Download 0.56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling