1-мавзу: “Қишлоқ хўжалиги иқтисодиёти” фанининг предмети, мақсади, вазифаси ҳамда тадқиқот усуллари
Download 2.7 Mb.
|
13.Ўқув материаллари
Деҳқон хўжаликлар
Республикамизда мустақилликнинг дастлабки йилларидаёқ деҳқонларга хусусий мулк сифатида давлат томонидан бириктириб берилган ер майдонлари расман қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш ва оила истеъмолидан ортиқча маҳсулотларни товар сифатида бозорга чиқариш ва уларни талаб-таклифидан келиб чиқиб эркин савдосига кенг йўл очиб берилди. Деҳқон бозорлари кенгайтирилди, реконструкция қилинди ҳамда янгилари аҳолига қулай жойда қурилди, жиҳозланди. Эндиликда деҳқон бозорларида нафақат деҳқон, фермер хўжаликлари балки саноатда қайта ишланган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ҳам ўрин олмоқда. Деҳқон хўжаликларига ажратилган ер майдонларининг кескин кўпайтирилиши (0,10 дан 0,25 гектарга), 2003 –йилдан бошлаб 0,35 гектаргача суғориладиган ерлар ва 0,5 гектарга лалми ерлар бириктирилиши, ўсиб бораётган ички бозор талабини қишлоқ хўжалиги истеъмол товарлари билан тўлдиришга имкон яратди. Республикада қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш стабил равишда 5-6% га ошиб бормоқда. 2007-йил ялпи қишлоқ хўжалиги маҳсулоти қиймати 9304,9 млрд.сўмдан 2008-йил 10479,6 млрд.сўм ва 2009-йил 12642,6 млрд.сўмга кўпайди1 ва бу ўсишда деҳқон хўжаликларининг улуши юқорилигича қолмоқда: 2007-йил 64,7%, 2008-йил 65,3%. Ялпи қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари таркибида чорвачилик маҳсулотларининг улуши 2007-йилдаги 44,4% дан 2008-йил 46,5% кўтарилди ва бу асосан деҳқон хўжаликларида чорвачилик тармоқларининг ривожланиши ҳисобига юз берди десак бўлади. Декҳқон хўжаликларини ривожланишига эътибор берилар экан уларнинг экин майдонлари 2007-йил 458 минг гектардан 2008-йил 466,7 минг гектарга ортди шу билан бирга чорва моллари туёғи кўпаймоқда. Шу йилларда йирик шоҳли моллар сони 6944,6 мингдан 7449,2 мингга ва қўй-эчкилар 2959,5 мингдан 3136,5 мингга кўпайди ҳамда ҳосилдорлик ва маҳсулдорлик ошди. Бунинг натижасида деҳқон хўжаликларининг ишлаб чиқарган маҳсулотлари қиймати кўпайди. Таъкидлаб ўтиш керакки, деҳқон хўжаликлари асосан истеъмол қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришда устунликка эга. 2008-йил деҳқон хўжаликлари 1166,8 минг тонна картошка, 3470 минг тонна сабзавот, 506 минг тонна полиз маҳсулотлари, 1223,2 минг тонна (тирик вазнда) гўшт, 5250,2 минг тонна сут, 1500,8 млн. дона тухум ишлаб чиқарилган бўлса бу жами ишлаб чиқарилган картошканинг 83,4%, сабзавотларнинг 66,5%, полиз маҳсулотларининг 51,6%, гўштнинг 95 % , сутнинг 96,8%, тухумнинг 61,7%, жуннинг 83% ини ташкил қилди ва бу тенденция 2009-йил ҳам сақланиб қолди. Деҳқон хўжаликларини ишлаб чиқариши тобора ошиб бормоқда. 2010 йил маълумотларига кўра улар 1056,9 минг тонна бошоқли дон маҳсулотларини ишлаб чиқаришган бўлса, бу ушбу махсулотларни умумий хажмидан 11,2% ни ташкил қилди. 1345,3 минг тонна картошка ишлаб чиқарилиб, бу мувофиқ равишда 79,5% ни сабзавотни 4086,1 минг тоннасини бу 64,4%ни, полиз маҳсулотлари 566,6 минг тонна бу 47,9%, меваларни 875,3 минг тонна бу 51,2 % ни, узум 423 минг тонна бу 42,8%ни чорва ва парранда 1389,2 минг тонна бу 95,1 %ни, сут 5927,8 минг тонна бўлиб, бу 96,1 %, тухум 1775,5 миллион дона бўлиб, бу умумий ишлаб чиқарилган тухумнинг 58,1%ини ташкил қилди.2 Маҳсулот етиштиришда деҳқон хўжаликлари асосан ички имкониятларини сафарбар қилган ҳолда экин турларининг ҳосилдорлигини ва чорва моллари маҳсулдорлигини оширишга эришмоқда. 2008-йил ўртача 1 соғин сигирдан соғиб олинган сут фермер хўжаликларида 1102 кг.ни ташкил қилган ҳолда деҳқон хўжаликларида 1762 кг.ни ташкил қилди. Шунингдек 1 қўйдан олинган жун, семиртирилган йирик ва майда шоҳли моллар вазни деҳқон хўжаликларида бирмунча юқори бўлсада лекин талаб даражасидан анча паст ва табиийки даромади ҳам паст. Бугунги кунда деҳқон хўжаликларининг ривожланиши оғир қўл меҳнатига таянади, бу эса меҳнат унумдорлигининг ортишига, оила даромадини оширишдаги имкониятларни чегаралаб қўймоқда. Деҳқон хўжаликларининг имкониятларидан тўлароқ фойдаланиш борасида уларни мини техника билан таъминлаш, хизмат кўрсатиш кўламини кенгайтириш талаб этилади. Download 2.7 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling