1-Мавзу. “Қишлоқ хўжалиқ ишлаб чиқариш иқтисодиёти” фанининг предмети, мақсади, вазифаси ва услублари
Download 0.52 Mb. Pdf ko'rish
|
1-Мавзу КХИЧИ маъруза
- Bu sahifa navigatsiya:
- Қишлоқ хўжалигининг республика иқтисодиётида тутган ўрни, аҳамияти қуйидагиларда ифодаланади
«Қишлоқ хўжалиқ ишлаб чиқариш
иқтисодиёти» фанининг вазифалари: 8 илғор қишлоқ хўжалик корхоналарининг эришган ютуқларини чуқур ўрганиш ва уларни бошқа хўжаликларга жорий қилиш учун тавсия этиш; экин майдонлари бирлиги ҳисобига кўпроқ ва арзонроқ маҳсулот етиштириш учун кенгайтирилган такрор ишлаб чиқаришнинг иқтисодий тадбирларини ишлаб чиқиш. "Агроиқтисодиёт ва туризм" кафедраси профессори Рустамова Ирода Бахромовна 9 Қишлоқ хўжалигининг барқарор иқтисодий асосини таъминлайдиган кенгайтирилган такрор ишлаб чиқариш жараѐнини ривожлантирадиган иқтисодий муносабатлар тизимини яратиш, уларни қишлоқ хўжалиги фаолиятига тадбиқ этиш «Қишлоқ хўжалик ишлаб чикариш иқтисодиѐти» фанининг предмети ҳисобланади. "Агроиқтисодиёт ва туризм" кафедраси профессори Рустамова Ирода Бахромовна 10 Қишлоқ хўжалигининг республика иқтисодиётида тутган ўрни, аҳамияти қуйидагиларда ифодаланади: • қишлоқ хўжалиги аҳолини озиқ-овқат билан таъминлайди, озиқ-овқат кишиларнинг маънавий ҳаѐти ва моддий ишлаб чиқаришининг асоси ҳисобланади; • қишлоқ хўжалиги енгил ва озиқ-овқат саноати учун хом ашѐ манбаидир. Бу тармоқларнинг маҳсулоти ҳам бевосита аҳоли эҳтиѐжларини қондириш учун фойдаланилади. Қишлоқ хўжалигининг мавжуд имкониятлардан фойдаланиш даражаси ва самарадорлиги саноатнинг айрим тармоқлари ишлаб чиқариш ҳажмини ва самарадорлигини аниқлайди. Тўқимачилик саноатида барча моддий харажатларнинг 40 фоизини, қанд саноатида – 70 фоизини, сут ва ѐғ маҳсулотларида 80 фоизга яқинини қишлоқ хўжалик хом ашѐси ташкил қилади. Ҳозирги вақтда мамлакатда аҳоли истеъмоли фондининг 3/4 қисми бевосита қишлоқ хўжалик маҳсулотидан ѐки қишлоқ хўжалиги хом ашѐсидан ишлаб чиқарилган саноат маҳсулотидан иборат; "Агроиқтисодиёт ва туризм" кафедраси профессори Рустамова Ирода Бахромовна 11 • қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши мамлакат оғир саноатининг ривожланиш суръатига ва даражасига самарали таъсир кўрсатади. Қишлоқ хўжалиги йирик миқдорда ишлаб чиқариш воситаларини истеъмол қилгани ҳолда трактор, мелиоратив ва қишлоқ хўжалик машинасозлиги, кимѐ саноати, айниқса минерал ўғит ишлаб чиқаришга фаол таъсир кўрсатади. Ҳозирги вақтда қишлоқ хўжалиги маҳсулотини ишлаб чиқаришга кетадиган моддий харажатларнинг асосий қисмини саноат етказиб берадиган ишлаб чиқариш воситалари (ѐқилғи-мойлаш материаллари, заҳира қисмлар, минерал ўғит, омухта ем, асосий воситалар амортизацияси ва бошқалар) ташкил қилади; • қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришга меҳнат ресурсларини жалб қилиш сифатида катта аҳамиятга эга, чунки бу тармоқда фаол ходимларнинг 40 фоизи фаолият олиб боради. Қишлоқ хўжалиги ходимларнинг бир қисмини бошқа тармоқларга ўтказиб, иқтисодиѐтнинг бошқа тармоқларида ишчи кучини такрор ишлаб чиқаришга катта ҳисса қўшади; • қишлоқ хўжалигининг мамлакат иқтисодиѐтидаги ўрни яна шу билан аниқланадики, у умумхалқ масалаларини ҳал қилиш учун зарур бўлган жамғаришнинг муҳим манбаи ҳисобланади. Қишлоқ хўжалигида мамлакат халқ хўжалигида ташкил топган қўшилган қийматнинг юқори улуши яратилади. "Агроиқтисодиёт ва туризм" кафедраси профессори Рустамова Ирода Бахромовна |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling