1-мавзу: “Қишлоқ хўжалиги иқтисодиёти” фанининг предмети, мақсади, вазифаси ҳамда тадқиқот усуллари


Ширкат хўжаликлари ва уларнинг ташкилий-иқтисодий асослари


Download 2.7 Mb.
bet6/20
Sana24.06.2023
Hajmi2.7 Mb.
#1653736
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   20
Bog'liq
13.Ўқув материаллари

Ширкат хўжаликлари ва уларнинг ташкилий-иқтисодий асослари
Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги доимий равишда ривожланиб, чуқур ислоҳотлар шароитида яшаб келаётган тармоқлардан биридир. Ислоҳотларнинг бир йўналиши тармоқни бошқариш ва ишлаб чиқаришни ташкил этиш шаклларидан энг мақбулларини жорий этишдир. Республика қишлоқ хўжалигини 1997 йилга қадар Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги бошқарди. Бу даврга келиб қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришининг натижалари кўп жиҳатидан сув ресурслари ва улардан фойдаланишга боғлиқ бўлганлиги, сув ресурслардан фойдаланиш эса бошқа вазирлик ихтиёрида эканлиги маълум муаммоларни вужудга келтирди. Натижада 1997 йилда Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги вужудга келди. 2001 йилнинг 1 январига келиб унинг таркибида 2018 та қишлоқ хўжалиги корхонаси фаолият кўрсатади. Бундан ташқари Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги қошида 125 та қоракўлчилик хўжаликларини бирлаштирган “Ўзбекқоракўл” компанияси, 51 та паррандачилик фабрикаси бор “Ўзпаррандасаноат” уюшмаси, таркибида 18 та хўжалиги бор “Ўзсабзавотуруғи” бирлашмаси, 46 та хўжаликдан иборат “Асал” асаларичилик уюшмаси, 84 та хўжалиги бор Қишлоқ хўжалиги илмий – ишлаб чиқариш бирлашмаси ва Ирригация Ўртаосиё илмий – текшириш институти фаолият кўрсатмоқда. 2002 йилда йирик қишлоқ хўжалиги корхоналари, яъни ширкатлар жами қишлоқ хўжалиги маҳсулотининг 32 фоизга яқинини етиштирмоқдилар. Бу кўрсаткич йилдан йилга камайиб бормоқда. 2004 йилда ширкатлар қишлоқ хўжалиги ялпи маҳсулотининг 19,3 фоизини, 2005 йилда 15,3 фоизини ишлаб чиқардилар. Яқин келажакда ширкат хўжаликларининг қишлоқ хўжалиги ялпи маҳсулотидаги улуши янада камайиши кутилмоқда.
Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш ва уларни қайта ишлаш билан “Ўзмевасабзавотузумсаноат холдинг” компанияси ҳам шуғулланади. Унинг таркибига мева, узум, сабзавот маҳсулотлари етиштиришга ихтисослашган 89 та қишлоқ хўжалиги корхонаси ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишловчи кўплаб саноат корхоналари киритилган.
“Ўзгўштсутсаноат” акциядорлик компанияси таркибига чорва молларини боқишга ихтисослашган 110 та корхоналар киритилди.
Ўзбекистон Республикасида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари давлат ва асосан, нодавлат секторида етиштирилади. Мустақиллик йилларида етиштирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлар миқдорида давлат улуши камайиб, нодавлат секторнинг ҳиссаси ошди. Ҳозирда давлат секторида фақатгина уруғчилик билан шуғулланадиган 47 та корхона қолган. Уларнинг ишлаб чиқаришдаги улуши 2002 йилда 0,9 фоизни ташкил этди. Қолган 99,1 фоиз маҳсулот нодавлат секторда ишлаб чиқарилмоқда.
1998 йилдан бошлаб эски колхоз ва давлат хўжаликлари ширкат хўжаликлари шаклда ташкил этила бошланди. Ширкатлар йирик қишлоқ хўжалиги корхоналари бўлиб, 2001 йилда уларнинг ўртача экин майдони 1233 гектарни ташкил этди. Улар ўртача 94 гектардан боғ ва 64 гектардан узумзорларга эга, мамлакатда етиштирилган пахтанинг 60, тамакининг 66, қанд лавлагининг 88, бошқли доннинг 49, меванинг 26, ва узумнинг 43 фоизини берди.
Ширкатлар акциядорлик жамиятларининг ўзига хос бир кўриниши сифатида вужудга келтирилди. Уларда хўжаликнинг мол – мулклари унга аъзо бўлганларга мулкий пай улуши кўринишида тақсимланиб берилган. Бу улушнинг эгаси хўжалик фаолияти натижасида вужудга келган даромаддан (фойдадан) бир қисмини олади.
Ширкат хўжаликларининг фаолияти “Қишлоқ хўжалик кооперативи (ширкат хўжалиги) тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни билан ҳамда ширкат Низоми асосида юритилади. Ширкат хўжаликларида меҳнатни ташкил этиш оила пудрати шаклида, амалга оширилади. Унинг асосида ширкат билан оила ўртасида тузиладиган оила пудрати шартномаси ётади. Ширкат хўжаликлари устав жамғармаларига эга бўладилар. Уларнинг устав жамғармаси, пай жамғармаси ва бўлинмас жамғармадан иборат бўлади (7-чизма).
Ширкатларга Ўзбекистон Республикаси “Қишлоқ хўжалик кооперативи (ширкат хўжалиги) тўғрисида”ги қонунининг 1-боб, 1-моддасида - “Қишлоқ хўжалик кооперативи (ширкат хўжалиги) – товар қишлоқ хўжалик маҳсулоти етиштириш учун пай усулга ва асосан оила (жамоа) пудратига, фуқароларнинг ихтиёрий равишда бирлашишига, бошқаришнинг умумийлигига асосланган, юридик шахс ҳуқуқига асосланган мустақил хўжалик юритувчи субъектдир. деб таъриф берилган.
Ширкат хўжалигига аъзолик ихтиёрийдир. 16 ёшга кирган фуқаро ихтиёрий равишда унга аъзоликка кириши мумкин. Ширкат хўжалигининг юқори бошқарув органи умумий мажлис бўлиб, у ширкатни бошқарувини ва тафтиш комиссиясини сайлайди ва ширкатни жорий бошқариш бўйича ўз ваколатини уларга беради.
Қишлоқ хўжалигида йирик ишлаб чиқариш корхоналари ҳисобланган ширкатлар қуйидаги ижобий томонларга эга:

  • Меҳнат тақсимоти ва кооперацияси шароитида ширкатлар фаолияти таваккалчиликдан нисбатан кучли ҳимояланган;

  • Йирик ҳажмдаги хўжалик ва далаларда илғор технологиялар ва техникаларни қўллаш, мавжуд техника ва жиҳозлардан эса самарали фойдаланиш имкониятлари катта;

  • Йирик далаларда ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш, ўғитлаш, кимёвий воситалардан фойдаланиш, ер ҳайдаш, унга ишлов бериш, суғориш, ҳосилни йиғиб олиш каби ишларни ташкил этишни мўътадил амалга ошириш нисбатан самарали;

  • Мавжуд техникаларни таъмирлаш, маҳсулотларни сақлаш, ташиш ва кўплаб хизмат кўрсатиш тизимларини ташкил этишда нисбатан кучлироқ имкониятларга эгалиги;

  • Қишлоқ инфратузилмасини вужудга келтириш ва уни ривожлантиришда катта имкониятга эгалиги.

Шу билан биргаликла, йирик хўжаликларнинг айрим камчиликлари ёки заиф томонлари ҳам мавжуд. Буларга қуйидагиларни киритиш мумкин:

  • Мослашувчанлик қобилиятининг пастлиги яъни бозор талабларига тезда мослаша олмаслиги. Ўз ишлаб чиқариш йўналишини қисқа даврда ўзгартириши учун имкониятларининг чекланганлиги;

  • Мулкий муносабатлар натижасида тежамкорликка, маҳсулотларнинг йўқолишига (нобуд бўлишига) эътиборнинг нисбатан пастлиги. Ширкат аъзоларида хўжайинлик ҳиссининг юқори эмаслиги;

  • Бевосита ишлаб чиқариш билан боғлиқ бўлмаган харажатларнинг кўпайиб кетиши;

  • Хўжаликка бевосита мос бўлмаган функцияларнинг кўпайиб бориши;

  • Мавжуд ресурслардан тўлиқ ва иқтисодий самарали фойдаланишда катта заҳираларнинг мавжудлиги. Турли сабабаларга кўра хўжаликда мавжуд ресурслардан тўлиқ фойдаланилмайди;

  • Юқори ташкилотларнинг ишлаб чиқаришга аралашуви даражасининг кучлилиги.

Юқоридаги ҳолатлар ширкатларнинг нисбатан камайиб, уларнинг ўрнига ишлаб чиқаришнинг прегрессив шакли ҳисобланган, фермер хўжаликларининг ташкил этилишига олиб келмоқда.


Download 2.7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   20




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling