1-мавзу: “Қишлоқ хўжалиги иқтисодиёти” фанининг предмети, мақсади, вазифаси ҳамда тадқиқот усуллари


-Мавзу: Ер-сув ресурслари, инқироз шароитида


Download 2.7 Mb.
bet9/20
Sana24.06.2023
Hajmi2.7 Mb.
#1653736
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   20
Bog'liq
13.Ўқув материаллари

6-Мавзу: Ер-сув ресурслари, инқироз шароитида улардан самарали фойдаланиш масалалари (2 соат)

1. Жаҳон молиявий-иқтисодий инқироз шароитида ер-сув ресурсларининг қишлоқ хўжалигидаги аҳамияти ва хусусиятлари.


2. Ер ресурсларининг майдони, сув ресурсларининг миқдори, таркиби. Уларнинг фойдаланувчилар бўйича тақсимланиши.
3. Ер-сувдан фойдаланиш самарадорлигини ифодаловчи кўрсаткичлар, уларни аниқлаш тартиби.Ер-сув ресурсларидан фойдаланишнинг самарадорлиги, йўллари,унга таъсир этувчи омиллар.Ер-сув ресурсларидан самарали фойдаланишга оид чет эл тажрибалари.
4.Ирригация – мелиорация тадбирлари, уларнинг аҳамияти ҳамда иқтисодий – ижтимоий самарадорлиги. 2008-2012 йилларда ирригация – мелиорацияни ривожлантириш тўғрисидаги Давлат дастурининг аҳамияти.
5. Сувдан тўлиқ ва самарали фойдаланиш масалалари. СИУ фаолияти.
Ернинг жамиятдаги ахамияти бекиёсдир. Унда фукаролар яшаши учун бинолар қурилади, турли маҳсулотлар етиштирилади. Демак, ернинг кишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришидаги аҳамияти улкан. Чунки у шу тармокнинг энг асосий ишлаб чиқариш воситаси хисобланади. Ерга уруғ, кўчат экиб, ишлов бериш катижасида турли ҳилдаги маҳсулотлар етиштирилади. Демак, тармоқда етиштириладиган барча турдаги маҳсулотлар ердан, сувдан фойдаланган холда олинар экан. Инглиз иктисодчиси Уильям Петтининг айтишича, «ер -бойликнинг онаси...».
Ердан асосий восита сифатида фойдаланишда унинг бир қанча ҳусусиятларини эътиборга олиш максадга мувофиқдир:
а) ер майдонининг чскланганлиги ва такрор ишлаб чиқарилмаслиги. Она замин табиатан чекланган, унинг майдонини инсон кенгайтира олмайди. Чунки у табиат маҳсули ҳисобланади. Бошқа асосий воситаларни, масалан, тракторларни, машиналарни талабни кондириш максадида ҳоҳлаганча ишлаб чиқариш мумкин;
б) ернинг табиат маҳсули эканлиги. Ерни табиат яратган. Шунинг учун унинг келажакдаги тақдири табиатга боғлик. Бошқа асосий воситалар, яъни бинолар, иншоотлар, комбайнлар, тракторлар инсон меҳнатининг маҳсулидир. Зарурият туғилганда улар инсон томонидан ишлаб чиқарилиши мумкин. Ерни эса инсон ишлаб чиқара олмайди;
в) ер - қишлоқ хўжалигининг абадий ишлаб чиқариш воситасидир. Республика ҳудудида мавжуд бўлган ерлардан қишлоқ хўжалик маҳсулотлари етиштиришда биздан олдинги авлодлар фойдаланган, ҳозирги даврда биз фойдаланмокдамиз, келажакда аса авлодларимиз фойдаланади;
г) ерни қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш мақсадида бир жойдан иккинчи жойга кўчириб юриш имконияти чекланган. Ундан жойлашган маконида, яъни стационар ҳолатда оқкилона фойдаланиш мумкин. Лекин машина ва тракторларни талаб этилган жойга олиб бориб, турли ҳилдаги ишларни амалга ошириш, бино-иншоотларни ҳам талаб атилган жойга қуриш мумкин;
д) ернивг юқори катлами хисобланган тупроқ унумдорлигининг мавжудлиги, яхши караш натижасида унинг ошиб бориши. Дарҳақиқат, тупроққа вақтида ишлов берилса, ўгитланса, унинг унумдорлиги ошиб бориши мумкин. Лекин бошка асосий воситалар ишлаб чиқариш жараёнида қатнашиши оқибатида жисмоний жиҳатдан ишдан чиқади. Улар вакт ўтиши билан фан- техника тараққиёти натижасида маънавий жиҳатдан ҳам эскиради.
Республикамизда сув ресурслари манбалари чекланган. Уларнинг умумий миқдори 49,4 млрд. м3 атрофида бўлиши мумкин. Шундан 30,6 млрд. м3 ёки 61,9 фоизи йирик дарёларнинг сувидан, 16,5 млрд. м3 республика ҳудудидаги майда дарёларнинг сувларидан, қолган қисми эса ер ости ҳамда коллектор-зовурлардан олинадиган сувлардан иборат. Мавжуд сув ресурслари ҳозирги ўсиб бораётган талабни тўлик қондира олмайди. Шу сув ресурсларининг аксарият қисми қишлоқ хўжалиги тармоғида ишлатилади. Сув ресурслари давлат муҳофазасида, мулкчилик шакллари бўйича таксимланмаган.
Ер, сув қишлоқ хўжалигикинг энг асосий ишлаб чиқариш воситалари экан, улардан қандай фойдаланилганини билиш зарур. Бунинг учун қуйидаги кўрсаткичлардан фойдаланиш мумкин:
а) Умумий ер фондидан фойдаланиш коиффициенти (фоизи). Унинг даражасини аниқлаш учун қишлоқ хўжалигида ҳақиқатда фойдаланилган ер майдонини фойдаланиш мумкин бўлган ер майдонига таксимлаш лозим. Буни қуйидаги тенглик ёрдамида аниқлаш мумкин:


ЕФК =

ФЕ

; ёки

ФЕ

х 100:

ФМЕ

ФМЕ

Бунда:
ЕФК - умумий ер фондидан фойдаланиш коиффициенти, (фоизи);
ФЕ - қишлоқ хўжалигида фойдаланилган ер майдони, га;
ФМЕ - фойдаланилиши мумкин бўлган ер майдони, га.
Бу кўрсаткич коиффициентда ёки фоизда аниқланиши мумкин. Уни аниқлаш натижасида ердан фойдаланишнинг тўликлик даражаси аниқланади. Уни жақиқий даражаси, яъни коаффициенти 1 дан ёки 100 фоиздан ортиқ бўлиши мумкин эмас. Бу кўрсаткични аниқлаш натижасида тармокда (хўжаликда) қанча ердан фойдаланилган ва қанчасидан фойдаланилмаганлиги билинади. Шундан сўнг бундай ҳолнинг сабаблари аниқланиб, уларни бартараф этиш чора-тадбирлари ишлаб чиқилади.
б) Сувдан фойдалавиш коэффициенты. У ҳакикатда суғорилган майдонни шу сув билан суғорилиши мумкин бўлган майдонга тақсимлаш натижасида аниқланади. Бунинг учун қуйидаги тенгликдан фойдаланиш мумкин:


СФК =

СМ

; ёки

СМ

х 100:

СММ

СММ

Бунда:
СФК - сувдан фойдаланиш коэффициенти ёки фоизи;


СМ - ҳақиқатда суғорилган майдон, га;
СММ - суғорилиши мумкин бўлган майдони,га.
Буни аниклаш натижасида сувдан фойдаланиш даражаси белгиланади. Бу кўрсаткични аниқлашда экинларга сув бериш меъёрига алоҳида эътибор бериш мақсадга мувофикдир. Чунки унга риоя қилинса, албатта, сувдан фойдаланиш даражаси юқори бўлади. демак, унинг даражаси, яъни коэффициенти 1 дан ёки 100 фоиздан юкори бўлмаслиги лозим. Агарда юқори бўлса, унда экин майдонлари сифатли суғорилган бўлмайди.
в) Фойдаланиш мумкин бўлган ерлардан бир йилда неча марта фойдаланилганлик даражаси. Уни аниқлаш учун ҳақиқатда уруғ, чигит экилган майдонни мавжуд экин экилган ер майдонига тақсимланади. Бунда қуйидаги тенгликдан фойдаланиш мумкин:


ЕФС =

УЭМ

ФМ

Бунда: ЕФС - ердан фойдаланиш сони, яъни 1 га майдондан неча марта фойдаланилганлик сони;


УЭМ - бир йил мобайнида уруғ, чигит экилган майдон, га;
ФМ - фойдаланилган ер майдони, га;
Бу кўрсаткич ёрдамида бир майдонга неча марта экин экиб, фойдаланилганлик даражаси, яьни сони аникланади. Демак, унинг сони бирдан кўп бўлиши максадга мувофиқдир. Бунинг учун мавжуд бўлган ерлардан бир неча марта экин экиб, ҳосил олишга интилиш лозим.
г) Ер (экин) майдонларининг ҳосилдорлиги. Бу кўрсаткич асосан экин турлари ҳамда умумий майдон бўйича, натурал ҳамда қиймат кўринишларида аникланади, яьни улар 1 гектар фойдаланилган майдондан қандай маҳсулотларни қанча миқдорда (кг, цен., тонна) ҳамда неча сўмлик маҳсулот ёки фойда олинганлиги аникланади. Бунинг учун қуйидаги тенгликдан фойдаланиш мумкин:

ЭХ=

ЯХ

ЭМ

Бунда: ЭХ- 1 га экин майдонидан олинган ҳосил миқдори, ц;
ЯХ - экин экилган майдондан олинган ялпи ҳосил миқдори,
ц. ёки тоннада;
ЭМ - экин экилган ҳақиқий майдон, га.
Бу кўрсаткич ёрдамида 1 гектар экин экилган майдондан қанча миқдорда ҳосил олинганлиги экин турлари бўйича алоҳида алоҳида аниқланади. Унинг миқдори қанча кўп бўлса шунча яхши. Бу кўрсаткич у ёки бу экин экилган майдоннинг маҳсулдорлигини исботлайди. Жами экин майдонлари махсулдорлигини аниқлаш учун кўрсаткични қуйидаги қиймат кўрсаткичларида аниқлаш, бунинг учун ҳар бир экиннинг ялпи ҳосили қийматини аниқлаб олиш лозим. Сўнгра уларнинг йиғиндисини аниқлаш керак.


ЕМ=

ЯМК

:

ЯДК

:

СФ

ЭМ

ЭМ

ЭМ

Бунда:
ЕМ - фойдаланилган ерларнинг маҳсулдорлиги. Яъни, бир гектар экин экилган ёки яйлов, пичанзор майдондан неча сўмлик ялпи маҳсулот, ялпи даромад ҳамда соф фойда олинганлиги аникланади;


ЯМК - олинган ялпи маҳсулот қиймати, сўмда;
ЭМ - экинлар экилган майдон, га;
ЯДК - олинган ялпи даромад суммаси;
СФ - олинган соф фойда суммаси.
д) Сувдан фойдаланиш самарадорлиги. Бу кўрсаткич ёрдамида ҳар бир метр куб сув эвазига олинган ялпи маҳсулот миқдори, қиймат, даромад ва соф фойда суммаси қуйидаги тенглик ёрдамида аниқланади:


СФС=

ЯХ

:

ЯМК

:

ЯДК

:

СФ

ФСМ

ФСМ

ФСМ

ФСМ

Бунда:
СФС - сувдан фойдаланиш самарадорлиги;


ФСМ - фойдаланилган сув миқдори. Бу натура ҳамда қиймат кўринишида аникланади. Бунда 1 м3 сувдан фойдаланиш натижасида қанча миқдорда паҳта, ғалла ва бошқа маҳсулотлар етиштирилганлиги ҳамда неча сўмлик ялпи маҳсулот ва ялпи даромад, соф фойда олинганлиги аниқланади.
е) Суғориш системаси (тизими)дан фойдаланиш коэффициенти. Унинг даражасини аниклаш учун шу тизимнинг охирида экинларни суғориш мақсадида берилган сув миқдорини шу тизим бошида олинган сув миқдорига тақсимлаш зарур. Бунда қуйидаги тенгликдан фойдаланиш мумкин:


СТФК=

СТОЭБС

;

СТБОСМ

Бунда:
СТФК - суғориш системаси (тизим)дан фойдаланиш коэффициенти;


СТОЭБС - суғориш тизимииинг охирида экинларга берилган сув миқдори;
СТБОСМ - суғориш тизимининг бошида олинган сув миқдори.
Бу кўрсаткич даражаси ёки коэффициенти 1 га интилиши керак. Чунки суғориш системасининг бошида олинган сув экин майдонларига тўлиқ етказилиши лозим. Агар унинг даражаси паст бўлса, демак, сувнинг маълум миқдори тизим давомида ёки парланган ёки тупрокка сизиб кетган ёки оқиб кетган бўлиши мумкин. Бу кўрсаткич системанинг ҳолатини ҳам исботлайди.

Ер-сув - умуммиллий бойликдир. Ўзбекистон Республикаси халқи ҳаёти, фаолияти ва фаровонлигининг асоси сифатида улардан оқилона ҳамда самарали фойдаланиш зарурлиги “Ер кодексида”, “Сувдан фойдаланиш тўғрисида”ги қонунда алоҳида таъкидланган. Республика ҳудудидаги барча корхоналар, фуқаролар бу қонуний талабни бажаришлари шарт. Шунинг учун улар тупроқ унумдорлигини саклаш ва оширишга, сувни ифлос қилмасликка, шунинг негизидан улардан талаб даражасида самарали фойдаланишга катта эътибор беришлари лозим. Шу маъсулиятни хис этган ҳолда қишлоқ хўжалик корхоналари уни ижобий ҳал этишга, фойдаланиш мумкин бўлган майдонлардан тўлиқ ва самарали фойдаланишга интилмоқдалар


Республикада экин экилаётган майдон йилдан-йилга камайиб бормоқда. Бундай ҳол экинзорларни, аҳолига турар жойларни қуриш, саноат, суғориш иншоотларини барпо этиш учун ажратилиши оқибатида юз бермокца. Бу объектив жараён келажакда кам юз беради. Шунинг учун ҳам мавжуд ерлардан йил давомида оқилона, самарали фойдаланиш зарур. Пахта майдонининг қисқартирилиши натижасида пахта яккаҳокимлиги бартараф этилди. Лекин озуқа экинлари майдонларининг қисқартирилиши амалда алмашлаб экиш тартибининг бузилишига олиб келди хамда чорва хайвонларининг мустахкам ем-хашак базасини барпо этишга салбий таъсир кўрсатмокда. Шу боис келажакда ердан фойдаланиш самарадорлигини юксалтириш учун алмашлаб экишни жорий этишга алохида эътибор қаратиш зарур.
Шундай холат мавжудлигига қарамай, республикада бир қанча хўжаликлар ғалла, пахта экилган майдонлардан юкори хосил олиб, ердан самарали фойдаланмокдалар. Бунинг учун улар экин экиладиган ерларни вақтида, сифатли хайдаб, сара уруғларни янги технологиялар асосида экиб, парваришга алоқадор бошқа тадбирларни эътибор билан ўтказмоқдалар. Экинларга агротехник муддатларда сув, ўғит бермокдалар. Етиштирилган хосилни кам қисқа муддатда сифатли қилиб йиғиштириб олмоқдалар. Бу жараёнда хўжалик рахбарлари, мутахассислари барча имкониятлардан тўлиқ ва самарали фойдаланмокдалар.
Қишлоқ хўжалик экинлари хосилдорлигининг ошириш ердан фойдаланиш самарадорлиги юксалишини таъминлайди.
Пахтачиликда сувдан фойдаланишнинг самарадорлиги хам ортмокда. Лекин эришилган натижалар ўсиб бораётган талаб даражасида эмас. Ерсув ресурсларидан фойдаланишиинг иқтисодий самарадорлигини ошириш учун бир қанча ташкилий, иқтисодий тадбирларни амалга ошириш лозим.
Шулар билан биргаликда иқтисодий унумдорлигини ошириш мақсадида ерларнинг мелиоратив холатини тубдан яхшилашни таьминловчи тадбирларни комплекс амалга оширишни ривожлантириш жуда мухим муаммо хксобланади. Бу муаммони ечишда давлат бош ижроча бўлиши лозим. Хозирги вактда бу тадбирлар 27-30 минг га да амалга оширилмокда. Бу сўзсиз камдир. Агарда бу мухим тадбир қишлоқ хўжалик корхоналарига тўлиқ юкланса, бажарилмаслиги муқаррар. Чунки уларнинг техник, иқтисодий қуввати етмайди. Давлатнииг эса техник, иктисодий имконияти улкан. Хўжаликлар ерларининг мелиоратив холатини яхшилашда ирригация ва мелиорация давлат хиссадорлик ташкилотлари хизмат қилиб, улардан ўз хакларини олишни таъминлайдиган иқтисодий муносабатларни йўлга қўйиш лозим.
Ерлардан, сувлардан тўлиқ ва самарали фойдаланиш учун:
- ер-сув ислохатларини қонунлар асосида яхши ўтказиш, уларни фойдаланувчиларга бериш, сотиш;
- захланиб, шўрланган ерларда ирригация ва мелиорация тадбирларини вақтида сифатли амалга ошириш;


Download 2.7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   20




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling