1-Мавзу. Инсон ҳуқуқлари тушунчаси ва турлари казус
Download 14.38 Kb.
|
1-мавзу казус
1-Мавзу. Инсон ҳуқуқлари тушунчаси ва турлари КАЗУС 1. Бугунги кунда инсон ҳуқуқларига бағишланган кўплаб универсал ва минтақавий халқаро ҳужжатлар қабул қилинган, илмий ва ўқув адабиётлари ёзилган. Бироқ халқаро шартномаларда ҳам, ўқув-илмий адабиётларда ҳам халигача “инсон ҳуқуқлари“ терминига ягона таъриф келтирилмаган. Савол: мазкур ҳолатни қандай изоҳлайсиз? Давлатлар қонунчилиги ушбу ҳолатга қандай таъсир этиши мумкин? 2. Инсон ҳуқуқлари олий қадрият сифатида эътироф этилиб, унинг ҳимояси бир давлат чегарасидан чиқиб, халқаро ҳамжамият томонидан эътибор бериладиган, халқаро институт ва механизмлар томонидан назорат қилинадиган масалага айланди. Натижада шахс бузилган ҳуқуқларини тиклаш мақсадида нафақат миллий судлар, балки халқаро ҳимоя механизмларидан фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлди. Бу эса халқаро миқёсда давлат сиёсатини баҳолаш мезони сифатида хизмат қилишга ҳамда халқаро рейтингларга ўз таъсирини ўтказмоқда. Савол: давлат ўз фуқаролари ҳуқуқларини яхши билиши ва самарали қўллай олишидан қанчалик манфаатдор? Нима учун инсон ҳуқуқлари таълимига БМТ даражасида эътибор қаратилмоқда? 3. Айрим ҳуқуқшунослар фикрича фуқаролик, сиёсий, иқтисодий, ижтимоий ва маданий ҳуқуқлардан ташқари янашундай ҳуқуқлар гуруҳи борки, у бошқа ҳуқуқ ва эркинликларни ҳимоя қилишга қаратилади. Савол: Сизнингча Ўзбекистон Республикаси Конституцияси иккинчи бўлимида мана шундай ҳуқуқлар келтирилганми? Агар мавжуд бўлса уларни тушунтиринг. Download 14.38 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling